ҚИЗИҚИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
9-ДАРС
Ҳамдардлик
Принцип: «Севинаётганлар билан севининглар, йиғлаётганлар билан йиғланглар». (Рим. 12:15)
Исо нима қилган?
1. ВИДЕОНИ томоша қилинг ёки Марк 6:30–34 ни ўқинг. Сўнг қуйидаги саволларни кўриб чиқинг:
а) Нима учун Исо ва унинг ҳаворийлари «ёлғиз қолиш»ни исташган?
б) Халойиққа таълим беришга Исони нима ундаган?
Исодан нимани ўргансак бўлади?
2. Ҳамдардлик бизни нафақат инсонларга хушхабарни етказишга, балки уларга ғамхўрлик қилишга ундайди.
Исога тақлид қилинг
3. Диққат билан тингланг. Киши фикрини бемалол айтишига имкон беринг. У ҳис-туйғулари ва ташвишларини айтаётганда ёки эътироз билдираётганда гапини бўлманг ёки ўзингизни эшитмаганга олманг. Уни диққат билан тинглаб фикрларига бефарқ эмаслигингизни кўрсатасиз.
4. Қизиқувчи ҳақида ўйланг. Суҳбатингизни эътиборга олган ҳолда, ўзингизга қуйидаги саволларни беринг:
а) «Нима учун у ҳақиқатни эшитишга муҳтож?»
б) «Қандай қилиб Муқаддас Китоб тадқиқи унинг кундалик ҳаёти ва келажагини яхшилай олиши мумкин?»
5. У учун амалий бўлган маълумот билан бўлишинг. Унга имкон қадар эртароқ қай йўсин Муқаддас Китоб тадқиқи саволларига жавоб бериши ҳамда амалий ёрдам бера олишини кўрсатинг.