Эстер
3 Бундан сўнг, шоҳ Ахашвераш Ўгах наслидан+ бўлган Хамадото ўғли Хомоннинг+ мартабасини кўтариб, уни бошқа бекларнинг баридан юксалтирди+. 2 Шоҳ саройининг дарвозаси олдидаги ҳамма хизматкорлар мук тушиб Хомонга таъзим қиларди. Чунки шоҳ Хомонга шундай ҳурмат кўрсатишни амр этган эди. Мордахай эса унга мук тушиб таъзим қилмас эди. 3 Шоҳ саройининг дарвозаси олдидаги хизматкорлар Мордахайга: «Нега шоҳнинг амрига бўйсунмаяпсан?» — дейишарди. 4 Улар бу гапни унга ҳар куни айтишарди, аммо Мордахай уларга қулоқ солмас эди. Шунда улар, қани Мордахай нима қилар экан, деб ҳаммасини Хомонга етказишди+. Чунки Мордахай уларга яҳудий эканини+ айтган эди.
5 Мордахай унга мук тушиб таъзим қилмаётганини кўрганида, Хомоннинг ғазаби қайнаб кетди+. 6 Улар Мордахай қайси халқдан эканини айтишгач, биргина Мордахайни йўқ қилишни Хомон ўзига муносиб кўрмади. Шу боис, Хомон Ахашверашнинг бутун шоҳлигида яшовчи яҳудийларнинг барини — Мордахайнинг бутун халқини қириб ташлаш учун қулай фурсат излай бошлади.
7 Шоҳ Ахашвераш ҳукмронлигининг 12- йили+, биринчи ойида, яъни нисон* ойида бу иш амалга ошириладиган ой ва кунни аниқлаш учун Хомоннинг олдида пур+, яъни қуръа ташлашди. Қуръа 12- ойга, адар* ойига+ тушди. 8 Хомон шоҳ Ахашверашга шундай деди: «Шоҳлигингизнинг барча вилоятларидаги+ халқлар орасида тарқалиб кетган бир халқ бор+. Уларнинг қонунлари бошқа халқларнинг қонунларидан фарқ қилади. Бу халқ шоҳнинг қонунларига бўйсунмайди, уларнинг борлигидан шоҳ ҳазратларига ҳеч қандай фойда йўқ. 9 Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, яҳудийларни йўқ қилиш тўғрисида фармон чиқарсинлар. Мен шоҳ хазинасига топширилиши учун мулозимларга 10 000 талант* кумуш бераман*».
10 Шунда шоҳ яҳудийларнинг душмани — Ўгах+ наслидан бўлган Хамадото ўғли Хомонга+ қўлидаги муҳр узугини ечиб берди+. 11 Шоҳ Хомонга: «Кумушни ҳам, халқни ҳам сенга бераман, улар билан истаганингни қилавер»,— деди. 12 Биринчи ойнинг 13- куни шоҳнинг котиблари+ чақирилди. Улар Хомоннинг барча буйруқларини шоҳ сатрапларига*, вилоят ҳокимларига, турли халқларнинг бекларига — ҳар бир вилоятга ўз ёзувида ва ҳар бир халққа ўз она тилида ёзишди+. Буйруқ шоҳ Ахашвераш номидан ёзилиб, шоҳнинг муҳр узуги билан муҳрланди+.
13 Мактублар чопарлар орқали барча вилоятларга юборилди. Мактубдаги буйруққа кўра ҳамма яҳудийлар — ёшу қари, аёллару болалар бир куннинг ўзида, 12- ойда, яъни адар ойининг 13- куни ўлдирилиши, қирилиши ва йўқ қилиниши+, уларнинг мол-мулки талон-торож қилиниши+ керак эди. 14 Ушбу ҳужжатда ёзилганлар ҳар бир вилоят учун қонун бўлиши ва бу кунга тайёр туришлари учун барча халқларга эълон қилиниши керак эди. 15 Чопарлар шоҳнинг амрига кўра тезда йўлга отланишди+. Бу қонун Суза+ қалъасида ҳам ўқиб эшиттирилди. Шоҳ билан Хомон шароб ичишга ўтиришди. Суза шаҳрининг аҳли эса нима бўлаётганини тушунолмай, саросимада эди.