Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси. Қўшиқ.
40 Яҳовага бутун вужудим билан умид боғладим*,
У менга қулоқ тутиб, ёрдам сўраб қилган илтижоимни эшитди+.
2 У мени балчиқ чуқурдан,
Ботқоқдан олиб чиқди.
Оёқларимни қоя устига турғизиб,
Қадамларимни мустаҳкам қилди.
3 Сўнг У оғзимга янги бир қўшиқни+,
Аллоҳимизни мадҳ этувчи қўшиқни солди.
Кўплар Тангрининг ишларини кўриб, қўрқади,
Яҳовага умид боғлайди.
4 Исёнкорлару ёлғончиларга кўз тикмай,
Яҳовага таянган киши бахтлидир!
5 Қилган ишларинг беҳисобдир,
Эй, Аллоҳим Яҳова,
Ажойиб ишларингу бизга қаратилган ниятларинг кўпдан-кўпдир+.
Ҳеч кимса Сенга тенг кела олмайди+,
Булар ҳақида гапириб, баён этадиган бўлсам,
Уларнинг саноғига ета олмайман+.
Куйдириладиган қурбонликлару гуноҳ қурбонликларини талаб қилмадинг+.
7 Шунда бундай дедим: «Қара, мен келдим.
Ўрама битикда мен ҳақимда ёзилган+.
9 Одиллик ҳақидаги хушхабарни катта жамоат ичра эълон этаман+.
Қара, оғзимни ёпиб олганим йўқ+,
Буни Ўзинг ҳам яхши биласан, эй Яҳова.
10 Одиллигингни қалбимда пинҳон сақламайман,
Садоқатинг ва нажотинг ҳақида эълон этаман.
Меҳр-садоқатинг ва ҳақиқатингни катта жамоат олдида яширмайман»+.
11 Эй Яҳова, мендан раҳм-шафқатингни аяма.
Меҳр-садоқатинг билан ҳақиқатинг доим мени ҳимоя қилсин+.
12 Мени беҳисоб мусибатлар қуршаб олди+.
Хатоларим бошимдан ошиб кетганидан, йўлимни кўролмай қолдим+.
Улар бошимдаги сочимдан ҳам кўпроқдир.
Юрагим ғам-ғуссага ботиб кетди.
13 Илтимос, эй Яҳова, мени қутқар+.
Эй Яҳова, менга ёрдам беришга шошил+.
14 Жонимни* олиш пайида юрганларнинг бари
Шарманда бўлиб, иснодга қолсин.
Бошимга тушган мусибатдан қувонаётганлар
Камситилиб, орқага чекинсин.
15 Менга: «Ажаб бўпти! Хўп бўпти!» — деганлар,
Шарманда бўлиб, саросимада қолсин.
Сен берадиган нажотга ташна бўлганлар доим:
«Яҳова юксалсин!»+ — деб айтсин.
17 Мен бўлсам бечора бир фақирман.
Яҳова менга назар солсин.