Воиз
1 Бу — воизнинг*+, Қуддусда шоҳлик қилган+ Довуд ўғлининг сўзлари.
3 Қуёш остида заҳмат чекиб,
Қилган барча ишидан инсонга не фойда?+
5 Қуёш чиқиб, қайта ботади,
Яна чиқиш учун ўз жойига ошиқади+.
6 Шамол жанубга елади, сўнг айланиб шимолга эсади,
У ҳеч тўхтамай, такрор-батакрор айланаверади.
7 Жамики дарёлар денгизга қуйилади, лекин денгиз тошиб кетмайди+.
Дарёлар қайта оқиш учун ўз маконига қайтади+.
8 Барча нарса чарчатади.
Ҳаммасини айтиб беришга тил ожиз.
Кўз кўриб тўймайди,
Қулоқ эшитиб қонмайди.
9 Олдин бўлган нарса яна бўлади.
Нима қилинган бўлса, яна қилинади.
Қуёш остида ҳеч бир янги нарса йўқдир+.
10 «Қаранг, бу янги нарса!» — деса бўладиган нима бор?
Ахир у азалдан бор эди,
Биз яшаган замондан аввал ҳам мавжуд эди.
11 Қадимда яшаганлар эсга олинмайди.
Дунёга энди келадиганлар ҳам ёдда қолмайди.
Келажак авлод ҳам уларни унутиб юборади+.
12 Мен воизман, Қуддусда Исроил устидан шоҳман+. 13 Мен ер юзида қилинаётган барча ишларни+ — Аллоҳ одамзодга машғул бўлсин дея берган арзимаган ишларни англамоқ учун донолик ила ёндашиб+, уларни ўрганишга жон-жаҳдим билан киришдим.
15 Эгрини тўғрилаб бўлмайди,
Йўқ нарсани ҳисоблаб бўлмайди.
16 Мен ўзимга: «Донолигим Қуддусда мендан олдин яшаган одамларникидан ўзиб кетди+. Қалбим донолигу билимга тўлиб-тошди»+,— дедим. 17 Мен донолик, аҳмоқлигу ақлсизлик нима эканини фаҳмлашга интилдим+. Лекин бу ҳам, шамол орқасидан қувишдай экан.
18 Донолиги ошган сайин, одам қайғуга ботади.
Билимини оширган инсон, дардини ҳам оширади+.