Воиз
2 Сўнгра мен ўзимга: «Кел, вақтичоғлик қилайин. Қани, у яхшилик келтирармикан?!» — деб айтдим. Қарасам, бу ҳам беҳуда экан!
2 Кулги ҳақида: «Телбалик!»
Вақтичоғлик ҳақида: «Ундан не фойда?» — деб айтдим.
3 Шаробдан лаззатланиб кўришга аҳд қилдим+, аммо эс-ҳушимни йўқотмадим. Ҳатто ўзимни аҳмоққа солиб, ер юзидаги беш кунлик умрида инсон учун қандай яхши нарса борлигини билмоқчи бўлдим. 4 Мен буюк ишларни амалга оширдим+: ўзим учун уйлар қуриб+, узумзорлар ўтқаздим+, 5 боғ-роғлар барпо этиб, уларга ҳар турли мевали дарахтлар экдим. 6 Дарахтзорда* яшнаб турган дарахтларни суғориш учун ҳовузлар бунёд этдим. 7 Уйимда туғилган қулларимдан ташқари яна қулу чўрилар+ сотиб олдим. Кўпдан-кўп чорвам — қорамолу қўй-эчкиларимнинг+ сони Қуддусда мендан аввал яшаганларникидан ҳам ошиб кетди. 8 Ўзим учун кумушу олтин жамладим+, шоҳлардан, вилоятлардан келтирилган хазиналарни тўпладим+. Ҳузуримга эркагу аёл қўшиқчиларни, шунингдек, инсон ўғилларига улкан завқ бахш этадиган аёлни, ҳа, кўпдан-кўп аёлларни келтирдим. 9 Мен тобора юксалиб, Қуддусда мендан аввал яшаганлардан ҳам ўзиб кетдим+. Доноликдан эса айрилмадим.
10 Кўзимга яхши кўринган ҳеч нарсадан ўзимни маҳрум этмадим+. Кўнглим тусаган ҳеч бир кўнгилхушликдан воз кечмадим. Астойдил қилган меҳнатимдан қалбим шодликка тўлди, зотан бу, қилган меҳнатим учун мукофот* эди+. 11 Аммо қўлларим билан қилган меҳнатим, чеккан заҳматим+ борасида фикр юритиб, буларнинг бари беҳуда, шамол ортидан қувишдай эканини+, қуёш остида ҳеч бир арзигулик нарса йўқ эканини англаб етдим+.
12 Кейин диққатимни донолик, телбалик ва аҳмоқлик нималигини билишга қаратдим+. (Шоҳдан кейин келадиган инсон нима ҳам қила оларди? Одамлар қилиб келган ишни қилади, холос.) 13 Шунда мен ёруғлик зулматдан афзал бўлганидай, донолик ҳам аҳмоқликдан афзал эканини тушуниб етдим+.
14 Доно юрар йўлини аниқ кўради+, нодон эса зулматда юради+. Лекин икковининг ҳам борадиган жойи бир эканини англаб етдим+. 15 Мен ўзимга: «Нодоннинг бошига тушган кўргилик, менинг ҳам бошимга тушар экан»+,— дедим. Унда, бунчалар доно бўлишдан менга не фойда? Шу боис: «Бу ҳам беҳуда»,— деб айтдим. 16 Донони ҳам, нодонни ҳам ҳеч ким абадий эслаб юрмайди+. Келажакда ҳамма унутилади. Нодон каби, доно ҳам ўлади+.
17 Ҳаётдан нафратланиб кетдим+, қуёш остида қилинаётган ҳар нарсадан кўнглим совиди. Чунки ҳаммаси беҳуда+, шамол ортидан қувишдай экан+. 18 Қуёш остида қилган меҳнатимдан нафратландим+. Чунки ҳаммасини мендан кейин келадиган одамга қолдириб кетишим керак+. 19 У одам доно ёки аҳмоқ бўлишини ким билади?+ Аммо у, мен қуёш остида оғир меҳнат ва донолик ила эришган барча нарсаларга эгалик қилади. Бу ҳам беҳудадир. 20 Шунда қуёш остида заҳмат чекиб, қилган меҳнатимни ўйлаб юрагим ачишиб кетди. 21 Боиси, инсон донолик, билим ва маҳорат ила меҳнат қилади, аммо унинг топган-тутгани меҳнат қилмаган одамга қолади+. Бу, беҳуда ва улкан фожиадир.
22 Қуёш остида қилган меҳнатидан ва меҳнат қилишга бўлган иштиёқидан инсонга не фойда?+ 23 Умр бўйи қилган иши унга қайғу-алам келтиради+, ҳатто кечалари ҳам жони ором олмайди+. Бу ҳам беҳудадир.
24 Инсон учун еб-ичиб, қилган меҳнатининг роҳатини кўришдан яхшироқ нарса йўқ экан+. Бу, Аллоҳнинг инъоми эканини тушуниб етдим+. 25 Ахир мендан кўра яхшироқ еб-ичадиган яна ким бор?!+
26 Худо Унга маъқул бўлган одамга донолик, билим ва қувонч ато этади+. Гуноҳкорга эса мол-дунё топиш вазифасини топширади, сўнгра Аллоҳ унинг топган-тутганини Ўзига ёққан кишига беради+. Бу ҳам беҳуда ва шамолнинг ортидан қувишдайдир.