Левилар
2 Агар бирор киши Яҳовага дон назрини+ келтирса, олий навли унни назр қилсин. Унга мой қуйсин ва устига хушбўй смолани* қўйсин+. 2 Кейин у назрни руҳонийлар бўлмиш Ҳоруннинг ўғилларига берсин ва руҳоний олий навли уннинг бир ҳовучини, мойни ва хушбўй смоланинг ҳаммасини олиб, қурбонгоҳдан тутун кўтарилиши учун рамз назри* сифатида куйдирсин+. Бу — Яҳова учун оловда куйдириладиган хуш ҳидли назр. 3 Дон назрининг қолган қисми эса, Яҳова учун оловда куйдириладиган ғоят муқаддас назрлар+ сифатида Ҳорун ва унинг ўғилларига тегишли бўлсин+.
4 Агарда тандирда ёпиладиган дон назрини келтирмоқчи бўлсангиз, назр олий навли ундан тайёрланиб, мой қўшилган ҳалқа шаклидаги хамиртурушсиз нонлар ёки устига мой суртилган лочиралар бўлсин+.
5 Борди-ю, товада тайёрланадиган дон назрини келтирмоқчи бўлсангиз+, у мой қўшилган, хамиртурушсиз олий навли ундан қилинсин. 6 Назрни бўлакларга бўлиб, устига мой қуйинг+. Бу — дон назри.
7 Агар қозонда тайёрланадиган дон назрини келтирмоқчи бўлсангиз, у мой билан олий навли ундан қилинсин. 8 Тайёрланган дон назрини Яҳовага олиб келинг. Уни руҳонийга беринг ва у назрни қурбонгоҳга олиб борсин. 9 Руҳоний дон назрининг бир қисмини олиб, қурбонгоҳдан тутун кўтарилиши учун рамз назри сифатида+ куйдиради. Бу — Яҳова учун оловда куйдириладиган хуш ҳидли назр+. 10 Дон назрининг қолган қисми эса, Яҳова учун оловда куйдириладиган ғоят муқаддас назрлар+ сифатида Ҳорун ва унинг ўғилларига тегишли бўлсин.
11 Яҳовага тақдим этиладиган дон назрининг ҳеч бирига хамиртуруш қўшилмасин+. Ачитқини ҳам, асални* ҳам Яҳова учун оловда куйдириладиган назр сифатида келтирманг.
12 Уларни биринчи ҳосил сифатида+ Яҳовага назр қилишингиз мумкин, лекин хушбўй ҳид чиқариш учун улар қурбонгоҳда куйдирилмасин.
13 Ҳар қандай дон назрига туз сепинг. Дон назрига туз қўшишни унутманг, чунки туз сизга Худонинг аҳдини эслатиб туради. Ҳар турли назрлар билан бирга тузни ҳам олиб келинг+.
14 Борди-ю, ҳосилингизнинг биринчи ўримини Яҳовага дон назри қилиб келтирмоқчи бўлсангиз, унда янги донни оловда қовуриб, йирик қилиб янчиб олиб келинг. Бу — биринчи ўримингиздан келтирилган дон назри+. 15 Унга мой қуйиб, устига хушбўй смолани қўйинг. Бу — дон назри. 16 Руҳоний назрни, яъни йирик янчилган дон ва мойнинг бир қисмини олиб, хушбўй смоланинг ҳаммаси билан бирга қурбонгоҳдан тутун кўтарилиши учун рамз назри сифатида куйдирсин+. Бу — Яҳова учун оловда куйдириладиган назр.