Амос
4 Эй, Самария тоғидаги Башан сигирлари+,
Мана бу сўзларни тингланг,
Сизлар бечораларни алдаб+, камбағалларни эзасиз,
Эрларингизга эса: “Ичкилик олиб кел!” — дейсиз.
2 Олий Ҳукмдор Яҳова муқаддаслиги ҳаққи онт ичиб:
“Шундай кун келяптики, душманлар сизларни қассобнинг илмоғига,
Қолганларингизни эса қармоққа илиб қўяди.
3 Қаршингиздаги девор тешигидан қочиб кетасизлар.
Сизларни Хармонга улоқтиришади”,— демоқда Яҳова.
5 Хамиртурушли нонни шукрона қурбонлиги сифатида куйдиринг+.
Ихтиёрий назрингиз ҳақида жар солинг!
Эй Исроил халқи, сиз шундай қилишни хуш кўрасиз-ку!” — демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова.
6 “Мен эса жамики шаҳарларингиз аҳолисини оч қолдириб,
Уйларингизда нонга зор қилдим+.
Бироқ Менга қайтмадингиз”+,— демоқда Яҳова.
7 “Ўрим-йиғимдан уч ой олдин сизларга ёмғир бермай қўйдим+.
Бир шаҳарга ёмғир ёғдириб, бошқасига ёғдирмадим.
Ернинг бир қисмига ёмғир ёғса,
Бошқаси ёмғир йўқлигидан қуриб қолди.
8 Икки ёки учта шаҳар аҳолиси гандираклаб сув ичгани бошқа шаҳарга борди+,
Аммо чанқоғини қондира олмади.
Шунда ҳам Менга қайтмадингиз”+,— демоқда Яҳова.
9 “Мен сизларни гармселга ва занг касалига гирифтор қилдим+.
Боғлару узумзорларингизни кўпайтирдингиз,
Бироқ анжир ва зайтун дарахтларингизни чигирткалар еб битирди+.
Шунда ҳам Менга қайтмадингиз”+,— демоқда Яҳова.
10 “Мисрда бўлганидек, сизларнинг орангизга ўлат юбордим+.
Йигитларингизни қиличдан ўтказиб+, отларингизни тортиб олдим+.
Қароргоҳларингиздан жасадларнинг қўланса ҳиди келиб турди+.
Шунда ҳам Менга қайтмадингиз”,— демоқда Яҳова.
11 “Садўм ва Ғамўрани йўқ қилганим каби+,
Юртингизни ҳам йўқ қилдим.
Сизлар оловдан чиқариб олинган ўтинга ўхшаб қолдингиз.
Шунда ҳам Менга қайтмадингиз”+,— демоқда Яҳова.
12 Шунинг учун, эй Исроил халқи, сизларни яна жазолайман.
Сизларни жазолар эканман,
Эй Исроил халқи, Худойингиз билан учрашишга тайёр туринг.