Бутруснинг биринчи мактуби
2 Шу боис, ҳар турли ярамасликни+, ёлғонни, иккиюзламачилигу ҳасадни ва ҳар қандай туҳматни ўзингиздан соқит қилинглар. 2 Янги туғилган чақалоқ+ соф сутни тусаганидек, сизлар ҳам Аллоҳнинг каломига бўлган севгингизни ривожлантиринглар. Чунки у орқали сизлар улғайиб, нажотга эришасизлар+. 3 Зеро сизлар Ҳазратимизнинг меҳрини татиб кўргансизлар.
4 Сизлар инсонлар томонидан рад этилган+, аммо Худо томонидан танланган, қимматбаҳо тирик тошга+ яқинлашганингизда, 5 ўзларингиз ҳам тирик тошлар каби бўлиб, сизлардан руҳий уй қурила бошланди+. Токи сизлар муқаддас руҳонийлар бўлиб, Исо Масиҳ орқали Тангрига манзур бўладиган+ руҳий қурбонликлар келтиринглар+. 6 Ахир Муқаддас Ёзувларда: «Ана, Мен Сионда пойдеворнинг бурчагига қўйиладиган негиз тош, сараланган қимматбаҳо тош ўрнатаман. Унга ишонган ҳеч кимнинг умиди пучга чиқмайди»+,— дейилган.
7 Сиз имонлилар учун у қимматбаҳодир, бироқ имонсизлар учун «қурувчилар кераксиз деб ташлаган тош+, бурчакка қўйиладиган негиз тоши* бўлиб чиқди»+. 8 Шунингдек, улар учун «қоқинтирадиган тош ва йиқитадиган қоя»+ ҳамдир. Улар каломга итоат қилишмагани учун қоқинишяпти. Уларни кутаётган охират шу эди. 9 Аммо сизлар «танланган одамлар, руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас халқ+, Аллоҳнинг мулкисизлар»+. У сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этиб+, Унинг «олий фазилатларини ҳар ерда эълон этиш учун»+ танлаган. 10 Сизлар халқ эмасдингиз, аммо энди Тангрининг халқисизлар+. Сизларга раҳм-шафқат кўрсатилмаганди, энди эса кўрсатилди+.
11 Азизларим, сизлар ушбу дунёда мусофир ҳамда вақтинчалик фуқароларсиз+. Шунинг учун сизларни тана истакларидан сақланишга даъват этаман+, чунки улар сизларга қарши курашяпти+. 12 Ўзга халқлар орасида юриш-туришингиз ўрнакли бўлсин+. Сизларни ёмонлик қилувчилар деб айблашганда, улар яхши ишларингизни кўриб+, Аллоҳ текширган кунда Унга шон-шараф келтиришсин.
13 Ҳазратимиз ҳаққи ҳар турли инсоний ҳукуматларга+: хоҳ у юқори мартабани эгаллаган шоҳ бўлсин+, 14 хоҳ у томонидан жўнатилиб, ёмонлик қилувчиларни жазолайдиган, яхшилик қилганларни мақтайдиган ҳокимлар бўлсин, уларга бўйсунинглар+. 15 Зеро Тангри сизлар яхши ишлар қилиб ақлсиз одамларнинг аҳмоқона гапларига чек қўйишингизни истайди+. 16 Эркин инсонлардек бўлинглар+, бироқ бу эркинликдан ёмонликни яшириш* мақсадида эмас+, балки Худонинг қулларидек фойдаланинглар+. 17 Ҳар турли инсонларни ҳурмат қилинглар+, имондошларингизни севинглар+, Аллоҳдан қўрқинглар+, шоҳга ҳурмат кўрсатинглар+.
18 Хизматкорлар ҳам ўз хўжайинларига тўла ҳурмат билан бўйсунишсин+. Нафақат меҳрибон ва мулоҳазали, балки кўнглини топиш қийин бўлган хўжайинларига ҳам бўйсунишсин. 19 Агар кимдир Худонинг олдида виждонини тоза сақлашга интилиб қийинчилик кўрса ва ноҳақ азоб чекса, бу Унга маъқулдир+. 20 Ахир гуноҳ қилганингиз учун калтак ейишга чидасангиз, бунинг нимаси мақтанарли?+ Лекин яхшилик қилганингиз учун азоб чекиб бунга чидасангиз, Аллоҳнинг розилигини оласиз+.
21 Сизлар шу мақсадда даъват этилгансизлар. Чунки Масиҳ ҳам сизлар учун азоб чекиб+, унинг изидан оғмай юришингиз учун ўрнак кўрсатди+. 22 У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган+, оғзидан бирорта ёлғон сўз ҳам чиқмаган+. 23 Ҳақоратга+ ҳақорат билан жавоб қайтармаган+. Азоб чекканда+ ҳеч кимга дўқ-пўписа қилмаган, аксинча, ўзини одил Ҳакамнинг+ қўлига топширган. 24 Гуноҳлардан қутулиб+, адолат бўйича яшашимиз учун, у гуноҳларимизни ўзининг танаси билан бирга устунга олиб чиққан+. Сизлар «унинг яраларидан шифо топдингиз»+. 25 Сизлар адашган қўйлар каби эдингиз+, энди эса жонларингизнинг* чўпону+ посбонига қайтиб келдингиз.