Ишаё
40 Аллоҳингиз шундай демоқда: «Тасалли беринг халқимга, тасалли беринг!+
2 Қуддуснинг кўнглини овунтиринг,
Унинг мажбурий хизмати тугагани ҳақида эълон этинг,
Зеро, у ўз қилмиши учун жазосини олиб бўлди+.
Бутун гуноҳларининг жазосини Яҳова икки ҳисса қилиб қайтарди»+.
3 Саҳрода кимдир бундай дея жар солмоқда:
«Яҳовага йўл ҳозирланглар!+
Тангримиз учун+ чўлда текис йўл солинглар+.
4 Барча пастликлар юксалтирилсин,
Тоғлару тепаликлар пасайтирилсин.
Дўнгликлар текислансин,
Ўнқир-чўнқирлар равон йўлга айлансин+.
6 Тингланг! Кимдир: «Жар сол!» — деб айтмоқда.
Бошқаси: «Нима деб жар солай?» — деб сўрамоқда.
«Бутун одамзод ўтдай,
Уларнинг меҳр-садоқати дала гулидайдир+.
Одамзод эса майсанинг ўзгинасидир.
9 Эй, Сионга хушхабар келтирган аёл+,
Баланд тоққа чиқ!
Эй, Қуддусга хушхабар келтирган аёл,
Бор овозинг билан жар сол,
Ҳеч қўрқмай овозинг борича қичқир!
Яҳудо шаҳарларига: «Мана Тангрингиз!» — дея эълон қил+.
У берадиган мукофот ёнидадир,
Тўлайдиган ҳақ Ўзи биландир+.
11 Чўпон каби сурувини боқади+.
Қўли билан қўзиларини бир жойга тўплаб,
Уларни қўйнида олиб боради.
Совлиқларини эҳтиётлаб етаклайди+.
Ким ернинг тупроғини ўлчов идишига солган?+
Ким тоғларни тарозида,
Тепаликларни тарози палласида ўлчаган?
14 Бирор нарсани англаш учун У ким билан маслаҳатлашган?
Ким Унга одиллик йўлини ўргатган?
Ким Унга таълим берган?
Ким Унга асл идрок йўлини кўрсатган?+
15 Мана, халқлар У учун челакдан томган бир томчи сувдай,
Тарози палласига қўнган чангдайдир+.
Мана, У оролларни чанг каби ҳавога кўтаради.
16 Ҳатто Ливаннинг ёғочлари олов ёқиш учун камлик қилади,
Ундаги ёввойи ҳайвонлар куйдириладиган қурбонлик учун етарли бўлмайди.
18 Хўш, Худони ким билан таққослай оласиз?+
Кимга ўхшата оласиз?+
20 Киши хайр-эҳсон учун бир дарахт+,
Чиримаган дарахт танлайди.
Жойида маҳкам турадиган бут ясаш учун
У моҳир уста излайди+.
21 Наҳотки хабарингиз бўлмаса?
Наҳотки эшитмаган бўлсангиз?
Наҳотки бошидан сизларга айтилмаган бўлса?
Наҳотки ернинг пойдевори қўйилгандан бери англамаган бўлсангиз?+
У осмонни юпқа газламадай ёйиб,
Турар жой бўлсин дея, чодир каби ёзиб юборган+.
23 У амалдорларни ерга уради,
Ер юзи ҳакамларини йўққа чиқаради.
24 Улар экилиши,
Ерга сепилиши биланоқ,
Томир отган заҳоти,
Бир пуфлашда қуриб қолади,
Шамол уларни сомондай учириб кетади+.
25 Муқаддас Худо шундай демоқда: «Сизлар Мени кимга ўхшатиб, кимга тенг деб биляпсизлар?
26 Кўзларингизни осмонга тикиб, қаранглар.
Буларнинг барини ким яратган?+
Ким юлдузларни қўшин сингари сони бўйича чиқариб,
Ҳар бирининг номини айтиб чақиради?+
У буюк кучи ва маҳобатли қудрати туфайли+
Ҳеч бирини эсдан чиқармайди.
27 Эй Ёқуб, эй Исроил, нима учун:
“Менинг йўлим Яҳовадан яширин,
Мен дуч келган адолатсизликка Худо бепарво”+,— деб айтяпсан?
28 Наҳотки хабаринг бўлмаса? Наҳотки эшитмаган бўлсанг?
Ердаги бор нарсанинг Яратувчиси Яҳова абадият Худосидир+.
У асло чарчамайди, ҳолдан ҳам тоймайди+.
Донолигининг* тубига етиб бўлмайди+.
30 Ўғлонлар чарчаб, ҳолдан тояди,
Йигитлар қоқилиб йиқилади.
31 Яҳовага умид боғлаганлар эса қайтадан кучга тўлади.
Улар бургутлар каби қанот ёзиб учади+.
Улар югуриб ҳам чарчамайди,
Юриб ҳам толиқмайди»+.