Юҳанно баён этган хушхабар
17 Ушбу сўзларни айтгач, Исо кўзини осмонга тикиб, деди: «Ота, вақт-соат келди. Ўз ўғлингни улуғла, токи ўғлинг ҳам Сени улуғласин+. 2 Сен унга берган кишиларнинг барига+ абадий ҳаётни ато этсин дея+, унга бутун инсоният устидан ҳокимликни бердинг+. 3 Абадий ҳаётга эга бўлиш учун+, Сени — танҳо ҳақ Худони+ ва Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билиш керак+. 4 Сен менга топширган ишни ниҳоясига етказиб+, ер юзида Сени шарафладим+. 5 Энди бўлса Отажон, дунё яратилишидан аввал олдингда эга бўлган шарафни менга яна ато этгин+.
6 Дунёдан танлаб олиб, менга берган одамларингга исмингни ошкор этдим+. Улар Сеники эди ва Сен уларни менга бердинг. Улар эса Сенинг сўзингга риоя қилишяпти. 7 Менга берган ҳамма нарсаларинг Сендан эканини улар энди билиб олишди. 8 Зеро менга берган сўзларингни уларга етказдим+ ва улар қабул қилишди. Улар мен Сенинг вакилинг эканимни чинакамига англашди+ ва мени Сен юборганингга ишонишди+. 9 Мен улар учун илтимос қиламан. Дунё учун эмас, балки Сен менга берган кишилар учун сўрайман. Чунки улар Сеникидир 10 ва менда бори Сеникидир, Сеники эса меникидир+. Мен улар орасида улуғландим.
11 Бундан буён мен дунёда бўлмайман, Сенинг ёнингга кетяпман, улар эса дунёда қоляптилар+. Эй муқаддас Отам, улар ҳам биз каби бир бўлишлари учун+, менга берган номинг ҳаққи уларни ҳимоялагин+. 12 Мен улар билан бўлганимда, менга берган номинг ҳаққи уларни ҳимоялаган эдим+. Муқаддас Ёзувлардаги сўзлар бажо бўлсин деб+, ҳалокатга йўлиқадиган кишидан бўлак+ ҳеч бири нобуд бўлмади+, уларни асрадим. 13 Аммо энди Сенинг олдингга кетяпман. Ҳамон дунёда эканман, буларни айтяпман, токи менда бор бўлган қувончни улар тўлалигича ҳис этишсин+. 14 Сенинг каломингни уларга бердим, аммо дунё улардан нафратланди. Боиси, мен дунёга тегишли бўлмаганим каби, улар ҳам дунёга тегишли эмас+.
15 Уларни дунёдан олишингни эмас, балки Шайтондан* ҳимоялашингни илтимос қиламан+. 16 Мен дунёга тегишли бўлмаганим сингари+, улар ҳам дунёга тегишли эмас+. 17 Уларни ҳақиқат ёрдамида муқаддас қилгин+. Сенинг каломинг — ҳақиқат+. 18 Сен мени дунёга юборганингдек, мен ҳам уларни дунёга юбордим+. 19 Ҳақиқат ёрдамида муқаддас бўлишсин дея, улар учун ўзимни муқаддас сақлаяпман.
20 Мен фақатгина улар учун эмас, балки уларнинг сўзи туфайли менга ишонадиган кишилар учун ҳам илтимос қиламан: 21 ҳаммалари бир бўлишсин+. Отажон, Сен мен билан, мен эса Сен билан бирликда бўлганимиз каби+, улар ҳам биз билан бирликда бўлишсин. Шу тариқа дунё мени Сен юборганингга ишонсин. 22 Улар биз сингари бир бўлишсин деб+, Сен менга берган улуғворликни уларга ҳам бердим. 23 Мен улар билан бирликдаман ва Сен мен билан бирликдасан. Улар ҳам чинакамига бирликда бўлишсин, токи дунё, мени Сен юборганингга ва мени севганингдек, уларни ҳам севишингни англасин. 24 Отажон, Сен менга берган кишилар учун сўрамоқчиман. Мен қаерда бўлсам, улар ҳам ўша ерда бўлишини+ ва Сен менга берган улуғворликни кўришини истайман. Зеро дунёга асос солинишидан аввал Сен мени севгансан+. 25 Эй одил Отам, дунё аслида Сени билмайди+, лекин мен Сени биламан+. Мени Сен юборганингдан улар хабардор. 26 Мен исмингни уларга маълум қилдим ва яна маълум қиламан+, токи мени қандай севган бўлсанг, улар ҳам шундай севгини намоён этишсин ва мен улар билан бирликда бўлайин»+.