Ибтидо
1 Бошида Аллоҳ осмон билан ерни яратди+.
2 Ер шаклсиз ва бўм-бўш бўлиб, чуқур сувларни*+ қоронғилик қоплаб турарди. Худонинг руҳи*+ сувлар+ узра ҳаракатланарди.
3 Шунда Худо: «Ёруғлик бўлсин»,— деб айтди ва ёруғлик+ пайдо бўлди. 4 Худо ёруғлик яхши эканини кўрди ва У ёруғликни қоронғиликдан ажрата бошлади. 5 Аллоҳ ёруғликни «кундуз», қоронғиликни «тун» деб атади+. Кеч кирди ва тонг отди, биринчи кун ўтди.
6 Сўнг Худо: «Сувларнинг орасида бўшлиқ+ пайдо бўлсин ва у сувларни сувлардан ажратиб турсин»,— деди+. 7 Аллоҳ бўшлиқ барпо қилиб, бўшлиқнинг пастидаги сувларни бўшлиқнинг тепасидаги сувлардан ажратди+ ва айнан шундай бўлди. 8 Худо бўшлиқни осмон деб номлади. Кеч кирди ва тонг отди, иккинчи кун ўтди.
9 Кейин Аллоҳ: «Осмон остидаги сувлар бир жойга тўпланиб, қуруқлик пайдо бўлсин»+,— деб айтди ва айнан шундай бўлди. 10 Худо қуруқликни ер+ деб номлади, бир жойга тўпланган сувларни эса денгизлар+ деб атади. Тангри бунинг яхши эканини кўрди+. 11 Худо: «Ер юзида ўт-ўлан, уруғли ўсимликлар ва турига қараб уруғли мева берадиган дарахтлар ўсиб чиқсин»,— деди ва айнан шундай бўлди. 12 Ерда ўт-ўлан, турига қараб уруғли ўсимликлар+ ва турига қараб уруғли мева берадиган дарахтлар ўсиб чиқа бошлади. Худо буларнинг яхши эканини кўрди. 13 Кеч кирди ва тонг отди, учинчи кун ўтди.
14 Сўнг Аллоҳ: «Кун билан тунни ажратиб туриш учун осмонда*+ ёриткичлар+ пайдо бўлсин. Улар мавсумларни, кунларни ва йилларни белгилаш учун хизмат қилсин+. 15 Ер юзини ёритиб туриш учун, улар осмонда* ёриткичлар сифатида хизмат қилсин»,— деб айтди ва айнан шундай бўлди. 16 Тангри иккита катта ёриткични яратди. Каттароқ ёриткични кун устидан ҳукмронлик қилиш учун+, кичикроқ ёриткични эса тун устидан ҳукмронлик қилиш учун барпо этди. Шунингдек, юлдузларни вужудга келтирди+. 17 Ер юзини ёритиб турсин дея, Худо уларни осмонга* жойлаштирди. 18 Шунингдек, кун билан тунга ҳукмронлик қилиши ва ёруғликни қоронғиликдан ажратиб туриши учун, Аллоҳ шундай қилди+ ва бунинг яхши эканини кўрди. 19 Кеч кирди ва тонг отди, тўртинчи кун ўтди.
20 Кейин Худо: «Сувлар тирик жонзотлар билан тўлиб-тошсин* ва ер узра, осмонда* қанотли жониворлар* учиб юрсин»+,— деб айтди. 21 Аллоҳ улкан денгиз жониворларини, ўз турига қараб сувларда сузиб юрувчи ҳар қандай тирик жонзотларни ҳамда ўз турига қараб учадиган қанотли жонзотларни яратди ва буларнинг яхши эканини кўрди. 22 Худо: «Серпушт бўлиб, кўпайинглар ва денгиз сувларини тўлдиринглар+. Ер юзида қанотли жониворлар кўпайсин»,— дея уларни муборакбод этди. 23 Кеч кирди ва тонг отди, бешинчи кун ўтди.
24 Сўнг Тангри: «Ер турига қараб тирик жонзотларни: ўз турига қараб уй ҳайвонларини, ўрмалаб юрувчи* жонзотларни ва ёввойи ҳайвонларни пайдо қилсин»+,— деди ва айнан шундай бўлди. 25 Аллоҳ турига қараб ёввойи ҳайвонларни, турига қараб уй ҳайвонларини ва ўрмалаб юрувчи барча жонзотларни ўз турига қараб вужудга келтирди ва буларнинг яхши эканини кўрди.
26 Бундан кейин Худо: «Ўзимизга+ монанд+ қилиб, ўзимизга ўхшаш+ одамни яратайлик. У денгиздаги балиқлар, осмонда учиб юрувчи жониворлар, уй ҳайвонлари, бутун ер юзи ва ерда ўрмалаб юрувчи барча жонзотлар устидан ҳокимлик қилсин»+,— деди. 27 Аллоҳ одамни Ўзига монанд, Ўзига ўхшаш қилиб яратди; уларни эркак ва аёл қилиб яратди+. 28 Шундан сўнг Тангри уларни қутлаб: «Серфарзанд бўлиб, кўпайинглар ва ер юзини тўлдириб+, тобе қилинглар+. Денгиздаги балиқлар, осмонда учиб юрувчи қанотли жониворлар ва ер юзидаги барча жонзотлар устидан ҳокимлик қилинглар+»,— деб айтди.
29 Сўнг Аллоҳ: «Мен сизларга бутун ер юзидаги уруғли ҳар қандай ўсимликларни ва турли мевали дарахтларни бердим. Улар сизлар учун егулик бўлсин+. 30 Шунингдек, ёввойи ҳайвонлар, осмонда учиб юрувчи қанотли жониворлар ва ер юзидаги барча тирик жонга емиш учун яшил ўсимликларни бердим»+,— деб айтди ва айнан шундай бўлди.
31 Сўнгра Худо Ўзи яратган барча нарсага назар ташлади ва уларнинг жуда яхши эканини кўрди+. Кеч кирди ва тонг отди, олтинчи кун ўтди.