Ишаё
48 Эй, Ёқуб хонадони, тингланг!
Ўзингизни Исроилнинг номи ила атайсиз+,
Яҳудо авлодидан* чиққансиз,
Яҳованинг исми ҳаққи қасам ичиб+,
Исроилнинг Худосига ёлворасиз-у,
Аммо буни ҳақиқат ва одиллик ила қилмайсиз+.
2 Улар муқаддас шаҳарда яшаймиз дея+,
Исми Қўшинлар Сарвари Яҳова бўлмиш
Исроилнинг Тангрисидан мадад излайди+.
3 «Ўтмишда юз берганларни сенга олдиндан айтдим.
Булар Менинг оғзимдан чиқди.
Уларни сенга билдирдим+.
Бирдан ишга киришиб, уларни амалга оширдим+.
4 Чунки ўжар эканингни,
Бўйнинг темир, пешонанг мисдан эканини биламан+.
5 Шу боис, буларни олдиндан айтдим.
Токи: “Буни ўзимиз ясаган бут қилди.
Қуйма бут ва ўйма тасвиримиз амри ила шундай бўлди”,— демаслигинг учун,
Бу нарсалар амалга ошмай туриб, сенга эшиттирдим.
6 Буларнинг барини ҳам кўриб, ҳам эшитдинг.
Энди эълон қилмайсанми?+
Ҳозирдан сенга янги нарсаларни+,
Сен билмаган пинҳона сирларни баён қиламан.
7 Улар ўтмишда эмас, эндигина бажариляпти,
Бугунга қадар улар ҳақда эшитмагансан.
Шу сабабли: “Мен буларни билар эдим”,— дея олмайсан.
8 Ҳа, сен эшитмадинг+, билмадинг.
Чунки авваллари қулоқларинг ёпиқ эди.
10 Мана! Мен сени тозаладим, аммо кумушни тозалагандай эмас+.
Сени оловли ўчоқда, қайғу чекканингда синадим*+.
Улуғворлигимни ҳеч кимга бермайман!
12 Эй Ёқуб, Менга қулоқ сол! Ўзим чақирган, эй Исроил, Мени тингла!
Мен Ўшаман+. Биринчиси ҳам, охиргиси ҳам Менман+.
Уларни чақирсам, ҳаммаси жам бўлади.
14 Барчангиз биргаликда келиб тингланг.
Улардан қай бири бу нарсаларни эълон қилади?
Яҳова уни яхши кўрди+.
15 Буни Ўзим айтдим, уни Ўзим чақирдим+.
Мен уни олиб келдим, унинг йўли муваффақиятли бўлади+.
16 Менга яқинроқ келиб, қулоқ тутинглар!
Азалдан Мен яширмай гапирдим+.
Бу амалга ошганда Мен ўша ерда эдим».
Ҳозир бўлса, Олий Ҳукмдор Яҳова мени Ўз руҳи билан юборди.
17 Халоскоринг, Исроилнинг Муқаддас Худоси Яҳова+ шундай демоқда:
«Мен Яҳова, сенинг Худойингман,
Сенинг манфаатингни кўзлаб таълим бераман+,
Юришинг керак бўлган йўлдан етаклайман+.
18 Қанийди амрларимга диққатли бўлганингда эди!+
Исмлари Менинг ҳузуримдан асло ўчмас, йўқ бўлмас эди».
20 Бобилдан чиқиб кетинг!+
Халдейлардан қочинг!
Шод-хуррамлик ила буни эълон қилинг, жар солинг!+
Ернинг чеккаларигача буни билдиринг!+
«Яҳова Ўз хизматкори Ёқубни тўлов эвазига қутқарди+.
21 Саҳродан олиб ўтганда ҳам улар чанқамади+.
Улар учун қоядан сув оқизди.
Қояни ёриб тошқин сувлар чиқарди»+,— деб айтинг.
22 «Ёвузлар тинчлик нималигини билмайди»,— демоқда Яҳова+.