Ишаё
61 Олий Ҳукмдор Яҳова менга Ўз руҳини берди+,
Яҳова камтарларга хушхабарни эълон этиш учун мени мойлади+.
У мени дили вайронларга шифо бериш учун,
Асирларга озод этилиши,
Занжирбандларга кўзи очилиши тўғрисида айтиш учун юборди+.
2 Яҳованинг илтифот йили,
Тангримизнинг қасос куни ҳақида хабарлаш+,
Қайғу чекаётганларнинг барига тасалли бериш учун жўнатди+.
3 Сион учун мотам тутаётганларга
Кул ўрнига бош кийим,
Аза ўрнига шодлик мойи,
Маъюслик ўрнига шараф либосини ато этиш учун юборди.
Улар одиллик дарахтлари,
Яҳова Ўзини улуғлаш учун ўтқазган кўчатлари деб аталади+.
4 Улар қадимги харобаларни,
Азалдан бўш бўлиб қолган жойларни қайта тиклайди+.
Вайрон шаҳарларни+,
Насллар оша кимсасиз ётган жойларни қайта барпо этади+.
Сиз халқлар бойликларидан ейсиз+,
Уларнинг шон-шуҳрати билан фахрланасиз.
7 Халқим иснод ўрнига икки ҳисса улуш олади.
Камситилиш ўрнига эга бўлган улушидан қувонади.
Ҳа, улар ўз юртида икки ҳисса улуш олади+,
Уларга абадий шодлик насиб этади+.
Халқимнинг ҳақини садоқат ила бераман,
Улар билан абадий аҳд қиламан+.
Уларни кўрганларнинг бари
Яҳова барака ёғдирган насл шу эканини билади»+.
10 Яҳова чексиз қувончим бўлади.
Бутун вужудим Аллоҳим ила шодланади+.