Ҳизқиё
47 Кейин у мени маъбаднинг кираверишига+ қайтариб олиб келди. Бу ерда маъбаднинг остонаси тагидан, шарқ томонга сув оқиб чиқаётганини кўрдим+. Чунки маъбад шарққа қараган эди. Сув маъбаднинг ўнг томонидан оқиб чиқиб, пастдан, қурбонгоҳнинг жанубидан оқиб ўтаётган эди.
2 У мени шимолий дарвозахона+ орқали ташқарига олиб чиқди ва биз айланиб шарққа қараган дарвозахона олдига келдик+. Мен ўнг томондан жилдираб оқаётган сувни кўрдим.
3 Ўша одам қўлидаги ўлчов ипи+ билан шарқ томонга юриб, 1 000 тирсак* ўлчади ва мени сувдан ўтказди. Сув тўпиққача келар эди.
4 У яна 1 000 тирсак ўлчади ва мени сувдан ўтказди. Сув тиззагача келар эди.
У яна 1 000 тирсак ўлчади ва мени сувдан ўтказди. Сув белгача келар эди.
5 У яна 1 000 тирсак ўлчаганда мен дарёни кечиб ўта олмадим. Чунки дарё шунчалик чуқур эдики, ундан сузиб ўтиш керак эди. Ундан юриб ўтиб бўлмасди.
6 У мендан: «Эй инсон ўғли, буни кўрдингми?» — деб сўради.
Кейин у мени бошлаб борди ва дарёнинг қирғоғига қайтариб чиқарди. 7 Қайтиб чиққанимда дарёнинг иккала қирғоғида кўплаб дарахтлар борлигини кўрдим+. 8 У менга шундай деди: «Сув шарқий ҳудуд томонга оқиб, Арабадан+ ўтади ва денгизга* қуйилади. У денгизга қуйилганда+, денгиз суви ширин бўлади*. 9 Бу сувлар оқиб ўтган ҳамма жойда ғуж-ғуж тирик мавжудотлар яшайди. Денгизга шу сувлар қуйилгани учун, у ерда балиқ кўп бўлади. Денгиз суви ширин бўлади ва дарё оқиб ўтган жойда ҳамма нарса жонланади.
10 Эн-Гедидан+ Эн-Эхлайимгача денгиз бўйида балиқчилар туради. Бу ерда тўрларни қуритадиган жой бўлади. Буюк денгизда*+ бўлгани каби бу денгизда ҳам кўплаб турли балиқлар яшайди.
11 Унда ботқоқлар ва балчиқ жойлар ҳам бўлади ва бу жойларнинг суви ширин бўлмайди. Уларни туз босиб ётаверади+.
12 Дарёнинг иккала қирғоғида ҳам турли-туман мевали дарахтлар ўсади. Уларнинг барглари қуримайди, мевалари тугамайди. Дарахтларни суғораётган сув муқаддас маскандан оқиб келаётгани учун+, улар ҳар ой янги мева беради. Уларнинг мевалари озуқа, барглари эса шифо бўлади»+.
13 Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: «Исроилнинг 12 қабиласига шу ҳудудни мерос сифатида бўлиб беринглар. Юсуфга икки улуш берилсин+. 14 Бу юрт сизларнинг меросингиз бўлади ва ҳар бирингиз тенг улуш оласизлар. Бу юртни ота-боболарингизга бераман деб қасам ичгандим+ ва энди у сизларга мерос сифатида берилди.
15 Юртнинг шимолдаги чегараси қуйидагича: Буюк денгиздан бошланиб Хетлон йўли+ орқали Задодга+, 16 Хоматга+, Барўтайга+ ва Дамашқ билан Хомат оралиғидаги Сиврайимга етиб, Хаврон+ чегарасидаги Хазер-Хатиконгача чўзилади. 17 Шу йўсин чегара денгиздан Хазор-Энонгача+, шимол томонда Дамашқ чегараси бўйлаб ўтиб, Хомат+ чегарасигача боради. Бу — шимолий чегара.
18 Шарқий чегара Хаврон билан Дамашқ оралаб, Гилад+ билан Исроил юрти ўртасидаги Иордан бўйлаб чўзилади. Чегарадан* шарқий денгиз* томонга қараб ўлчашингиз керак. Бу — шарқий чегара.
19 Жанубий чегара эса Тамарадан бошланиб Марива-Кадеш+ сувларигача, сўнг водийдан* Буюк денгизгача чўзилади+. Бу — жанубий чегара.
20 Буюк денгиз ғарбий чегара бўлиб хизмат қилади. У жанубий чегарадан то Лево-Хомат*+ қаршисидаги ергача чўзилади. Бу — ғарбий чегара».
21 «Бу юртни ўзаро — Исроилнинг 12 қабиласи ўртасида бўлишиб олинглар. 22 Меросни ўзаро ҳамда орангизда яшаганда фарзандли бўлган мусофирлар ўртасида тақсимланглар. Улар сизлар учун маҳаллий исроилликлар каби бўлишади. Улар сизлар билан бирга Исроил қабилалари орасида мерос олишади. 23 Мусофир кишига ўзи яшаётган қабила ҳудудида мерос беринглар»,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова.