Ҳикматлар
27 Эртанги кун билан мақтанма,
Зеро, эртага нима бўлишини билмайсан+.
2 Сени ўз оғзинг эмас, бошқалар,
Ўз тилинг эмас, ўзгалар мақтасин+.
3 Тош оғир, қум вазмин,
Аҳмоқ келтирган азоб эса икковидан ҳам оғирроқ+.
4 Ғазаб бешафқат, жаҳл сув тошқинидай,
Рашк-ҳасад+ эса улардан ҳам баттарроқдир.
5 Яширин севгидан кўра, очиқ танбеҳ яхшироқ+.
7 Қорни тўқ тоза асални топтайди,
Қорни очга аччиқ таом ҳам ширин туюлади.
8 Ўз уйидан адашган одам,
Инидан адашган қуш кабидир.
9 Мой ва хушбўй тутатқи қалбни шод этади,
Чин дилдан маслаҳат берган дўст ҳам шундайдир+.
10 Ўзингнинг ҳам, отангнинг ҳам дўстини тарк этма,
Бошингга кулфат тушганда ака-уканг уйига борма.
Зеро, олисдаги ака-укадан, яқиндаги қўшни яхшироқдир+.
12 Заковатли инсон хавфни кўриб яширинади+,
Тажрибасиз эса олға қадам босиб жазосини тортади.
13 Бегонага кафиллик қилганнинг кийимини ол,
Мусофир аёлга кафиллик қилгандан гаров ол+.
14 Ким эрта саҳардан яқинини баланд овозда дуо қилса,
Унинг дуоси қарғишдек қабул қилинади.
15 Уришқоқ* хотин ёмғирли кунда томдан ўтаётган чаккадайдир+.
16 Уни жиловлай олган одам, шамолни ҳам жиловлай олади,
Ўнг қўлида мойни ҳам ушлаб тура олади.
19 Сувга қараган ўз аксини кўргани каби,
Бировнинг юраги ҳам бошқасиникини акс эттиради.
22 Дон ҳовончада туйилганидай
Аҳмоқ ўғирда янчилса-да,
Аҳмоқлиги ундан ажралмайди.
23 Сурувингни яхши бил,
25 Ўт-ўлан қуриб, майса униб чиқади,
Тоғлардаги ўтлар йиғиб олинади.
26 Қўчқорлар кийим-кечакка ярайди,
Такалардан даланинг пули чиқади.
27 Эчкиларинг сути кўплигидан,
Ўзингу хонадонинг ҳамда чўриларинг тўяди.