Ҳизқиё
8 Олтинчи йилнинг* олтинчи ойида, ойнинг бешинчи кунида мен ўз уйимда ўтирган эдим. Ёнимда Яҳудо оқсоқоллари ҳам ўтиришган эди. Шунда Олий Ҳукмдор Яҳованинг қудрати мени қамраб олди. 2 Қарасам, қиёфаси оловга ўхшайдиган бир киши кўринди. Унинг белга ўхшайдиган қисмининг пасти оловдай+, белнинг тепаси олтин ва кумуш қотишмасидай порлаётган эди+. 3 У қўлга ўхшаш бир нарсани узатиб мени сочимдан ушлаб олди ва руҳ мени осмонга кўтариб Худодан келган ваҳийда мени Қуддусга, шимол томонга қараган ички ҳовлининг дарвозасига олиб кетди+. У ерда Аллоҳнинг рашкини қўзғатадиган рашк бути турган эди+. 4 Ўша ерда Исроил Тангрисининг улуғворлиги бор эди+. Бу улуғворлик мен водийда кўрган улуғворликка ўхшарди+.
5 У менга шундай деди: «Эй инсон ўғли, шимол томонга қара». Мен шимол томонга қарадим ва у ерда, қурбонгоҳ шимолидаги дарвоза олдида рашк бути бор эди. 6 У менга: «Инсон ўғли, Исроил хонадони бу ерда нақадар даҳшатли, жирканч ишлар қилаётганини кўряпсанми?+ Бу ишларни деб Мен муқаддас масканимдан узоқлашишга мажбурман+. Аммо сен бундан ҳам даҳшатлироқ нарсаларга шоҳид бўласан»,— деди.
7 Кейин У мени маъбад ҳовлисининг кираверишига олиб келди. Қарасам, деворда тешик бор экан. 8 У менга: «Инсон ўғли, девордаги тешикни катталаштир»,— деди. Мен тешикни катталаштирдим, шунда кириш жойи борлигини кўрдим. 9 У менга: «Ичкарига кириб қандай ёвузликлар ва жирканч ишлар қилинаётганини кўриб қўй»,— деди. 10 Мен ичкарига кирдим. У ерда бутун девор бўйлаб ҳар турли судралиб юрувчи жонзотлар, жирканч ҳайвонлар+ ва Исроил хонадони сиғинадиган жирканч бутларнинг* тасвирлари+ ўйилган эди. 11 Бу тасвирлар олдида Исроил хонадонининг 70 та оқсоқоли турарди. Оқсоқоллар орасида Шофон+ ўғли Язаниё ҳам бор эди. Ҳар бирининг қўлида тутатқи тутатиладиган идиш бор бўлиб, ундан хушбўй тутун кўтариларди+. 12 У менга шундай деди: «Инсон ўғли, Исроил хонадонининг оқсоқоллари қоронғиликда, ҳар бири ўз бутининг тасвири ўйилган хоналарда нима қилаётганини кўряпсанми? Улар: “Яҳова бизни кўрмаяпти. Яҳова юртни тарк этган”,— дейишяпти»+.
13 У тағин менга шундай деди: «Сен улар қилаётган ишлардан ҳам даҳшатлироқ жирканч нарсаларни кўрасан». 14 У мени Яҳова уйининг шимолий дарвозаси ёнига олиб келди. У ерда худо Таммуз учун йиғлаб ўтирган аёлларни кўрдим.
15 У яна менга шундай деди: «Эй инсон ўғли, буни кўряпсанми? Сен булардан ҳам даҳшатлироқ, янада жирканч нарсаларни кўрасан»+. 16 Сўнг мени Яҳова уйининг ички ҳовлисига олиб келди+. Яҳованинг маъбадига кираверишда, даҳлиз билан қурбонгоҳ орасида тахминан 25 киши орқасини Яҳованинг маъбадига ўгириб, юзи билан шарқ томонга қараб турган эди. Улар шарққа қараб қуёшга сажда қилаётган эдилар+.
17 У менга шундай деди: «Инсон ўғли, буни кўряпсанми? Яҳудо хонадони учун бу жирканч ишлар камлик қилгандай, улар юртни зўравонликка тўлдириб+, ғазабимни келтиришяпти. Улар дарахт шохини* бурнимга тиқишяпти-ку! 18 Шунинг учун қаттиқ ғазабланиб чора кўраман. Уларга ачинмайман, раҳм ҳам қилмайман+. Ҳатто баланд овозда Менга хитоб қилишса-да, уларга қулоқ солмайман»+.