Коринфликларга йўлланган иккинчи мактуб
2 Кейинги сафар олдингизга борганимда, сизларни хафа қилмасликка қарор қилдим. 2 Борди-ю, сизларни хафа қилсам, мен хафа қилган сизлардан бўлак ким ҳам мени қувонтира оларди? 3 Буни, борганимдан кейин мени қувонтириши керак бўлган кишиларнинг дастидан хафа бўлмай, деб ёзгандим. Чунки менга қувонч келтирадиган нарсалар сизларга ҳам қувонч келтиришига аминман. 4 Сизлар учун ниҳоятда қайғуриб, юрак изтироби ва кўп кўз ёшлар билан ёздим. Аммо хафа қилиш ниятида эмас+, аксинча сизларни қанчалик қаттиқ севишимни билинглар, деб бундай қилдим.
5 Мабодо кимдир хафагарчиликка йўл қўйса ҳам+, у биргина мени эмас, балки қайсидир жиҳатдан ҳаммангизни хафа қилган бўлади. Агар қаттиқ гапириб юборган бўлсам, узр. 6 Бундай киши учун кўпчилик томонидан берилган танбеҳнинг ўзи етарлидир. 7 Энди у кишини чин дилдан кечириб, тасалли беринглар+, тағин у ортиқча ғамга ботмасин+. 8 Бу кишини ўз севгингизга ишонтиришни илтимос қиламан+. 9 Ушбу мактубни сизлар ҳар нарсада итоатли эканингизга ишонч ҳосил қилиш учун ёзяпман. 10 Сизлар бировни кечирсангиз, мен ҳам уни кечираман. Мен бировни кечирсам ҳам, буни сизларнинг манфаатингизни ўйлаб қилганимга Масиҳ шоҳиддир. 11 Тағин Шайтонга алданиб қолмайлик+. Ахир биз унинг ҳийлаларидан бехабар эмасмиз-ку+.
12 Масиҳ тўғрисидаги хушхабарни эълон қилиш мақсадида Троасга+ борганимда, Ҳазратимизнинг ишини бажаришим учун менга эшик очилганди. 13 Ўшанда биродарим Титусни+ топа олмаганимдан кўнглим нотинч эди. Шу боис, мен маҳаллий биродарлар билан хайрлашиб, Македонияга+ йўл олдим.
14 Бизни доимо Масиҳ билан бирликда тантанали юришда етаклаётган ва биз орқали Ўзи ҳақидаги билимнинг ёқимли ҳидини ҳамма ёққа таратаётган Аллоҳга шукурлар бўлсин! 15 Биз нажот топаётганлар орасида ҳам, ҳалок бўлаётганлар орасида ҳам, Тангри учун Масиҳ тўғрисидаги хабарнинг ёқимли ҳидимиз. 16 Ҳалок бўлаётганлар учун ўлимга етакловчи ўлим ҳиди бўлсак+, нажот топаётганларга ҳаёт сари етакловчи ҳаёт ҳидимиз. Хўш, бундай хизматга ким лойиқ экан? 17 Биз лойиқмиз. Ахир биз кўп одамлар каби Худо каломининг олибсотарлари эмасмиз-ку+. Аксинча, биз Аллоҳ томонидан юборилган кишилардек Унинг назарида ҳамда Масиҳнинг издошлари сифатида самимий гапиряпмиз.