Юҳанно баён этган хушхабар
3 Фарзийлардан Никодим+ исмли бир одам бор бўлиб, у яҳудийларнинг бошлиқларидан бири эди. 2 У бир куни кечаси Исонинг ёнига келиб+: «Устоз+, сиз Аллоҳдан келган муаллим эканингизни биламиз, чунки ҳеч бир инсон, агар Худо у билан бўлмаса+, сиз яратган бундай мўъжизаларни қилолмайди»+,— деди. 3 Исо унга жавобан: «Ишонаверинг, ким қайтадан* туғилмаса+, Худонинг Шоҳлигини кўра олмайди»+,— деб айтди. 4 Никодим ҳайрон бўлиб, ундан сўради: «Кекса одам яна қандай туғила олади? Ахир у иккинчи марта онасининг қорнига кира олмайди-ку?» 5 Исо жавоб бериб деди: «Ишонаверинг, кимки сув+ ва муқаддас руҳдан+ туғилмаса, Худонинг Шоҳлигига киролмайди. 6 Одамдан туғилган одамдир, муқаддас руҳдан туғилган руҳийдир. 7 Қайтадан туғилишингиз керак, деган гапларимга ҳайрон бўлманг. 8 Шамол истаган жойга эсаверади. Унинг товушини эшитасиз-у, аммо қаердан келганини ва қайси томонга эсганини билмайсиз. Муқаддас руҳдан туғилган ҳар бир киши ҳам шундайдир»+.
9 Шунда Никодим ундан сўради: «Бу қандай бўлиши мумкин?» 10 Исо унга жавобан айтди: «Сиз Исроилнинг устози бўла туриб, шуни билмасангиз-а! 11 Ишонаверинг, биз нимани билсак шуни гапирамиз, кўрганимиз ҳақида шоҳидлик берамиз. Сизлар эса шаҳодатимизни қабул қилмаяпсизлар. 12 Агар ердаги нарсалар тўғрисида сўзлаганимга ишонмасангизлар, самовий нарсалар ҳақида гапирсам қандай ишонасизлар? 13 Ахир инсонлардан ҳеч бири осмонга кўтарилмаган+, Инсон Ўғли эса осмондан тушган+. 14 Мусо саҳрода илонни юқорига қандай кўтарган бўлса+, Инсон Ўғли ҳам шундай юқорига кўтарилиши керак+. 15 Токи унга ишонган ҳар бир киши абадий ҳаётга эга бўлсин+.
16 Аллоҳ инсониятни шу қадар қаттиқ севдики, ҳатто улар учун ягона Ўғлини берди+. Токи унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки мангу ҳаётга эга бўлсин+. 17 Зотан Худо Ўз Ўғлини дунёни ҳукм қилиш учун эмас, балки у орқали дунёни қутқариш учун юборган+. 18 Унга ишонган ҳеч бир одам ҳукм этилмайди+. Унга ишонмаган эса аллақачон маҳкум қилинган, боиси Худонинг ягона Ўғлининг исмига ишонмаган+. 19 Ҳукм учун асос мана шудир: дунёга нур келди+, бироқ одамлар ёруғликни эмас, қоронғиликни яхши кўрдилар, чунки уларнинг ишлари ёмон эди. 20 Ахир ёмон ишларни қилиб юрган киши нурдан нафратланади. Унинг ишлари фош қилинмасин, дея нурга яқинлашмайди. 21 Лекин ҳақиқат бўйича йўл тутувчи киши нурга яқинлашади+. Токи унинг ишлари Аллоҳнинг иродасига мувофиқ экани ошкор бўлсин».
22 Шундан кейин Исо шогирдлари билан Яҳудиянинг қишлоқларига кетди. Ўша ерда у шогирдлари билан бир муддат қолиб, одамларни сувга чўмдирди+. 23 Яҳё ҳам Салим яқинидаги Эйнонда одамларни сувга чўмдираётган эди, чунки у ер серсув эди+. Халқ унинг олдига келиб сувга чўмарди+. 24 Ўшанда Яҳё ҳали қамоққа ташланмаган эди+.
25 Яҳёнинг шогирдлари бир яҳудий билан покланиш маросими борасида баҳслашиб қолишди. 26 Улар Яҳёнинг олдига келиб, бундай дейишди: «Устоз, қаранг, Иорданнинг нариги қирғоғида сиз билан бўлган ва сиз шоҳидлик берган киши+ сувга чўмдиряпти ва ҳамма унинг олдига келяпти». 27 Яҳё уларга жавобан шундай деди: «Агар инсонга осмондан берилмаса, у ҳеч нарсага эга бўла олмайди. 28 Мен Масиҳ эмас+, фақат ундан олдин юборилганман+, деб айтганимга ўзларингиз шоҳидсизлар. 29 Келин кимга тегишли бўлса, куёв ўша бўлади+. Лекин куёвнинг ёнида туриб, овозини эшитган дўсти жуда қувонади. Шу сингари менинг қувончим ҳам ичимга сиғмаяпти. 30 Масиҳ ўсиши, мен эса пасайишим керак».
31 Юқоридан келган+ барчадан устун. Ердан бўлган эса ердандир ва ерга хос нарсаларни гапиради. Осмондан келган ҳаммадан буюкроқдир+. 32 У кўрган ва эшитган нарсалари тўғрисида шоҳидлик беряпти+, аммо унинг шаҳодатини ҳеч ким қабул қилмаяпти+. 33 Масиҳнинг шаҳодатини тан олган киши Аллоҳнинг ҳақ эканини тасдиқлайди*+. 34 Зеро Худо юборган киши Худонинг сўзларини гапиради+ ва Тангри Ўз руҳини унга мўл-кўл беради. 35 Ота Ўғлини севади+, У ҳамма нарсани унинг қўлига топширган+. 36 Ўғилга ишонган киши абадий ҳаётга эгадир+. Ўғилга итоат қилмаган кишига эса ҳаёт насиб этмайди+, аксинча, у Худонинг ғазабига йўлиқади+.