Бутруснинг биринчи мактуби
3 Худди шундай, сиз хотинлар ҳам эрларингизга бўйсунинглар+. Токи Худо Каломига қулоқ солмайдиган эрларингиз сўзларингиз орқали эмас, хулқ-атворингиз орқали забт этилсинлар+. 2 Шунингдек, улар бенуқсон хатти-ҳаракатингизни+ ва чуқур ҳурмат қилишингизни кўришсин. 3 Сизнинг чиройингиз ташқи кўринишдан, яъни ўрилган сочлар, тилла тақинчоқлар+ ёки чиройли кийимдан иборат бўлмасин. 4 Аксинча, чиройингиз қалбингиз тубида яширилган умуман эскирмайдиган кийимдан — Аллоҳнинг назарида қимматбаҳо ҳисобланган сокин ва мулойим руҳдан+ иборат бўлсин. 5 Ўтмишда Тангрига умид боғлаб яшаган муқаддас аёллар ҳам эрларига бўйсуниш билан ўзларини безашган. 6 Масалан, Сора биби Иброҳим пайғамбарни «хўжайин» деб атаб+, унга бўйсунган. Агар сизлар ҳам яхшилик қилиб, бирор нарса сизларни даҳшатга солишига йўл қўймасангиз+, унинг қизлари бўласиз.
7 Шу сингари, сиз эрлар бундан буён ҳам хотинларингиз билан олган билимингизга яраша* муомала қилинглар. Улар ҳам сизлар каби ҳаёт инъомининг меросхўрлари экан+, аёлларни гўё нафис идишдек эъзозланг+. Шунда ибодатларингизга тўсқинлик бўлмайди.
8 Хуллас, барчангиз ҳамфикр+, ҳамдард, бир-бирингизни биродарларча севадиган, меҳр-шафқатли+ ва камтар бўлинглар+. 9 Ёмонликка ёмонлик+, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтармай+, аксинча дуо қилинглар*+. Зеро сизлар баракага эга бўлиш учун Худо томонидан даъват этилгансизлар.
10 «Ким ҳаётдан қувонч топиб, яхши кунларни кўришни истаса, тилини ёмонликдан+, оғзини ёлғон гапиришдан тийсин. 11 Ёмонликдан қайтиб+, яхшилик қилсин+, тинчликни қидириб, унинг пайида бўлсин+. 12 Боиси, Яҳованинг* кўзлари одил кишиларни кўради, қулоқлари уларнинг илтижосини эшитади+. Бироқ ёмонлик қилувчилардан Яҳова* юз ўгиради»+.
13 Агарда яхши ишлар қилишга ғайратли бўлсангиз, сизларга ким ҳам зиён етказарди?+ 14 Ҳаттоки одиллик учун азоб чексангиз ҳам, бахтиёрсизлар+. Одамлар қўрқадиган нарсалардан қўрқманглар* ва ташвишланманглар+. 15 Масиҳни Ҳазрат дея қалбларингизда муқаддас тутинглар. Умидингиз ҳақида сўраган ҳар бир кишига жавоб беришга доимо тайёр бўлинглар. Фақат буни мулойимлик+ ва камоли эҳтиром билан қилинглар+.
16 Масиҳнинг издошлари бўлмиш сизларнинг яхши хулқ-атворингизга+ қарши гапирганлар ўз сўзларидан уялиб қолишлари учун+, виждонингизни тоза сақланглар+. 17 Ёмонлик қилиб азоб чеккандан кўра+, агар Тангрининг иродаси шундай бўлса, яхшилик қилиб азоб тортганингиз маъқул+. 18 Одил инсон Масиҳ адолатсиз кишиларни гуноҳдан халос этиш учун+ биратўла ўзини фидо қилди+. Сизларни Худога олиб келиш учун+ у шундай йўл тутди. У одам сифатида ўлиб+, руҳ сифатида тирилди+. 19 Сўнг у бориб қамоқдаги руҳларга+ хабар етказди. 20 Улар Нуҳ пайғамбарнинг даврида Аллоҳ кема қурилишини+ сабр-тоқат билан кутган вақтда итоатсизлик қилган руҳлардир+. Ўша кемада бир неча киши, яъни атиги саккиз жон сувдан омон қолган эди+.
21 Шу сингари, ҳозир ҳам сувга чўмиш бор (бу, танани кирдан тозалаш эмас, балки Худодан пок виждон сўрашдир)+. Бу, сизларни Исо Масиҳнинг тирилиши орқали қутқаради. 22 Осмонга кўтарилганидан кейин Масиҳ Тангрининг ўнг томонига ўтирган+. Аллоҳ унга фаришталарни, ҳокимияту кучларни бўйсундирган+.