Юҳанно олган ваҳий
7 Шундан сўнг ернинг тўрт тарафида турган тўртта фариштани кўрдим. Улар ерга, денгизга ва ҳеч бир дарахтга шамол эсмасин дея, ернинг тўрт шамолини ушлаб туришарди. 2 Кунчиқар тарафдан кўтарилаётган яна бир фариштани кўрдим. Унинг қўлида барҳаёт Худонинг муҳри бор эди. Бу фаришта, ер ва денгизга зарар етказиш топширилган тўртта фариштага баланд овозда шундай дея қичқирди: 3 «Аллоҳимиз қулларининг пешонасига+ муҳр босмагунимизча+ ерга ҳам, денгизга ҳам, дарахтларга ҳам зарар етказманглар».
4 Мен муҳр босилган кишиларнинг сони 144 000 эканини+ эшитдим. Улар Исроил ўғилларининг ҳар бир қабиласидан эди+.
5 Яҳудо қабиласидан 12 000 киши муҳрланган эди.
Рубен қабиласидан 12 000,
Гад қабиласидан 12 000,
6 Ошер қабиласидан 12 000,
Нафтали қабиласидан 12 000,
Манаше+ қабиласидан 12 000,
7 Шимўн қабиласидан 12 000,
Леви қабиласидан 12 000,
Иссахор қабиласидан 12 000,
8 Забулун қабиласидан 12 000,
Юсуф қабиласидан 12 000,
Бенямин қабиласидан 12 000 киши муҳрланган эди.
9 Шундан кейин қарадим-у, ҳар бир миллатдан, қабиладан, халқдан ва тилдан бўлган, ҳеч ким санай олмайдиган улкан оломонни кўрдим+. Улар узун оқ кийимда+, қўлларида пальма новдаларини ушлаб+, тахт ва Қўзининг қаршисида туришарди. 10 Улар баланд овозда шундай дея хитоб қилишарди: «Нажотимиз учун тахтда ўтирган Худойимиздан+ ҳамда Қўзидан+ қарздормиз».
11 Барча фаришталар тахт, оқсоқоллар+ ва тўртта жонзот атрофида туришарди. Улар тахт олдида юзтубан тиз чўкиб Аллоҳга сажда қилиб, 12 шундай дейишарди: «Омин! Ҳамду сано, шон-шуҳрат, донолик, шукрона, шараф ва куч-қудрат абадулабад Тангримизга тегишлидир+. Омин».
13 Шу пайт оқсоқоллардан бири мендан сўради: «Узун оқ кийим кийган+ бу одамлар ким ва қаердан келишган?» 14 Мен дарҳол унга жавоб бериб: «Ҳазратим, буни сиз биласиз»,— дедим. У эса менга шуларни айтди: «Бу кишилар буюк мусибатдан+ чиқиб келаётганлардир. Улар кийимларини Қўзининг қонида ювиб оқартирганлар+. 15 Шу сабабли улар Худонинг тахти олдида туриб, Унинг маъбадида туну кун муқаддас хизматни адо этишяпти. Тахтда Ўтирган+ эса чодирини уларнинг устига ёяди+. 16 Улар бошқа оч қолмайдилар ҳам, чанқамайдилар ҳам. На қуёш, на бирон-бир жазирама уларни қизитади+. 17 Чунки тахт ёнидаги Қўзи+ уларни боқади+ ва оби ҳаёт булоқларига+ олиб боради. Худо уларнинг кўзларидан ҳар бир ёшни артиб олади»+.