Юҳаннонинг биринчи мактуби
5 Исонинг Масиҳ эканига ишонадиган ҳар бир киши Худонинг фарзандидир+ ва Отани севган Унинг боласини ҳам севади. 2 Агар Тангрини севиб, Унинг амрларига биноан йўл тутсак, шундан Худонинг болаларини+ севганимизни билиб оламиз. 3 Аллоҳга бўлган севги Унинг амрларига риоя қилишдан иборатдир+ ва Унинг амрлари оғир эмас+. 4 Зеро Худонинг фарзандлари дунёни енгишмоқда+. Мана шу имонимиз дунё устидан ғолиб чиқди+.
5 Ким дунё устидан ғалаба қозона олади?+ Исо Худонинг Ўғли эканига ишонадиган инсон эмасми?!+ 6 Исо Масиҳ сув ва қон орқали келган. У нафақат сув+, балки сув ва қон орқали келган+. Руҳ бунга гувоҳдир+, чунки руҳнинг гувоҳлиги ҳақиқатдир. 7 Хуллас, учта гувоҳ мавжуд: 8 руҳ+, сув+ ҳамда қон+. Буларнинг учаласи бир-бири билан уйғун.
9 Тангрининг гувоҳлиги биз қабул қилаётган инсонларнинг гувоҳлигидан муҳимроқдир. Чунки бу гувоҳлик Аллоҳдандир ва У Ўғли ҳақида шаҳодат берган. 10 Худонинг Ўғлига ишонувчи ўзи учун гувоҳлик олган. Худога ишонмайдиган инсон Уни ёлғончи қилади+, боиси бундай киши Тангри Ўз Ўғли ҳақида берган гувоҳлигига ишонмаган. 11 Ушбу гувоҳлик қуйидагичадир: Аллоҳ бизга абадий ҳаётни ато этди+ ва бу ҳаёт Унинг Ўғли орқали келиб чиққан+. 12 Ўғил билан бирликда бўлган киши бундай ҳаёт соҳибидир, Ўғил билан бирликда бўлмаган киши эса бундай ҳаётга эришмайди+.
13 Буларни ёзишдан мақсадим шуки, Худо Ўғлининг исмига ишонган сизлар+ абадий ҳаётга эга эканингизни билинглар+. 14 Биз шунга аминмизки, Аллоҳга мурожаат қилиб+ Унинг иродасига мувофиқ нимаики сўрасак, У бизни эшитади+. 15 У тилакларимизни тинглаётганини билсак, тилакларимиз бажо бўлишини ҳам биламиз, чунки Ундан сўраган эдик+.
16 Мабодо кимдир биродари ўлимга олиб бормайдиган гуноҳ қилаётганини кўриб қолса, у учун ибодат қилиши керак ва Худо у одамга ҳаёт ато этади+. Мен ўлимга олиб бормайдиган гуноҳ қилаётган киши ҳақида гапиряпман. Аммо ўлимга дучор қиладиган гуноҳ ҳам бор+. Мен бундай гуноҳ борасида ибодат қилиш лозимлигини айтмаяпман. 17 Ҳар қандай адолатсизлик гуноҳдир+. Лекин ўлимга олиб бормайдиган гуноҳ ҳам бор.
18 Аллоҳнинг фарзанди бўлган инсон гуноҳ қилмаслиги бизга маълум. Аксинча, Худонинг Ўғли уни ҳимоялайди ва Шайтон* унга зарар етказа олмайди+. 19 Биламизки, биз Худо томонидамиз, бутун дунё эса Шайтоннинг* ҳукмидадир+. 20 Ҳақни таниб-билишимиз учун Худонинг Ўғли келиб+ бизларга ақл-заковат бахш этганидан хабардормиз. Биз Унинг Ўғли Исо Масиҳ орқали Ҳақ билан бирликдамиз+. У ҳақиқий Худо ва абадий ҳаёт манбаидир+. 21 Азиз болаларим, ўзингизни бутлардан сақланглар+.