Римликларга
13 Ҳар бир инсон ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин+, чунки ҳокимиятнинг бор бўлишига Худо йўл қўйган+, яъни ҳокимиятларнинг барчаси Аллоҳ ажратиб берган ўринларни эгаллайди+. 2 Шунинг учун, ҳокимиятга қаршилик кўрсатган киши Худо ўрнатган тартибга қарши чиққан бўлади. Қаршилик кўрсатаётганлар эса шунга яраша ҳукмга мубтало бўлади. 3 Бошқараётганлардан яхшилик қилувчилар эмас, ёмонлик қилувчилар қўрқиши керак+. Ҳокимиятдан қўрқмасликни истайсизми? Унда доим яхшилик қилиб юринг+, ўшанда таҳсинга сазовор бўласиз. 4 Сабаби, у сизнинг фойдангиз учун тайин этилган Аллоҳнинг хизматчисидир. Аммо ёмонлик қиладиган бўлсангиз қўрқинг, чунки у бекордан-бекорга қилич кўтариб юрмайди. У ёмонлик қилувчиларга жазо берадиган* Тангрининг хизматчисидир.
5 Хуллас, бўйсунишингиз учун сизларда жиддий асос бор. Фақат жазодан* қўрқиб эмас, балки виждонан бўйсунишингиз лозим+. 6 Ана шу сабабга кўра сизлар солиқ тўлайсизлар, чунки у халқнинг манфаати учун тайин этилган Аллоҳнинг хизматчисидир; у доимо шу мақсадда хизмат қилади. 7 Ҳаммага тегишлисини беринглар: солиқ йиғувчига солиқ+, бож олувчига бож, қўрқувга лойиқ бўлганга қўрқув+, ҳурматга муносиб бўлганга ҳурмат+.
8 Ўзаро меҳр-муҳаббатдан бошқа, ҳеч кимга ҳеч нарса қарздор бўлманглар+. Ахир ўз яқинини севган киши қонунни ижро этган бўлади+. 9 Зеро Тавротдаги: «Зино қилманг+, қотиллик қилманг+, ўғрилик қилманг+, бировнинг нарсасига кўз олайтирманг»+, деган ушбу ва бошқа амрлар қуйидаги сўзларда мужассамдир: «Яқинингизни ўзингизни севгандай севинг»+. 10 Севги ўз яқинига зиён етказмайди+; демак, севги қонуннинг бажарилишидир+.
11 Айнан шундай йўл тутинглар, ахир қайси замонда яшаётганингизни ва уйғониш вақт-соатингиз келганини биласизлар-ку+. Эндигина Исонинг издошлари бўлган пайтимизга қараганда, ҳозир нажот топиш вақтимиз яқинроқдир. 12 Тун ўтиб, кун яқинлашди. Шундай экан, зулматга оид ишларни ечиб ташлаб+, ёруғлик аслаҳаларини кийиб олайлик+. 13 Айш-ишрат*, ичкиликбозлик, ножоиз жинсий алоқа, ахлоқсиз хулқ*+, жанжалкашлик ва ғазабга* берилмай+, кундузи каби одоб билан кун кечирайлик+. 14 Ҳазрати Исо Масиҳнинг феъл-атворига тақлид қилиб+, асло тана истакларингизни қандай қондиришни ўйлаб юрманглар+.