Матто баён этган хушхабар
3 Ўша кунларда одамларни сувга чўмдириб юрган Яҳё+ Яҳудия чўлига келиб, шундай дея ваъз қила бошлади+: 2 «Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашиб қолди»+. 3 Ишаё пайғамбар орқали айнан бу киши ҳақида+ шундай дейилган эди: «Саҳрода кимдир бундай дея жар солмоқда: “Яҳовага* йўл ҳозирланглар! Унинг йўлларини текисланглар”»+. 4 Яҳё туя жунидан кийим кийган ва белига чармдан камар таққан бўлиб+, унинг егулиги чигиртка ва ёввойи асал эди+. 5 Ўшанда Қуддус, бутун Яҳудия ва Иордан дарёсининг бўйида яшовчилар унинг ёнига келиб+, 6 Иорданда сувга чўмишар*+ ва гуноҳларини очиқчасига тан олишарди.
7 Шунда Яҳё, унинг олдига сувга чўмиш учун келаётган фарзийлар* ва саддуқийларни*+ кўриб, уларга деди: «Вой илонлар зоти-ей+, келаётган Аллоҳнинг ғазабидан қочиб қутулишингизни сизларга ким уқтирди?+ 8 Шундай экан, тавбага яраша ҳосил беринглар. 9 Ўзингизча: “Биз Иброҳимнинг фарзандларимиз”+,— деб ўйламанглар. Сизларга шуни айтиб қўяй, Тангри мана шу тошлардан Иброҳимга зурриёт яратишга қодир. 10 Ана, дарахтларнинг томирини чопиш учун болта ҳам тайёр турибди. Яхши ҳосил бермайдиган ҳар қандай дарахт чопилиб, оловга ташланади+. 11 Тавба қилганингиз учун мен сизларни сувга чўмдиряпман+. Аммо ортимдан келаётган мендан кучлироқдир, мен унинг сандалларини ечишга ҳам арзимайман+. У сизларни муқаддас руҳ+ ва оловга чўмдиради+. 12 Унинг қўлида совурадиган кураги бор. У хирмонини бутунлай тозалаб, буғдойини омборга йиғади, сомонини эса сўнмас ўтда ёндиради»+.
13 Ўшанда Исо, Яҳё томонидан сувга чўмдирилиш учун Жалиладан Иорданга келди+. 14 Лекин Яҳё уни тўхтатмоқчи бўлиб: «Аслида сен мени сувга чўмдиришинг керак эди. Сен эса менинг ёнимга келяпсанми?» — деди. 15 Унга жавобан Исо: «Менга тўсқинлик қилма, ахир биз шу йўсин Аллоҳнинг иродасини бажаряпмиз»,— деб айтди. Шундан кейин Яҳё унга ортиқ тўсқинлик қилмади. 16 Ниҳоят Исо сувга чўмиб чиқди. Буни қарангки, осмон очилиб кетди+ ва Яҳё Худонинг муқаддас руҳи каптар шаклида Исонинг устига тушаётганини кўрди+. 17 Осмондан эса: «Бу Менинг севикли Ўғлимдир+, ундан мамнунман»+,— деган садо келди+.