Матто баён этган хушхабар
4 Шундан сўнг Худонинг руҳи Исони саҳрога бошлаб кетди. У ерда Иблис уни васвасага солди+. 2 Исо 40 кечаю 40 кундуз рўза тутиб, охири оч қолди. 3 Шунда васваса қилувчи+ унинг ёнига келиб шундай деди: «Агар сен Худонинг ўғли бўлсанг, мана бу тошларга буюр, улар нонга айлансин». 4 Бунга жавобан Исо: «Муқаддас Ёзувларда: “Одам фақат нон билан эмас, балки Яҳованинг* оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди”+,— деб айтилган»,— деди.
5 Кейин Иблис уни муқаддас шаҳарга+ олиб бориб, маъбаднинг* энг юқори жойига* чиқарди-да+, 6 шундай деди: «Агар сен Худонинг ўғли бўлсанг, ўзингни пастга ташла-чи. Ахир, Муқаддас Ёзувларда: “Сен тўғрингда У фаришталарига буйруқ беради” ва “Оёқларинг тошга қоқилиб кетмаслиги учун, улар сени қўлларида кўтариб кетади”+,— деб айтилган-ку». 7 Исо бўлса унга: «“Тангринг Яҳовани* синама”,— деб ёзилган жойи ҳам бор»+,— деди.
8 Бу сафар Иблис уни ниҳоятда баланд тоққа олиб чиқди ва дунёнинг барча шоҳликларини ҳамда уларнинг улуғворлигини кўрсатиб+, 9 шундай деди: «Буларнинг ҳаммасини сенга бераман, фақат менга бир марта тиз чўкиб сажда қилсанг бас». 10 Исо эса: «Йўқол кўзимдан, Шайтон! Чунки Муқаддас Ёзувларда: “Аллоҳинг Яҳовага* сажда қил+, биргина Унга муқаддас хизматни адо эт”+,— деб айтилган»,— деди. 11 Шундан сўнг Иблис уни тарк этди+ ва фаришталар келиб Исога хизмат қила бошлашди+.
12 Яҳёни ҳибсга олишганини+ эшитиб, Исо Жалилага жўнаб кетди+. 13 Кейин Носирадан чиқиб, Забулун ва Нафтали вилоятларидаги денгиз бўйида жойлашган Кафарнаҳум шаҳрига келиб ўрнашди+. 14 Бу, Ишаё пайғамбар орқали айтилган қуйидаги сўзлар рўёбга чиқиши учун содир бўлди: 15 «Эй, Забулун ва Нафтали ерлари, Иорданнинг нарёғида, денгиз йўлида жойлашган ўзга халқлар Жалиласи! 16 Зулматда ўтирган халқ улуғ бир нурни кўрди, ўлим соясида ўтирганлар устига ёруғлик+ тушди»+. 17 Ўша пайтдан бери Исо: «Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашиб қолди»+,— дея ваъз қила бошлади.
18 Жалила денгизи* ёнидан ўтиб кетаётиб, Исо денгизга тўр ташлаб турган иккита ака-укани кўриб қолди. Бутрус деб аталувчи Симун+ ва унинг укаси* Идрис балиқчи эдилар+. 19 Исо уларга: «Менинг ортимдан юринглар, мен сизларни одам овчилари қиламан»+,— деди. 20 Шунда улар дарҳол тўрларини қолдириб, Исонинг кетидан эргашдилар+. 21 Йўлида давом этиб, у яна иккита ака-укани — оталари Забадий билан бирга қайиқда тўрларини ямаб ўтирган Ёқубни ва укаси Юҳаннони+ кўриб қолди. Исо уларни ҳам чақирди+. 22 Улар ҳам шу заҳоти қайиқни ва оталарини қолдириб, Исонинг ортидан эргашишди.
23 Исо бутун Жалилани айланиб+, ўша ердаги ибодатхоналарда*+ таълим берар, Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни эълон этар ва одамларнинг ҳар турли хасталик ва дармонсизликларини даволарди+. 24 У ҳақдаги хабар бутун Сурияга ёйилди. Унинг олдига ҳар хил касалликлардан азоб чекаётган+, жинга чалинган+, тутқаноғи бор+, шол ва оғир аҳволда бўлганларнинг барини олиб келишарди ва Исо уларга шифо берарди. 25 Шундай қилиб, Жалиладан, Ўнкент, Қуддус, Яҳудия ва Иорданнинг нарёғидан келган улкан оломон унинг кетидан эргашиб борарди.