Коринфликларга йўлланган биринчи мактуб
10 Биродарлар, сизлар қуйидагиларни билишингизни истайман: ота-боболаримизнинг ҳаммаси булут остида йўл юриб+, денгиздан ўтишди+. 2 Бундан ташқари, барчаси Мусонинг орқасидан эргашиб, булут ва денгиз орқали сувга чўмишди. 3 Шунингдек, ҳаммалари бирдай илоҳий озуқани еб+, 4 бирдай илоҳий сувни ичишди+. Улар орқаларидан келаётган илоҳий қоядан сув ичишди. Бу қоя Масиҳнинг рамзи эди+. 5 Бироқ улардан кўпчилиги Аллоҳга маъқул келмай, саҳрода ўлиб кетишди+.
6 Уларга ўхшаб ёмонликни истамаслигимиз учун, бу бизга сабоқ бўлди+. 7 Уларнинг баъзиларидек бутпараст бўлманглар. Улар ҳақида Муқаддас Ёзувларда: «Халқ еб-ичиш учун ўтирди, кейин эса ўрнидан туриб, вақтичоғлик қила бошлади»+,— дейилган. 8 Айримлари каби зино* ҳам қилмайлик. Зеро улар зино қилишгани туфайли бир кунда 23 000 киши ҳалок бўлди+. 9 Яҳовани* ҳам синамайлик+. Баъзилари Уни синашгани учун уларни илонлар чақиб ўлдирди+. 10 Нолиманглар. Улардан айримлари нолиб+, қирувчининг қўлидан нобуд бўлишди+. 11 Буларнинг барчаси сабоқ бўлсин дея уларнинг бошига тушган ҳамда замоналарнинг охирида яшаётган бизлар учун огоҳлантириш сифатида ёзилган+.
12 Шундай экан, ким тик турибман деб ўйласа, эҳтиёт бўлсин, тағин йиқилиб тушмасин+. 13 Сизлар одамлар йўлиқаётган оддий васвасаларга дуч келяпсизлар+. Худо эса Ўз сўзига содиқдир ва дош бера олмайдиган даражада васваса қилинишингизга У йўл қўймайди+. Аксинча, васваса пайтида чидай олишингиз учун иложини ҳам беради+.
14 Шу боис, азизларим, бутпарастликдан қочинглар+. 15 Бу сўзларни эс-ҳушли одамларга мурожаат қилгандек гапиряпман. Айтганларимдан ўзларингиз хулоса чиқаринглар. 16 Биз қутлаётган шукрона косаси Масиҳ қонига шерик бўлишимизни англатмайдими?+ Шунингдек, биз синдираётган нон Масиҳнинг танасига шерик бўлишимизни билдирмайдими?+ 17 Нон битта бўлганидай, биз ҳам кўп бўлишимизга қарамай, бир танмиз+. Сабаби, ҳаммамиз битта нонни бўлишяпмиз.
18 Исроил халқига* қаранглар: қурбонликлардан еганлар, наҳотки қурбонгоҳга шерик бўлишмаса?+ 19 Хўш, нима десам экан? Бутларга бағишланган қурбонлик ёки бутнинг ўзи бирор аҳамиятга эгами? 20 Йўқ. Аммо шуни айтмоқчиманки, бошқа халқлар келтирган қурбонликлар Худога эмас, жинларга бағишланади+. Мен эса жинларга шерик бўлишингизни хоҳламайман+. 21 Сизлар ҳам Яҳованинг* косасидан, ҳам жинларнинг косасидан ича олмайсизлар; ҳам «Яҳованинг* дастурхонидан»+, ҳам жинлар дастурхонидан таом ея олмайсизлар. 22 Ёки «Яҳованинг* ғазабини* қўзғатмоқчимизми»?+ Наҳотки биз Ундан кучлироқ бўлсак?
23 Менга ҳар нарса рухсат этилган, лекин ҳаммаси ҳам фойдали эмас. Ҳар нарса менга рухсат этилган бўлса-да, ҳаммаси ҳам далда бермайди+. 24 Ҳар ким ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзласин+.
25 Гўшт бозорида сотиладиган ҳамма нарсани суриштирмай, тоза виждон билан еяверинглар. 26 Зеро «ер юзи ҳамда ундаги бор нарса Яҳовага* тегишлидир»+. 27 Агар имондош бўлмаган бирор киши сизларни меҳмонга чақирса ва сизлар боришга рози бўлсангиз, олдингизга қўйган ҳамма нарсани суриштирмай, тоза виждон билан еяверинглар. 28 Мабодо кимдир: «Бу нарсалар бутларга бағишланган»,— деб қолса, айтган киши учун ҳамда ҳеч кимнинг виждони қийналмасин деб, уни еманглар+. 29 Мен сизларнинг эмас, ўзга одамнинг виждонини назарда тутяпман. Менинг эркинлигимни бошқа кишининг виждони ҳукм қилишига йўл бериб нима қиламан?+ 30 Агар таомни Аллоҳга шукрона айтиб есам, унда шукрона айтиб еган таомим учун нега айбланишим керак?+
31 Шу сабабдан, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони шарафлаш учун қилинглар+. 32 На яҳудийлар, на юнонлар, на Тангри жамоатининг қоқинишига сабабчи бўлманглар+. 33 Мен ҳам ўзимнинг эмас, кўпларнинг фойдасини кўзлаб+, Аллоҳ уларни қутқариб қолиши учун, барчани ҳар нарсада мамнун этяпман+.