Салоникаликларга йўлланган иккинчи мактуб
2 Биродарлар, Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг ҳозир бўлишига+ ҳамда биз у билан бирга тўпланадиган+ вақтга нисбатан сизларга шуни айтмоқчимиз: 2 «Яҳованинг* куни+ аллақачон келган»,— деган сўзлардан, Худодан келгандай кўринган хабардан+ ҳамда оғзаки хабардан ёки биз ёзгандек туюлган мактубдан ҳаяжонга тушиб, фикрларингиз тезда ўзгариб қолишига йўл қўйманглар.
3 Ҳеч ким сизларни турли йўллар билан аврамасин, чунки муртадлик пайдо бўлмагунча+ ва қонунсиз одам+, яъни ҳалокат ўғли ошкор бўлмагунча+, ўша кун келмайди. 4 У душман бўлиб, «худо» деб аталганлардан ёки топинишга лойиқ ҳисобланган барча нарсадан ўзини юқори қўяди, ҳатто ўзини худо қилиб кўрсатиб, Тангрининг маъбадида ўтиради. 5 Эсингизда бўлса, мен сизлар билан бўлганимда буларни сизларга айтиб турардим.
6 Қонунсиз одам белгиланган вақтда ошкор бўлмагунча, унга нима тўсқинлик қилишини энди биласизлар. 7 Аслини олганда, ушбу қонунсизликнинг сири ҳозир амал қилмоқда+, лекин унга тўсқинлик қилувчи йўқ бўлмагунча бу сир амал қилади. 8 Ўшанда қонунсиз одам ошкор бўлади. Аммо Ҳазрати Исонинг ҳозир бўлиши+ аниқ бўлганда, у ўзининг оғзидан чиққан нафаси билан уни ўлдириб+, йўқ қилади. 9 Бироқ қонунсиз одамнинг ҳозир бўлишини қўллаб-қувватлайдиган Шайтон+ ҳар қандай қудратли ишлар, сохта аломатлар, ғаройиботлар+, 10 адолатсизлик ҳамда турли ёлғонлар билан+ ҳалок бўладиганларни йўлдан оздиради. Бу кишилар нажотга олиб борувчи ҳақиқатни қабул қилиб, севмаганлари учун жазоланишади. 11 Шу боис Худо, улар ёлғонга ишонишлари учун, уларга алдамчи фикр таъсир қилишига йўл қўйяпти+. 12 Шундай қилиб, ҳақиқатга ишонмай, адолатсиз ишлардан завқланишгани учун, уларнинг барчаси ҳукм қилинди.
13 Эй, Яҳова* севган биродарлар, биз сизлар учун Аллоҳга доим миннатдорчилик билдиришга бурчлимиз. Сабаби, Худо бошиданоқ қутқарилишингиз учун Ўз руҳи билан сизларни муқаддас қилиб+, ҳақиқатга бўлган имонингиз асосида танлади+. 14 Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг улуғворлигига эга бўлишингиз учун, у сизларни биз эълон қилаётган хушхабар орқали даъват этди+. 15 Шундай экан, биродарлар, маҳкам туриб+, оғзаки ёки мактуб орқали биздан ўрганган нарсаларга*+ риоя қилинглар. 16 Ҳазратимиз Исо Масиҳ ва бизни севиб+, Ўз инояти орқали абадий тасалли ҳамда ажойиб умид ато этган+ Отамиз Худо 17 юракларингизга тасалли берсин ва ҳар қандай эзгу иш ҳамда сўзда қўллаб-қувватласин.