Коринфликларга йўлланган биринчи мактуб
2 Биродарлар, мен олдингизга Худонинг муқаддас сирини+ эълон қилгани келганимда, ўз нутқим ва донолигим билан сизларда таассурот қолдириш ниятим йўқ эди+. 2 Эътиборингизни Исо Масиҳ ва унинг устунга михланганидан ўзга нарсага қаратмасликка қарор қилганман+. 3 Олдингизга заиф бўлиб, қўрқув ва кучли титроқ билан келганман. 4 Менинг нутқим ҳамда ваъзим ишонтирарли ва ҳикматли сўзлар бўлмай, балки Аллоҳнинг руҳи ва қудратининг ифодаси эди+. 5 Токи имонингиз одамзод донолигига эмас, Худонинг қудратига асослансин.
6 Биз донолик борасида маънан етук инсонлар+ орасида гапиряпмиз, аммо бу донолик ҳозирги замона* ёки унинг йўқ бўлиб кетадиган ҳукмдорларига тегишли эмас+. 7 Биз Аллоҳнинг донолиги муқаддас сирда+ намоён бўлганлиги тўғрисида айтяпмиз. Юксалишимиз учун Худо ушбу яширин доноликни замоналардан аввал белгилаб қўйган. 8 Мазкур доноликни бу замонанинг ҳукмдорларидан ҳеч бири таниб-билмади+. Борди-ю, таниб-билишганида, улуғворликка лойиқ Ҳазратни қатл қилмаган бўлишарди. 9 Муқаддас Ёзувларга кўра: «Аллоҳ Уни севганлар учун нималарни тайёрлаб қўйганини кўз ҳам кўрмаган, қулоқ ҳам эшитмаган ва одамнинг хаёлига ҳам келмаган»+. 10 Бизга эса Тангри буларни Ўз руҳи орқали+ очиб берди+. Боиси, ушбу руҳ барча нарсани, ҳатто Худонинг чуқур донолигини+ текширади.
11 Одамнинг ичидагини ўзидан* бошқа ким ҳам била оларди? Худди шундай Аллоҳнинг фикрларини Унинг руҳидан бошқа ҳеч ким англаб ета олмайди. 12 Биз эса бу дунёнинг руҳини эмас, Худодан келган руҳни олдик+. Шу тариқа, Худо бизга севги ила туҳфа этган барча нарсаларни тушуниб етамиз. 13 Бу ҳақда биз инсоний доноликдан чиққан сўзлар билан эмас+, балки муқаддас руҳ+ ўргатаётган сўзлар билан гапириб, маънавий нарсаларни маънавий сўзлар билан тушунтиряпмиз*.
14 Дунёвий орзу-ҳавасларга берилган одам* Аллоҳнинг руҳига оид нарсаларни қабул қилмайди. У буни нодонлик деб ҳисоблагани учун, уни таниб-билишга қодир эмас. Ахир буни маънавий нуқтаи назар билан баҳолаш керак. 15 Маънавий инсон ҳамма нарсани баҳолай олади+, унинг ўзини эса ҳеч бир инсон баҳолай олмайди. 16 Муқаддас Ёзувларда айтилганидай: «Яҳованинг* фикрини ким таниб-билганки, Унга ақл ўргата олса?»+ Биз эса Масиҳ каби фикр юритамиз+.