Дониёр
12 Ўша пайтда, халқинг томонида турган буюк саркарда+ Микоил+ кўтарилади. Шунда халқ пайдо бўлгандан бери ҳали рўй бермаган мусибатли кунлар келади+. Ўша вақтда, сенинг халқинг, исми китобда ёзилган ҳар бир киши омон қолади+. 2 Ер бағрида ухлаб ётганларнинг кўпчилиги уйғонади. Айримлари абадий ҳаёт учун, бошқалари эса иснодга ҳамда тоабад нафратга дучор бўлиш учун уйғонади.
3 Фаҳм-фаросатга эга бўлганлар осмон гумбазидай ёрқин нур таратади. Кўпчиликни одилликка етаклаганлар эса абадулабад юлдузлардай порлайди.
4 Сен бўлса Дониёр, бу сўзларни сир сақлаб, китобни охирзамонга қадар муҳрлаб қўй+. Кўпчилик у ёқдан бу ёққа юради* ва аниқ билим мўл-кўл бўлади»+.
5 Сўнгра мен, Дониёр, қарасам, нарироқда яна иккитаси турган экан. Улардан бири дарёнинг бу томонида, иккинчиси эса бошқа томонида турарди+. 6 Шунда биттаси, дарё сувлари устида турган, зиғир матодан кийим кийган+ бошқасидан: «Бу ҳайратомуз ҳодисалар қачонгача давом этади?» — деб сўради. 7 Кейин мен, дарё сувлари устида турган, зиғир матодан кийим кийган киши гапираётганини эшитдим. У ўнг ва чап қўлини кўкка кўтарди ва барҳаёт Худонинг+ номи ила қасам ичиб: «Бу, белгиланган бир муддат, белгиланган икки муддат* ва ярим муддат* давом этади. Муқаддас халқнинг қудрати йўқ қилиниши билан буларнинг бари якунига етади»+,— деди.
8 Мен буни эшитдим-у, аммо тушунмадим+. Шу боис: «Эй тақсирим, буларнинг бари нима билан тугайди?» — деб сўрадим.
9 У шундай деди: «Борақол, Дониёр, чунки бу сўзлар охирзамонга қадар сир сақланиб, муҳрланади+. 10 Кўп одамлар тозаланади, оқартирилади ва синалади+. Ёвузлар ёвуз ишлар қилади, ҳеч бири бу сўзларнинг маъносини тушунмайди. Фаҳм-фаросатлилар эса буни англаб етади+.
11 Доимий қурбонликлар тўхтатилиб+, вайронагарчилик келтирадиган жирканч нарса ўрнатилгандан+ бошлаб 1 290 кун ўтади.
12 Матонат ила кутиб, 1 335 куннинг охирига етган киши бахтлидир!
13 Сен эса охиригача садоқатли бўлиб қол. Сен тиним топасан, аммо кунларнинг охирида ўз улушингни олиш учун ўрнингдан турасан»+.