60- ДАРС
Маънан ўсишда давом этинг
Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш давомида Яҳова ҳақида анча нарсаларни билиб олдингиз. Бу Яҳовани қаттиқ севишингизга ёрдам берди. Эҳтимол, бу ўзингизни Унга бағишлаб, сувга чўмишингизга ундагандир. Агар бундай бўлмаса, бу қадамни яқин келажакда қўйиш тўғрисида ўйлаётгандирсиз. Аммо сувга чўмгач ҳам Яҳова билан дўстона муносабатларингизни мустаҳкамлашда давом этасиз. Унга тоабад яқинлаша оласиз. Қанақасига?
1. Нега Яҳова билан дўстлигингизни мустаҳкамлашдан тўхтамаслик керак?
Яҳова билан бўлган муносабатларимизни мустаҳкамлашда давом этиш учун жон куйдириш лозим. Бундай қилиб, Ундан «узоқлашиб кетмаймиз». (Ибронийларга 2:1) Яҳовага садоқат ила хизмат қилишга нима ёрдам бериши мумкин? Ваъзгўйлик иши билан банд бўлиш ва Тангримизга кўпроқ хизмат қилишнинг бошқа йўлларини излаш кўмаклашади. (Филиппиликларга 3:16 ни ўқинг.) Яҳовага хизмат қилиш ҳаётимиздаги энг зўр қарор. (Забур 84:10)
2. Яна нима қилишда давом этишингиз лозим?
Тадқиқимиз якунланаётган бўлса-да, Масиҳнинг издоши сифатида яшашда давом этинг. Каломда айтилганидай, «янги ўзликни кийиб олишимиз» керак. (Эфесликларга 4:23, 24) Уни тадқиқ қилишда давом этсангиз ва йиғилишларга борсангиз, Яҳова ҳамда Унинг фазилатлари ҳақида янги нарсаларни билиб оласиз. Ҳаётингизнинг қайси соҳаларида Худонинг шахсиятига кўпроқ тақлид қилишингиз мумкинлиги тўғрисида ўйлаб кўринг. Яҳовани қувонтириш учун керакли ўзгаришларни қилишдан тўхтаманг.
3. Маънан ўсишингизга Яҳова қандай кўмаклашади?
Муқаддас Китобда: «Аллоҳ... сизларга тўлиқ таълим бериб, сизларни мустаҳкам ва кучли қилиб қўяди»,— дейилган. (1 Бутрус 5:10) Барчамиз васвасаларга дуч келамиз. Бироқ уларни рад этиш учун Яҳова бизга керакли нарсаларни тақдим этяпти. (Забур 139:23, 24) Яҳова Унга садоқат ила хизмат қилишингиз учун сизда ҳам истак уйғотишини, ҳам кучли қилиб қўйишини ваъда қиляпти. (Филиппиликларга 2:13 ни ўқинг.)
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Қандай қилиб маънан ўсишда давом этишингиз мумкинлигини ва Яҳова сизга қандай баракалар беришини билиб олинг.
4. Энг яқин дўстингиз билан мулоқот қилишни канда қилманг
Ибодат ва тадқиқ ёрдамида Яҳованинг дўсти бўлдингиз. Бундай қилишни давом эттириш Яҳовага янада яқинлашишингизга қандай ёрдам беради?
Забур 62:8 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яҳова билан бўлган дўстлигингизни мустаҳкамлаш учун қай йўсин ибодатларингизнинг сифатини яхшилай оласиз?
Забур 1:2 ва изоҳни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яҳова билан дўстлигингизни ривожлантириш учун қандай қилиб Муқаддас Китобдан кўпроқ фойда олишингиз мумкин?
Шахсий тадқиқдан кўпроқ фойда олиш учун сизга нима ёрдам бериши мумкин? Йўлларини билиш учун ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Видеодаги қайси маслаҳатларни қўлламоқчисиз?
Қайси мавзулар борасида тадқиқ ўтказмоқчисиз?
5. Маънавий мақсадлар қўйинг
Яҳованинг хизматида мақсадлар қўйиш маънан ўсишда давом этишингизга кўмаклашади. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Видеодан кўрганимиздай, маънавий мақсадлар қўйиш Камеронга қандай фойда келтирди?
Ҳамма ҳам бошқа мамлакатда хизмат қилиш учун у ерга бора олмаслиги мумкин. Бироқ барчамиз эришиш мумкин бўлган мақсадлар қўя оламиз. Ҳикматлар 21:5 ни ўқинг, сўнг қандай мақсадлар қўйишингиз мумкинлиги тўғрисида ўйлаб кўринг:
жамоатда,
ваъзгўйлик хизматида.
Бу оятдаги принцип мақсадларингизга эришишга қандай ёрдам беради?
Қуйидаги мақсадларга қаранг:
Ибодатларнинг сифатини яхшилаш.
Муқаддас Китобни тўлиқ ўқиб чиқиш.
Жамоатдаги ҳамма билан яқиндан танишиш.
Тадқиқ бошлаш ва уни ўтказиш.
Кўмакчи ёки доимий кашшоф бўлиш.
Биродар бўлсангиз, жамоат хизматкори бўлишга интилиш.
6. Ҳаётдан тоабад завқланинг!
Забур 22:26 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Ҳаётдан ҳозир ва тоабад завқланиш учун нима қила оласиз?
ХУЛОСА
Яҳова билан муносабатларингизни мустаҳкамлашда ва маънавий мақсадлар қўйишда давом этинг. Шунда ҳаётдан ҳозир ва тоабад завқланасиз!
Такрорлаш
Нега Яҳова Унга садоқат ила хизмат қилишингизга ёрдам беришига ишонишингиз мумкин?
Қандай қилиб Яҳова билан дўстона муносабатларингизни мустаҳкамлай оласиз?
Маънавий мақсадлар қўйиш Яҳова билан яқинроқ бўлишингизга қай йўсин ёрдам беради?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Яҳова қайси бирини кўпроқ қадрлайди: бир марта садоқатли бўлишними ёки бутун умр Унга содиқ бўлишними?
Яҳованинг ҳатто содиқ хизматчиси ҳам қувончини йўқотиши ҳеч гап эмас. Қай йўсин яна қувончга эга бўлиш мумкинлигига диққат қаратинг.
Қай йўсин мақсадлар қўйиб, уларга эриша оласиз?
«Маънавий мақсадлар қўйиб, Яратувчини шарафланг» («Қўриқчи минораси» 15 июль, 2004)
Нега маънан етук бўлиш муҳим ва қандай қилиб бунга эришса бўлади?
«Яҳованинг улуғ куни яқин экан, “камолотга интилайлик”» («Қўриқчи минораси» 15 май, 2009)