5-дарс
Худо ер учун нимани ният қилди?
Нима учун Иеҳова ерни яратди? (1, 2)
Нима учун ҳозир ер жаннат эмас? (3)
Ёвуз одамлар билан нима бўлади? (4)
Исо касаллар? кексайганлар? ўлганлар учун келажакда нима қилади? (5, 6)
Келажак муборакларини олиш учун нима қилиш керак? (7)
1. Иеҳова ерни унда одамлар абадий ва бахтли яшаши учун яратди. У ер юзида шод, солиҳ инсоният ҳар доим яшашини хоҳлаган (Забур 113:24; Ишаё 45:18). Ер ҳеч қачон йўқ қилинмайди; у абадий мавжуд бўлади (Забур 103:5; Воиз 1:4).
2. Инсонни яратишдан олдин, Худо ер юзида жой танлаб, унда гўзал жаннатни барпо этди. У бу боғга Адан деб ном берди. У ерга Худо биринчи эркак ва аёлни — Одам Ҳаво билан — жойлаштирди. Худо уларни ер юзини тўлғазадиган фарзандлари бўлишини истар эди. Секин-аста одамлар бутун ер юзини жаннатга айлантиришар эди (Ибтидо 1:28; 2:8,15).
3. Одам билан Ҳаво билган ҳолда Худо қонунини бузиб, гуноҳ қилдилар. Шунинг учун Иеҳова Адан боғидан уларни ҳайдаб чиқарди. Жаннат йўқотилган эди (Ибтидо 3:1—6, 23). Аммо Иеҳова ерни нима учун яратганини эсидан чиқармади. У ерни одамлар абадий яшайдиган жаннатга айлантиришга ваъда бермоқда. Худо қандай ўз ниятини бажаради? (Забур 36:29).
4. Ер жаннатга айланишидан олдин жаҳлдор одамлар йўқ қилиниши керак (Забур 36:38). Бу Ҳор-Магидўнда — Худонинг ёвузликка қарши олиб борадиган урушида содир бўлади. Сўнгра Шайтон 1 000 йилга кишанлаб қўйилади. Бу демак, ерга зиён етказадиган ҳеч ким бўлмаслигини билдиради. Фақат Худонинг халқи тирик қолади (Ваҳий 16:14, 16; 20:1—3).
5. Кейин ер устидан Шоҳ Исо Масиҳ 1000 йил ҳокимлик қилади (Ваҳий 20:6). Секин-аста у инсонларнинг ақлидан ва танасидан гуноҳни бартараф қилади. Одам ва Ҳаво гуноҳ қилишдан олдин қандай мукаммал бўлишган бўлса, одамлар ҳам шундай бўладилар. ўшанда касалликлар, қарилик ва ўлим бўлмайди. Касаллар дардларидан қутулишади, кексалар яна ёшаришади (Аюб 33:25; Ишаё 33:24; Ваҳий 21:3, 4).
6. Худога садоқатли одамлар Исонинг Минг йиллик Ҳукмронлиги даврида бутун ерни жаннатга айлантирадилар (Луқо 23:43). Бундан ташқари, Худо миллионлаб ўлганларни ер юзидаги ҳаётга қайтаради (Ҳаворийларнинг 24:15). Агар бу одамлар Худонинг талабларини бажо этсалар — унда улар ер юзида абадий яшайдилар. Агар бош тортсалар — батамом йўқ қилинадилар (Юҳанно 5:28, 29; Ваҳий 20:11—15).
7. Худо бошидан ер учун қандай мақсад қўйган бўлса, ҳаммаси шундай муваффақият билан якунланади. Шундай муборакларни келажакда сиз ҳам олишни истайсизми? Бунинг учун Иеҳова ҳақида билим олишни давом эттириш ва унинг талабларига бўйсуниш зарур. Бунда, сизга яқин жойлашган Шоҳлик Залидаги Иеҳованинг Шоҳидлари мажлисларни ташрифингиз ёрдам беради (Ишаё 11:9; Ибронийларга 10:24, 25).
[10- саҳифадаги расм]
Йўқотилган жаннат.
[11- саҳифадаги расм]
Ҳор-Магидўндан сўнг ер яна жаннатга айланади.