Охирзамон пайтидаги иккита рақиб шоҳ
Ушбу схемада айтиб ўтилган башоратлар бир пайтда юз берган воқеаларни тасвирлайди. Уларнинг барчаси «охирзамон»да яшаётганимизни тасдиқлаб турибди. (Дон. 12:4)
Оятлар: Ваҳ. 11:7; 12:13, 17; 13:1–8, 12
Башорат. «Йиртқич ҳайвон» 3 000 йилдан ошиқ вақт давомида ер юзидаги халқлар устидан бошқарган. Охирзамон пайтида еттинчи боши яраланган. Кейин бу бош соғайиб кетган ва «бутун дунё» унинг кетидан эргашган. Шайтон «[аёлнинг] зурриётидан қолганларга... қарши жанг» қилиш учун ҳайвондан фойдаланади.
Бажо бўлиши. Тўфондан кейин Яҳовага душманлик қилган ҳукуматлар одамлар устидан бошқарди. 3 000 йилдан ошиқроқ вақт ўтгач, Биринчи жаҳон уруши пайтида, бундай қудратли ҳукуматлардан бири бўлган Буюк Британия анчагина заифлашиб қолди. У Қўшма Штатлар билан бирлашганидан кейин яна кучайди. Охирзамон пайтида Шайтон ер юзидаги барча ҳукуматлардан фойдаланиб Худонинг халқини таъқиб қилмоқда.
Оятлар: Дон. 11:25–45
Башорат. Шимол ва жануб шоҳлари ўзаро рақобат қилишади.
Бажо бўлиши. Германия ва Англия- Америка бир-бири билан курашишди. 1945 йили Совет Иттифоқи ва унинг иттифоқчилари шимол шоҳи бўлишди. 1991 йили Совет Иттифоқи қулади; вақт ўтиб Россия ва унинг иттифоқчилари шимол шоҳи ролини бажаришяпти.
Оятлар: Ишаё 61:1; Мал. 3:1; Луқо 4:18
Башорат. Масиҳий Шоҳлик ўрнатилишидан олдин Яҳова Ўз хабарчисини юбориб «йўл ҳозирлайди». Бу гуруҳ «камтарларга хушхабарни эълон этиш»ни бошлайди.
Бажо бўлиши. 1870 йиллардан эътиборан Чарлз Расселл ва унинг маслакдошлари Муқаддас Китоб ҳақиқатларини тушунтириш учун ғайрат билан меҳнат қилишди. 1880 йиллар давомида улар Худонинг хизматчилари ваъз қилиши кераклигига урғу бера бошлашди. Улар «1 000 нафар ваъзгўй керак» ҳамда «Ваъз қилиш учун мойланганлар» каби мақолаларни чоп этишди.
Оятлар: Мат. 13:24–30, 36–43
Башорат. Душман буғдойлар орасига бегона ўт уруғларини сепиб кетади ва иккаласи бирга ўсади; буғдойлар ўрим-йиғим пайтигача кўринмай қолади; ўрим-йиғим пайтида бегона ўтлар буғдойлардан ажратиб олинади.
Бажо бўлиши. 1800 йилларнинг охиридан бошлаб чин ва сохта масиҳийлар ўртасидаги фарқ тобора аниқ кўрина бошлади. Охирзамон пайтида чин масиҳийлар жамоатга йиғиб олинди ва сохта масиҳийлардан ажратилди.
Оятлар: Дон. 2:31–33, 41–43
Башорат. Турли металлардан ясалган ҳайкалнинг оёқ панжалари темир ва лой қоришмасидан иборат.
Бажо бўлиши. Лой Буюк Британия ва Қўшма Штатлар бошқараётган оддий халқни билдиради. Бу халқ ҳукуматларга қарши исён кўтаряпти ва натижада улар темирдек кучидан тўлиқ фойдалана олмаяпти.
Оятлар: Мат. 13:30; 24:14, 45; 28:19, 20
Башорат. «Буғдой» «омбор»га тўпланади, «уйидагилар» устидан «ишончли ва ақлли хизматкор» тайинланади. «Шоҳлик ҳақидаги хушхабар» «бутун дунё бўйлаб ваъз қилина» бошлайди.
Бажо бўлиши. 1919 йили ишончли хизматкор Худонинг халқи устидан тайинланди. Ўша вақтдан бошлаб Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари ваъзгўйлик ишини жадал тарзда олиб боришди. Бугунги кунда Яҳованинг Шоҳидлари 200 дан ошиқ мамлакат ва ҳудудларда ваъз қилиб, 1 000 дан ошиқ тилларда Муқаддас Китобга асосланган адабиётларни чиқаришяпти.
Оятлар: Дон. 12:11; Ваҳ. 13:11, 14, 15
Башорат. Икки шохли йиртқич ҳайвон ер юзидаги халқларга йиртқич «ҳайвоннинг тасвирини яратиш»ни айтади ва бу ҳайвоннинг тасвирига «ҳаёт нафасини» пуфлайди.
Бажо бўлиши. Англия-Америка жаҳон империяси Миллатлар Иттифоқи (Миллатлар Лигаси) яратилишида етакчилик қилди. Бу ташкилотни бошқа ҳукуматлар ҳам қўллаб-қувватлади. Ниҳоят шимол шоҳи ҳам Миллатлар Иттифоқига аъзо бўлди, бироқ фақатгина 1926–1933 йиллари. Ҳукуматлар Худонинг Шоҳлигигина ўрната оладиган тинчликни Миллатлар Иттифоқи ўрнатишига ишонишган эди. Ҳозир ҳам халқлар тинчликни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ўрнатишига ишонишади.
Оятлар: Дон. 8:23, 24
Башорат. Баджаҳл подшоҳ «даҳшатли ҳалокат» келтиради.
Бажо бўлиши. Англия-Америка жаҳон империяси катта вайронагарчилик келтирди. Масалан, Иккинчи жаҳон уруши пайтида Қўшма Штатлар ўзининг ва Буюк Британиянинг душмани устига иккита атом бомбасини ташлаб мисли кўрилмаган вайронагарчилик содир этди.
Оятлар: Дон. 11:31; Ваҳ. 17:3, 7–11
Башорат. Ўнта шохли «тўқ қизил» йиртқич ҳайвон «тубсизлик қаъридан» чиқади ва у саккизинчи шоҳдир. Дониёр китобида бу саккизинчи шоҳ «вайронагарчилик келтирадиган жирканч нарса» дейилган.
Бажо бўлиши. Иккинчи жаҳон уруши пайтида Миллатлар Иттифоқи ташкилоти фаолиятсизлик қаърига шўнғийди. Урушдан кейин БМТни «ўрнатишди». Миллатлар Иттифоқи каби БМТга ҳам Худонинг Шоҳлиги лойиқ бўлган шараф берилди. БМТ динга ҳужум қилади.
Оятлар: 1 Салон. 5:3; Ваҳ. 17:16
Башорат. Ҳукуматлар «тинчлик ва хавфсизлик»ни эълон қилишади, «ўнта шох» ва «йиртқич ҳайвон» «фоҳиша»га ҳужум қилиб уни йўқ қилишади. Кейин ҳукуматлар йўқ қилинади.
Бажо бўлиши. Ҳукуматлар тинчлик ва хавфсизликка эришишгани ҳақида эълон айтишади. Сўнг БМТни қўллаб-қувватлаётган ҳукуматлар сохта диний ташкилотларни йўқ қилишади. Бу воқеа буюк мусибатнинг бошланиши бўлади. Ушбу мусибат Армагеддонда Шайтон дунёсининг қолган қисми йўқ қилинганда якун топади.
Оятлар: Ҳиз. 38:11, 14–17; Мат. 24:31
Башорат. Гўг Худо халқининг юртига бостириб киради. Кейин фаришталар «Аллоҳ танлаган кишиларни» йиғишади.
Бажо бўлиши. Шимол шоҳи дунёдаги бошқа ҳукуматлар билан биргаликда Худонинг халқига ҳужум қилади. Ушбу ҳужум бошланганидан кўп ўтмай мойланганларнинг қолган қисми осмонга йиғиб олинади.
Оятлар: Ҳиз. 38:18–23; Дон. 2:34, 35, 44, 45; Ваҳ. 6:2; 16:14, 16; 17:14; 19:20
Башорат. «Оқ от»да ўтирган «чавандоз» Гўгни ва унинг қўшинини йўқ қилиб «мутлақ ғалабага» эришади. «Йиртқич ҳайвон» «оташли кўлга» ташланади ва баҳайбат ҳайкал парча-парча бўлади.
Бажо бўлиши. Худо Шоҳлигининг Шоҳи бўлмиш Исо Тангрининг халқини қутқариш учун келади. Исо, 144 000 мойланганлар ва фаришталар Худонинг халқига ҳужум қилган ҳукуматларни йўқ қилишади. Шу билан Шайтоннинг дунёсига барҳам берилади.