Бошқаларга сидқидилдан бўйсунишларига ёрдам беринг
1. Яҳова Ўз топинувчиларидан нимани талаб қилади?
1 Бўйсуниш — Яҳовага маъқул келадиган топинишнинг негизидир (Амр. 12:28; 1-Бутр. 1:14-16). Яқинда, «Худони танимаган ва... Хушхабарга итоат этмаган шаккоклар» устидан Худо ҳукм чиқаради (2-Салон. 1:8). Муқаддас Китоб таълимотига бошқалар «сидқидилдан» бўйсунишларига қандай ёрдам беришимиз мумкин? (Рим. 6:17).
2. Нима учун бошқаларга мустаҳкам имонни ривожлантиришга ёрдам бериш муҳим?
2 Имон ва севгини мустаҳкамланг. Муқаддас Китобда бўйсуниш билан имон чамбарчас боғлиқдир. Ҳаворий Павлус айтганидек, «мангу барҳаёт Худонинг амри... имонга бўйсунишлари учун тақдим этилгандир» (Рим. 16:26). Ибронийларга 11-бобида имон қаҳрамонлари рўйхати келтирилган бўлиб, уларнинг қилган ишлари Яҳованинг иродаси билан уйғундир (Иброн. 11:7, 8, 17). Бошқа томондан эса, бўйсунмаганлар — имонсизлар деб талқин этилмоқда (Юҳан. 3:36; Иброн. 3:18, 19). Биз Муқаддас Китобни моҳирона қўллашни ўрганиб, бошқаларга бўйсунишни ифодаловчи имонни ривожлантиришга ёрдам бермоғимиз лозим (2-Тим. 2:15; Ёқуб 2:14, 17).
3. а) Қандай қилиб бўйсуниш севги билан боғлиқдир? б) Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётганларга Яҳовани севишга қандай ёрдам беришимиз мумкин?
3 Бўйсуниш шунингдек, Худони севиш билан боғлиқдир (Амр. 5:10; 11:1, 22; 30:16). 1-Юҳанно 5:3да: «Худони севиш — Унинг амрларини бажо келтириш демакдир. Худонинг амрлари эса оғир эмас»,— дейилган. Қандай қилиб Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётганларга Яҳовани севишларига ёрдам беришимиз мумкин? Тадқиқ қилиш давомида Яҳованинг хислатларига миннатдорликлари ошишига ҳисса қўшинг. Яҳовага нисбатан ўз ҳис-туйғуларингизни ифодаланг. Яҳова билан шахсий муносабатни ривожлантиришга эътибор беришларига ёрдам қилинг. Энг муҳими, Яҳовага бўлган севги худди бизни бутун қалб билан бўйсунишга ундаганидай, бошқаларни ҳам шунга рағбатлантиради (Мат. 22:37).
4. а) Нима сабабдан ўз ўрнагимиз ўта муҳимдир? б) Итоаткор қалб эгаси бўлишимиз учун нима қилишимиз керак?
4 Ўрнак кўрсатинг. Бошқаларни хушхабарга бўйсунишларига ундовчи куч — бу бизнинг ўрнагимиздир. Бироқ, итоаткор қалб эгаси бўлишимиз учун, бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз керак (3 Шоҳ. 3:9; Ҳик. 4:23). Бу нимани англатади? Бу, Муқаддас Китобни мунтазам тадқиқ қилиб ва йиғилишларга қатнаб, қалбимизни озиқлантириш демакдир (Заб. 1:1, 2; Иброн. 10:24, 25). Чин қалбдан Яҳовага топинаётганлар билан мулоқот қилинг (Ҳик. 13:20). Имондошларингиз билан бирга ҳудудингиздаги одамларга ваъз қилинг. Итоаткор қалб эгаси бўлиш учун Яҳовадан ёрдам сўраб ибодат қилинг (Заб. 85:11). Ахлоқсиз ёки зўравон кўнгил-хушликлар каби, қалбингизни бузувчи нарсалардан қочинг. Худога яқинлаштирувчи ва У билан муносабатингизни мустаҳкамловчи нарсалар пайидан бўлинг (Ёқуб 4:7, 8).
5. Қандай қилиб итоаткорларга марҳаматлар насиб этади?
5 Яҳова қадимги хизматчиларини, агар Унга итоат этишса марҳаматларнинг ҳаммаси сизлар билан бўлади, деб ишонтирган (Амр. 28:1, 2). Шу каби бугун ҳам, Яҳовага «итоат қилганларга» мўл-кўл марҳаматлар насиб этади (Ҳавор. 5:32). Келинг, таълим бериб ва ўрнак кўрсатиб, бошқаларга сидқидилдан бўйсунишларига ёрдам қилайлик.