51- ДАРС
Бошқаларга қилаётган муомалангиз билан Яҳовани қандай мамнун қила оласиз?
Яҳова бизни яратганда, ажойиб инъомни тақдим этган. Бу ҳам бўлса гапириш қобилиятидир. Қизиқ, бу инъомдан қандай фойдаланаётганимиз У учун аҳамиятлими? Бўлмасам-чи! (Ёқуб 1:26 ни ўқинг.) Хўш, қай йўсин бошқалар билан Яҳовага ёқадиган тарзда муомала қилишимиз мумкин?
1. Гапириш каби инъомдан қандай фойдаланишимиз керак?
Муқаддас Китобда: «Бир-бирингизга далда бериб, бир-бирингизни қўллаб-қувватланг»,— дейилган. (1 Салоникаликларга 5:11) Сизнингча, кимлар далдага муҳтож? Улар ўзини яхши ҳис қилиши учун қандай йўл тутсангиз бўлади? Уларни сиз учун муҳим эканига ишонтиринг. Балки уларнинг қайси тарафларини ёқтиришингизни айтарсиз ёки уларга далда бериши мумкин бўлган оят ҳақида ўйлаб кўрарсиз. Танлашингиз мумкин бўлган оятлар бисёр. Унутмангки, гапларимиз бошқаларга кучли таъсир қилганидай, уларни қай тарзда айтишимиз ҳам кучли таъсирга эга. Шу боис, доим меҳр ва мулойимлик билан гапиришга интилинг. (Ҳикматлар 15:1)
2. Қандай гапирмаслигимиз керак?
Муқаддас Китобда: «Оғзингиздан ҳеч қандай ярамас сўз чиқмасин»,— деб ёзилган. (Эфесликларга 4:29 ни ўқинг.) Бу дегани, ёмон сўзларни ишлатмаймиз ёки бошқаларнинг ҳис-туйғуларини ўқдек жароҳатлайдиган кинояли гапларни айтмаймиз. Шунингдек, ғийбат ва туҳмат қилмаслигимиз керак. (Ҳикматлар 16:28 ни ўқинг.)
3. Гапларимиз далдали бўлишига нима ёрдам беради?
Кўпинча гапларимиз дилимизда нима борлигини, хаёлимиздан нима ўтаётганини ошкор этади. (Луқо 6:45) Шу боис, ижобий — одиллик, ҳалоллик, ёқимли ва мақтовга сазовор — нарсаларга диққатимизни қаратишга ўрганишимиз керак. (Филиппиликларга 4:8) Бунинг учун ўйин-кулги турларини ва дўстларни донолик ила танлашимиз даркор. (Ҳикматлар 13:20) Бу нима айтмоқчи эканимизга диққатли бўлиш ва уларни қандай айтиш ҳақида ўйлашга ҳам кўмаклашади. Сўзларингиз бошқаларга қандай таъсир қилиши борасида ўйлаб кўринг. Ҳикматлар 12:18 да: «Ўйламай айтилган гап қиличдай жароҳатлайди, дононинг тили эса шифо беради»,— дейилган.
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Қай йўсин Яҳовага ёқадиган ва бошқаларга далда берадиган тарзда гапириш тўғрисида билиб олинг.
4. Нутқингизни назорат қилинг
Гоҳида барчамиз кейинчалик афсусланишимиз мумкин бўлган бирон нима айтиб қўямиз. (Ёқуб 3:2) Галатияликларга 5:22, 23 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Нутқингизни назорат қилиш учун Худодан қайси фазилатларни ривожлантиришни сўрасангиз бўлади? Улар сизга қандай ёрдам бера олади?
1 Коринфликларга 15:33 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Танлаган дўстларингиз ва ўйин-кулги турлари бошқаларга гапириш тарзингизга қандай таъсир қилиши мумкин?
Воиз 3:1, 7 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Қайси пайтни сукут сақлаш ёки гапириш учун яхшироқ вақт деб биласиз?
5. Бошқалар ҳақида ижобий гапиринг
Қай йўсин бошқаларни ерга уришдан ёки улар ҳақида ёмон гаплар айтишдан қоча оламиз? ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Видеодан кўрганимиздай, нега биродар бошқалар ҳақида гапириш тарзини ўзгартиришни истади?
Ўзгариш учун у нима қилди?
Воиз 7:16 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Кимдир ҳақида салбий гапириш васвасасига дуч келсак, нимани ёдда тутишимиз лозим?
Воиз 7:21, 22 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Қай йўсин ушбу оятлар кимдир сиз ҳақингизда салбий гапирса, жаҳл қилмасликка ёрдам бера олади?
6. Оила аъзоларингиз билан мулойимлик ила гаплашинг
Яҳова оила аъзоларимиз билан мулойимлик ва севги ила гаплашишимизни хоҳлайди. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Оила аъзоларингиз билан мулойимлик ила гаплашишга нима ёрдам беради?
Эфесликларга 4:31, 32 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Қандай гапириш тарзи оиламизни мустаҳкамлайди?
Тангри Яҳова Ўғли Исога нисбатан нимани ҳис қилганини айтган. Матто 17:5 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Оила аъзоларингиз билан гаплашганда қай йўсин Яҳовага тақлид қила оласиз?
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Хаёлимга келганини гапираман. Бошқаларга ёқмаса, бу уларнинг муаммоси».
Бу фикрга қўшиласизми? Нега?
ХУЛОСА
Сўзлар кучли таъсирга эга. Шу боис, биз нима дейишни, қачон айтишни ва қандай айтишни яхшилаб ўйлаб кўришимиз керак.
Такрорлаш
Бошқаларга ёрдам бериш учун нутқимиздан қандай фойдалана оламиз?
Қандай гапириш тарзидан қочишни истайсиз?
Нутқимиз доим мулойим ҳамда далдали бўлишига нима кўмаклашади?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Ижобий тарзда гапиришимизга нима ёрдам бериши мумкин?
Ҳақоратли сўзларни ишлатмасликка нима ёрдам бериши мумкинлигини билиб олинг.
Ғийбат қилиш тузоғига тушиб қолмасликка нима ёрдам беришига диққат қаратинг.
Бир кишига ҳақоратли сўзлардан фойдаланмасликка нима кўмаклашганига эътибор беринг.
«Ҳаётимнинг мазмуни борасида жиддий ўйлай бошладим» («Қўриқчи минораси» сентябрь, 2013)