Луқо баён этган хушхабар
21 Исо атрофга қараб, хайр-эҳсон идишларига эҳсонларини солаётган бой кишиларни кўрди+. 2 Кейин у ўша ерда, икки чақа* ташлаётган бир камбағал бева аёлни ҳам кўрди+. 3 Шунда Исо мана бу сўзларни айтди: «Ишонаверинг, бу камбағал бева аёл уларнинг ҳаммасидан кўпроқ солди+. 4 Чунки ўша кишилар ўзларидан ортиб қолганини солишди, бу аёл эса ўзи муҳтож бўла туриб, қўлида борини эҳсон қилди»+.
5 Сўнг баъзи одамлар маъбаднинг чиройли тошлар ва туҳфа этилган нарсалар билан безатилгани ҳақида гап очишганда+, 6 Исо қуйидагича деди: «Шундай кунлар келадики, бу ерда кўриб турганингиздан тош устида тош қолмайди, ҳаммаси ер билан яксон бўлади»+. 7 Кейин улар Исодан сўрашди: «Устоз, бу воқеалар қачон содир бўлади? Булар қачон юз беришини қайси белгидан билиб оламиз?»+ 8 Исо уларга жавобан шуларни айтди: «Эҳтиёт бўлинглар, тағин биров сизларни йўлдан урмасин+. Чунки кўплар менинг номим билан келиб: “Мен ўшаман”, “Белгиланган вақт яқин”,— дейишади. Сизлар эса уларнинг ортидан борманглар+. 9 Бундан ташқари, урушлар шовқинини ва тартибсизликлар бўлаётганини эшитиб даҳшатга тушманглар. Ахир бу воқеалар юз бериши муқаррар. Аммо охират дарҳол келмайди»+.
10 Исо уларга шуларни ҳам айтди: «Халқ халққа қарши+, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади+. 11 Кучли зилзилалар юз беради, бир жойда, кейин бошқа жойда озиқ-овқат етишмовчилиги ҳамда ўлатлар бўлади+. Шунингдек, одамлар қўрқинчли нарсаларни ва осмондан тушган аломатларни кўришади.
12 Лекин бундан олдин одамлар сизларга қарши чиқиб, таъқиб қилишади+. Сизларни ибодатхоналару қамоқхоналарга топшириб, менинг номим туфайли шоҳлару ҳокимлар қошига олиб боришади+. 13 Ўшанда сизларда шоҳидлик қилиш имконияти туғилади. 14 Лекин ўзингизни ҳимоя қилиш учун нима дейишни олдиндан режалаштирманглар+. 15 Боиси, мен сизларга шундай донолик бераманки, сизлар нима дейиш кераклигини биласизлар. Шунда душманларингиз сизларга қарши ҳам тура олишмайди, эътироз ҳам билдира олишмайди+. 16 Боз устига, ота-она, ака-ука, қариндош-уруғ ва дўст-дугоналарингиз сизларга хиёнат қилиб, баъзиларингизни ҳатто ўлдириб юборишади+. 17 Менинг номим туфайли ҳамма халқлар сизлардан нафратланади+. 18 Бироқ бошингиздан бир тола соч ҳам тушмайди+. 19 Сабр-бардош қилиб жонингизни* қутқарасизлар+.
20 Устига-устак, ҳарбийлар Қуддуснинг атрофида қароргоҳ қурганини кўрсангиз+, билингларки, унинг вайрон бўлиши яқиндир+. 21 Ўшанда Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочсин+, Қуддуснинг ичида бўлганлар ундан чиқиб кетсин, ташқарида бўлганлар эса унга кирмасин. 22 Сабаби бу кунлар Муқаддас Ёзувларда айтилган барча нарсалар амалга ошиши учун адолат ўрнатиладиган кунлар* бўлади. 23 Ўша кунларда ҳомиладор бўлган ва эмизикли аёлларнинг ҳолига вой!+ Чунки ўша вақтда бу юртда азоб-уқубат бўлади, халқ эса жазосини олади. 24 Одамлар қиличдан ҳалок бўлиб, барча халқларга асир қилиб олиб кетилади+. Қуддус бўлса, ўзга халқлар даври тугамагунча улар томонидан оёқ ости қилинади+.
25 Шунингдек, қуёш, ой ва юлдузларда аломатлар кўринади+. Денгиз шовуллаб, тўлқинланганидан ер юзидаги халқлар нима қилишини билмай изтироб чекишади. 26 Одамлар ер юзига келаётган ҳодисаларни кутиб қўрқувдан адо бўлишади. Чунки самовий кучлар ларзага келади. 27 Шунда улар Инсон Ўғлининг+ куч-қудрат ва шон-шуҳрат билан булутлар узра келаётганини кўришади+. 28 Бу нарсалар юз бера бошлаганда, қоматингизни ғоз тутиб бошингизни кўтаринглар, зеро халос бўлиш вақтингиз яқинлашиб қолди».
29 Кейин Исо уларга бир мисол келтирди: «Анжир ва бошқа дарахтларга эътибор беринглар+. 30 Улар куртак чиқараётганини кўрганингизда, ёз яқин эканини биласизлар. 31 Шунга ўхшаб, бу нарсалар юз бераётганини кўрганингизда, Худонинг Шоҳлиги яқин эканини билинглар. 32 Ишонаверинг, бу авлод ўтмасданоқ, буларнинг ҳаммаси амалга ошади+. 33 Осмон билан ер йўқ бўлиб кетади, лекин менинг сўзларим пучга чиқмайди+.
34 Ўзингизга диққат қилинглар, юракларингизни ортиқча егулик, ичкилик+ ва турмуш ташвишлари+ эгаллаб олмасин. Тағин ўша кун ногаҳон келиб 35 сизларни тўрга илинтирмасин+. Чунки ўша кун ер юзида яшовчи барчанинг бошига тушади. 36 Шундай экан, юз берадиган бу воқеалардан омон қолиб, Инсон Ўғлининг олдида тура олиш учун+, Аллоҳга доимо илтижо қилиб+, ҳушёр туринглар»+.
37 Шу йўсин Исо кундузи маъбадда таълим берар, кечалари эса у ердан кетиб, Зайтун тоғида тунарди. 38 Тонг саҳарда бутун халқ уни тинглаш учун маъбадга келарди.