Ёқубнинг мактуби
5 Энди бўлса, сиз, бойлар қулоқ солинглар: бошингизга тушадиган қайғудан йиғлаб, фарёд қилинглар+. 2 Бойлигингиз чириб, кийимингизни куя еб кетди+. 3 Олтину кумушингизни занг босди ва бу занг сизларга қарши гувоҳлик бериб, танангизни еб битиради. Тўплаган нарсаларингиз охирги кунларда олов каби бўлади+. 4 Мана, далаларингизда ҳосил йиққанларнинг тўланмаган ҳақи фарёд қилмоқда. Ёрдам сўраётган ўроқчиларнинг фиғони Қўшинлар Сарвари Яҳованинг* қулоғига етиб борди+. 5 Сизлар ер юзида дабдабали яшаб, айш-ишрат қилдингиз. Юракларингиз ёғ босгунча семириб, сўйилиш кунига тайёр бўлдингиз+. 6 Одил инсонни ҳукм қилиб, ўлдирдингизлар. У сизларга қарши чиқмайди деб ўйлаяпсизларми?
7 Биродарлар, Ҳазратимизнинг ҳозир бўлишига+ қадар чидаб туринглар. Ахир деҳқон ҳам ердан яхши ҳосил олиш учун кузги ва баҳорги ёмғирни сабр-тоқат билан кутади-ку+. 8 Шу сингари сизлар ҳам сабр-тоқат қилиб+, қалбларингизни мустаҳкамланглар, чунки Ҳазратимизнинг ҳозир бўлиш куни яқинлашиб қолди+.
9 Ҳукмга дучор бўлмаслик учун биродарлар, бир-бирингиздан нолиманглар+. Мана, Ҳукм қилувчи эшик олдида турибди. 10 Биродарлар, Яҳованинг* номидан гапирган пайғамбарлардан+ ўрнак олинглар. Улар қийинчиликларни бошдан кечириб+, сабр-тоқатли бўлишган+. 11 Сабр-бардош қилганларни биз бахтиёр деб атаймиз+. Сизлар Аюб пайғамбарнинг бардоши ҳақида эшитиб+, оқибатда Яҳова* унга қандай барака берганини кўргансизлар+. Зеро Яҳова* меҳр-шафқатли, раҳмдил Худо+.
12 Аввало биродарлар, осмон ҳаққи ҳам, ер ҳаққи ҳам, бошқа нарса ҳаққи ҳам қасам ичманглар. Ҳукмга дучор бўлмаслик учун «ҳа» деган сўзингиз «ҳа» бўлсин, «йўқ» деган сўзингиз «йўқ» бўлсин+.
13 Орангизда кимдир қийинчиликларга дуч келяптими? Ибодат қилсин+. Кимдир аъло кайфиятдами? Ҳамду сано куйласин+. 14 Орангизда кимдир касалми*? Унда жамоат оқсоқолларини+ чақирсин. Улар эса Яҳованинг* номидан бошига мой суртиб*+, у учун ибодат қилишсин. 15 Имон билан қилинган ибодат касалга* шифо беради ва Яҳова* уни оёққа турғизади. Агарда гуноҳ қилган бўлса, гуноҳи кечирилади.
16 Шундай экан, соғайиб кетиш учун бир-бирингиз олдида гуноҳларингизни очиқ тан олиб+, бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Одил кишининг илтижоси кучли таъсирга эга+. 17 Илёс пайғамбар ҳам биз каби инсон эди. Аммо у ёмғир ёғмасин дея астойдил ибодат қилганида, ўша юртга уч йилу олти ой ёмғир ёғмаган+. 18 У яна ибодат қилганида, осмондан ёмғир ёғиб, ер ҳосилини берган эди+.
19 Биродарларим, орангиздан бирон кимни ҳақиқат йўлидан оздиришса, бошқаси эса уни ҳақ йўлга қайтарса, 20 билингларки, гуноҳкорни хато йўлдан қайтарган киши+ унинг жонини асраб, кўп гуноҳларини қоплаган бўлади+.