Римликларга
6 Хўш, бунга нима деймиз? Иноят мўл-кўл бўлиши учун гуноҳ қилаверишимиз керакми? 2 Ҳеч қачон! Биз гуноҳ учун ўликмиз+, энди яна гуноҳ қилиб яшаймизми?+ 3 Ахир Исо Масиҳга чўмдирилган барчамиз+ унинг ўлимига ҳам чўмдирилганимизни+ билмайсизларми? 4 Унинг ўлимига чўмдирилганимизда+, биз у билан бирга дафн қилинганмиз. Масиҳ Отасининг улуғвор қудрати билан тирилганидек, биз ҳам янги ҳаёт кечиришимиз даркор+. 5 Агар биз у каби ўлган бўлсак+, демак у сингари тирилишимиз ҳам шубҳасиздир+ ва шу йўсин биз у билан бирликдамиз. 6 Бизга маълумки гуноҳкор танамиз устимиздан ҳокимлик қилмаслиги+ ва бизлар бундан буён ҳам гуноҳнинг қуллари бўлмаслигимиз учун+, эски ўзлигимиз у билан бирга азоб устунига михланган+. 7 Чунки ўлган одам гуноҳдан озоддир.
8 Бундан ташқари, агар биз Масиҳ билан бирга ўлган бўлсак, у билан яшашимизга ҳам ишонамиз. 9 Масиҳ тирилиб+ бошқа ўлмаслигини+ ҳамда ўлим унга ҳоким бўла олмаслигини биламиз. 10 Бошидан кечирган ўлим билан у гуноҳни узил-кесил бартараф этди+. Ҳозир эса у Худо учун яшамоқда. 11 Шундай қилиб, сизлар ҳам ўзингизни гуноҳ учун ўлик, аммо Исо Масиҳ воситасида Аллоҳ учун тирик деб ҳисобланглар+.
12 Шу йўсин, тана истакларига тобе бўлмаслик учун, гуноҳ фоний таналарингизни бошқаришига йўл қўйманглар+. 13 Тана аъзоларингизни ноҳақлик қуроли қилиб гуноҳга топширманглар, аксинча, тирилганлар сифатида ўзингизни ҳамда тана аъзоларингизни адолат қуроли қилиб Худога топширинглар+. 14 Гуноҳ сизларни бошқармасин, сабаби сизлар Тавротнинг ҳукми остида эмас+, аксинча, иноятнинг ҳукми остидасизлар+.
15 Хўш, бундан қандай хулоса? Биз Тавротнинг ҳукми остида эмас, аксинча, иноятнинг ҳукми остида бўлганимиз учун гуноҳ қилаверамизми?+ Зинҳор! 16 Кимга қул сифатида итоат этсангиз, ўшанинг қули эканингизни билмайсизларми?+ Сизлар ё ўлимга етаклайдиган+ гуноҳнинг+, ё одилликка етаклайдиган итоаткорликнинг қули бўласизлар. 17 Лекин Аллоҳга шукроналар бўлсин, чунки сизлар гуноҳнинг қули эдингизлар, аммо Худо сизларга ишониб топширган таълимотга сидқидилдан риоя қилдингизлар. 18 Ҳа, сизлар гуноҳдан озод бўлиб+, адолат қулларига айландингизлар+. 19 Номукаммал эканингиз* сабабли, одамларга таниш бўлган сўзлар билан гапиряпман: қонунсиз ишлар қилиш учун тана аъзоларингиз ифлослик ва қонунсизликнинг қули бўлганидек, муқаддас бўлиш учун энди тана аъзоларингиз адолатнинг қули бўлсин+. 20 Бир вақтлар гуноҳнинг қули бўлиб юрганингизда, адолат устингиздан ҳукмронлик қилмасди.
21 Ўша пайтда қилган ишларингизнинг оқибати қандай бўлган? Ҳозир улардан уяляпсизлар. Чунки уларнинг оқибати ўлимдир+. 22 Эндиликда эса гуноҳдан озод этилиб, Аллоҳнинг қулларига айланганингиз боис, самарангиз — муқаддас турмуш тарзи+, унинг натижаси эса абадий ҳаётдир+. 23 Зеро гуноҳнинг эвази — ўлим+, Худонинг инъоми эса Ҳазратимиз Исо Масиҳ воситасида+ абадий ҳаётдир+.