Хаггей
2 Еттинчи ойнинг 21- кунида, Яҳова Хаггей пайғамбар+ орқали қуйидаги сўзларни аён қилди: 2 «Яҳудо ҳокими+ Шалтиёл ўғли Зарубабел+, Ёҳузадах+ ўғли олий руҳоний Ёшуа+ ва сургундан қайтган халқдан шундай деб сўра-чи: 3 “Орангизда бу уйни аввалги улуғворлигида кўрган кишилар борми?+ Ҳозир у қай аҳволда? Аввалгиси билан солиштирганда, у аянчли бўлиб кўринмаяптими?!”+
4 “Энди дадил бўл, эй Зарубабел. Дадил бўл, Ёҳузадах ўғли олий руҳоний Ёшуа”,— демоқда Яҳова.
“Дадил бўлинг, эй, юрт аҳли. Ишга киришинг”+,— демоқда Яҳова.
Қўшинлар Сарвари Яҳова айтмоқда: “Мен сизлар биланман+. 5 Мисрдан чиққанингизда қандай ваъда берганимни эсланглар+, Менинг руҳим ҳали ҳам орангизда*+. Қўрқманглар”+.
6 Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: “Оз қолди, яна бир бор осмону ерни, денгизу қуруқликни ларзага соламан”+.
7 “Ҳамма халқларни ларзага соламан, барча миллатлардан хазиналар шу уйга келади+ ва Мен уни улуғворликка тўлдираман”+,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.
8 “Кумуш ҳам, олтин ҳам Меники”,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.
9 “Бу уйнинг бўлажак улуғворлиги аввалгисидан ҳам буюкроқ бўлади”+,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.
“Бу жойда тинчлик ўрнатаман”+,— дея эълон қилмоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова».
10 Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили, тўққизинчи ойнинг 24- кунида Яҳова Хаггей пайғамбар+ орқали қуйидаги сўзларни аён қилди: 11 «Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: “Руҳонийлардан қонун тўғрисида сўра-чи+: 12 “Киши этагида муқаддас гўшт кўтариб кетаётганда кийими нон, таом, шароб, мой ёки бошқа бирор егуликка тегиб кетса, бу нарсалар муқаддас бўлиб қоладими?”»
Руҳонийлар: «Йўқ!» — деб жавоб беришди.
13 Хаггей яна сўради: «Мурдага теккани учун нопок бўлган киши ўша нарсаларнинг бирортасига тегса, улар нопок бўладими?»+
Руҳонийлар: «Ҳа, нопок бўлади»,— дейишди.
14 Сўнг Хаггей деди: «Яҳова шундай демоқда: “Бу одамлар, бу халқ Менинг олдимда шундай аҳволда. Қилган ҳамма ишлари, келтирган назрлари ҳам нопок”.
15 “Энди бугундан бошлаб яхшилаб ўйлаб кўринглар: Яҳованинг маъбадини*+ қайта қуриш иши бошланишидан олдин 16 аҳвол қандай эди? Ўшанда кимдир дон уйиб қўйилган жойга келиб 20 сават олмоқчи бўлса, бор-йўғи 10 сават чиқарди. Бирор киши узумсиққич ёнига келиб 50 идиш шароб олмоқчи бўлса, фақатгина 20 идиш чиқарди+. 17 Мен сизларни — бутун меҳнатингизни — гармсел, занг касали+ ва дўлга гирифтор қилдим. Аммо бирортангиз Менга юз бурмадингиз”,— демоқда Яҳова.
18 “Бугун, тўққизинчи ойнинг 24- куни Яҳова маъбадининг пойдевори солинди+. Энди бугундан бошлаб жиддий ўйлаб кўринглар, яхшилаб ўйланглар: 19 омборларда уруғ қолганми?+ Узум, анжир, анор ва зайтун дарахтлари ҳали мева тугмаган, шундай эмасми? Аммо бугундан бошлаб Мен сизларга барака бераман”+».
20 Ойнинг 24- кунида+ Яҳова иккинчи марта Хаггей пайғамбар орқали сўзларини аён қилиб деди: 21 «Яҳудо ҳокими Зарубабелга айт: “Мен осмону ерни ларзага соламан+. 22 Шоҳларнинг тахтларини улоқтириб ташлайман, халқларнинг шоҳликларини заиф қилиб қўяман+. Араваларни одамлари билан бирга ағдариб ташлайман, отлару суворилари йиқилади. Ҳар бири ўз биродарининг қиличидан ҳалок бўлади”+.
23 Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: “Ўша куни хизматкорим Шалтиёл+ ўғли Зарубабелдан+ фойдаланаман — демоқда Яҳова. — Сени танлаганим учун, сени муҳр узугидай қиламан”,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова».