48- ДАРС
Дўстларни донолик ила танланг
Яхши дўстлар бахтли дамларда қувончимизга қувонч қўшади ва оғир пайтда бизни мустаҳкамлайди. Бироқ Муқаддас Китобдан ҳар ким ҳам яхши дўст бўла олмаслигини билиб оляпмиз. Хўш, қай йўсин яхши дўстларни танлай оласиз? Қуйидаги саволлар устида ўйлаб кўринг.
1. Танлаган дўстларингиз сизга қандай таъсир қилади?
Биз кимлар билан вақт ўтказсак, ўша одамларга ўхшаб қолиш мойиллигига эгамиз. Инсонлар билан шахсан ё интернет орқали мулоқот қиламизми, бу бизга яхши ёки ёмон таъсир қилиши мумкин. Ҳикматлар 13:20 да шундай дейилган: «Доно билан юрган доно бўлади, нодонга шерик бўлган эса азият чекади». Яҳовани севадиган, Унга топинадиган дўстлар У билан яқин дўст бўлишингизга ва тўғри қарорлар чиқаришингизга ёрдам бериши мумкин. Аммо Яҳовани севмайдиган яқин дўстлар Ундан йироқлашишингизга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун, Муқаддас Китобда дўстларни донолик ила танлашга ундаламиз. Аллоҳни севадиган дўстлар бизга яхши таъсир қилади ва биз ҳам уларга худди шундай таъсир қиламиз. Каломдаги: «Бир-бирингизга далда бериб, бир-бирингизни қўллаб-қувватланглар»,— деган маслаҳатга амал қиламиз. (1 Салоникаликларга 5:11)
2. Ким билан дўст тутинишингиз Яҳовага қандай таъсир қилади?
Яҳова дўстларни синчковлик ила танлайди. У «тўғри киши билан... яқин дўст бўлади». (Ҳикматлар 3:32) Яҳовани севмайдиган кишилар билан дўст тутинсак, У нималарни ҳис қилади? У қаттиқ ранжийди. (Ёқуб 4:4 ни ўқинг.) Лекин бизга ёмон таъсир қиладиганлар билан дўстлашмасак, Яҳовага ҳамда Уни севадиганларга яқинлашсак, У биздан мамнун бўлади ва бизни дўсти сифатида танлайди. (Забур 15:1–4)
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Кимни дўст сифатида танлаш нега муҳим эканига ва яхши таъсир қиладиган инсонлар билан қай йўсин дўстлашиш мумкинлигига эътибор беринг.
3. Ёмон таъсир қиладиган инсон билан дўстлашишдан эҳтиёт бўлинг
Худони ва Унинг меъёрларини севмайдиган кишилар бизга ёмон таъсир қилади. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Ёмон таъсир қиладиган кишиларга ўзимиз билмаган ҳолда қай йўсин қўшилиб қолишимиз мумкин?
1 Коринфликларга 15:33 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Қандай инсон сизга ёмон таъсир қилиши мумкин? Нега бундай фикрдасиз?
Забур 119:63 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Дўстингиз қандай фазилатларга эга бўлиши керак?
4. Биздан фарқ қиладиган инсонлар бизга яхши дўст бўлиши мумкин
Муқаддас Китобда Исроилда яшаган Довуд ва Йўнатан ҳақида ёзилган. Уларнинг ёши ҳамда вазияти турлича эди, аммо улар қалин дўст бўлган. 1 Шоҳлар 18:1 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Нега дўстлар доим ҳам тенгдош ёки ижтимоий келиб чиқиши бир хил бўлмаслиги мумкин?
Римликларга 1:11, 12 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яҳовани севадиган дўстлар қандай қилиб бир-бирига далда бера олади?
Видеода ёш биродар қандай қилиб ўзи ўйламаган инсон билан дўстлашганига эътибор беринг. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Видеодан кўрганимиздай, нега Акилнинг ота-онаси унинг мактабдаги дўстлари ҳақида гапирган?
Нима учун Акилга улар билан дўстлашиш ёққан?
Ёлғизлик ҳиссини енгишга унга нима ёрдам берган?
5. Яхши дўстларни қандай орттириш мумкин?
Қай йўсин ҳақиқий дўстларни топишингиз ва чин дўст бўла олишингиз мумкинлигини билиб олинг. ВИДЕОНИ томоша қилинг.
Ҳикматлар 18:24 ва 27:17 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Чин дўстлар қай йўсин бир-бирига кўмаклашади?
Сизда ҳам шундай дўстлар борми? Йўқ бўлса, уларни қандай орттира оласиз?
Филиппиликларга 2:4 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Яхши дўстлар топиш учун яхши дўст бўлишингиз керак. Қай йўсин бунга эриша оласиз?
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Умуман дўстингиз бўлмаганидан кўра ҳар қандай киши билан дўстлашиб кетиш яхшироқ».
Нима деб айтган бўлардингиз?
ХУЛОСА
Донолик ила дўст танлаганда, Яҳовани мамнун қиламиз ва ўзимиз ҳам фойда оламиз.
Такрорлаш
Нега қандай дўст танлаганимиз Яҳова учун муҳим?
Қандай одамлар билан дўстлашмаслик керак?
Қандай қилиб сизга яхши таъсир қиладиган одамлар билан яқин дўст бўлишингиз мумкин?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Яхши дўст оғир дамларда қай йўсин кўмаклаша олишига диққат қаратинг.
«Охират яқинлашар экан, қалин дўстлик ришталарини ривожлантиринг» («Қўриқчи минораси» ноябрь, 2019)
Қандай амалий қадамлар яхши дўст орттиришга ва яхши дўст бўлишга кўмаклашиши мумкинлигига диққат қаратинг.
Ижтимоий тармоқларда дўстлашиш борасида нимани билишингиз керак?
«Мен отамга муҳтож эдим» номли таржимаи ҳолдан бир киши дўст танлаш борасидаги нуқтаи назарини ўзгартирганига нима сабаб бўлганига диққат қаратинг.
«Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартиради» («Қўриқчи минораси» апрель, 2012)