36- ДАРС
Ҳар нарсада ҳалол ёки ростгўй бўлинг
Ҳар бир инсон ростгўй ёки ҳалол дўстлари бўлишини истайди. Тангри Яҳова ҳам худди шуни хоҳлайди. Лекин бу дунёдаги кўплар алдаётгани учун ростгўй ёки ҳалол бўлиш осон эмас. Ҳар нарсада ҳалол ёки ростгўй бўлишнинг қандай фойдали томонлари бор?
1. Ҳалол ёки ростгўй бўлишнинг энг муҳим сабаби қандай?
Бошқалар билан ростгўй бўлганимизда, Яҳовани севишимизни ва эъзозлашимизни кўрсатамиз. Бир ўйлаб кўринг, Яҳова фикрлаш тарзимизу ҳаракатларимиз борасида барчасини билади. (Ибронийларга 4:13) Ҳалол ёки ростгўй бўлсак, Яҳова буни кўради ва мамнун бўлади. Ҳикматлар 3:32 да: «Яҳова маккор одамдан нафратланади, тўғри киши билан эса яқин дўст бўлади»,— дейилган.
2. Ҳаётимизнинг қайси соҳаларида ростгўй ё ҳалол бўла оламиз?
Яҳова: «Бир-бирингизга ҳақиқатни гапиринглар»,— деб айтмоқда. (Закариё 8:16, 17) Хўш, бу нимани англатади? Оила аъзоларимиз, ҳамкасбларимиз, биродару опа-сингилларимиз ёки давлат ходимлари билан гаплашганда, ёлғон гапирмаймиз ёки нотўғри маълумот бермаймиз. Ҳалол ёки ростгўй одамлар ўғрилик ва маккорлик қилмайди. (Ҳикматлар 24:28 ва Эфесликларга 4:28 ни ўқинг.) Улар, шунингдек, керакли барча солиқларни тўлайди. (Римликларга 13:5–7) Бу ва бошқа «ҳар нарсада ҳалол бўламиз». (Ибронийларга 13:18)
3. Ростгўй ёки ҳалол бўлиш қандай фойда келтиради?
Ҳалол ёки ростгўй инсон сифатида обрў орттирган бўлсак, одамлар бизга ишонади. Шунингдек, жамоатда барча ўзини хавфсиз ва меҳрибон оилада бўлгандай ҳис қилишига кўмаклашамиз. Қолаверса, виждонимизни тоза сақлаймиз. Ҳалоллигимиз «Қутқарувчимиз Худонинг таълимотини безаши» ва бу бошқаларни ҳақ топинишга жалб қилиши мумкин. (Титусга 2:10)
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Ростгўйлик ёки ҳалоллик Яҳовага ҳамда ўзингизга қандай таъсир қилиши ва турли соҳаларда қай йўсин уларни намоён этишингиз мумкинлигини билиб олинг.
4. Ростгўйлик ёки ҳалоллик Яҳовани мамнун қилади
Забур 44:21 ва Малаки 3:16 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Сизнингча, нега бирон нимани Яҳовадан яшира оламан, деб ўйламаслик керак?
Нима деб ўйлайсиз, ҳатто қийин бўлганда ҳам рост гапирсак, Яҳова нималарни ҳис қилади?
5. Доимо ҳалоллик ила йўл тутинг
Кўплар доим ҳалол ёки ростгўй бўлишнинг имкони йўқ, деб ҳисоблайди. Аммо нега ҳамиша бундай йўл тутишимиз кераклигига эътибор беринг. ВИДЕОНИ томоша қилинг.
Ибронийларга 13:18 ни ўқинг, сўнг қай йўсин қуйидаги соҳаларда ҳалол ёки ростгўй бўлишимиз мумкинлигини муҳокама қилинг:
Оилада.
Иш ёки мактабда.
Бошқа вазиятларда.
6. Ҳалоллик ёки ростгўйлик бизга фойда келтиради
Ҳалол ёки ростгўй бўлиш муаммо келтирадигандай туюлар. Аслида, бу энг тўғри қарор. Забур 34:12–16 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Қандай қилиб ҳалоллик ёки ростгўйлик ҳаётингизни яхшилайди?
А. Ростгўй эру хотинлар никоҳини мустаҳкамлайди
Б. Ҳалол ёки ростгўй ишчи бошлиғининг ишончига сазовор бўлади
В. Ҳалол ёки ростгўй фуқаролар давлат ходимлари олдида яхши обрўга эга бўлади
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Яхши ниятда вақти-вақти билан ёлғон гапириш нотўғри эмас».
Нега Яҳова ёлғоннинг барча туридан нафратланади, деб ўйлайсиз?
ХУЛОСА
Яҳова Унинг дўстлари ҳам сўзда, ҳам амалда ҳалол ёки ростгўй бўлишини истайди.
Такрорлаш
Қайси соҳаларда ростгўй ёки ҳалол бўла оламиз?
Нега бирон нарсани Яҳовадан яшира оламиз, деб ўйламаслигимиз керак?
Нима учун доим ҳалол ёки ростгўй бўлишни хоҳлайсиз?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Қандай қилиб ота-она болаларини ҳалол ёки ростгўй бўлишга ўргата олади?
Ваъдамиз устидан чиқишнинг қандай фойдаси бор?
Тўлаётган солиқларимиздан нотўғри фойдаланилса ҳам уларни тўлашимиз керакми? Бу ҳақда билиб олинг.
«Солиқ тўлаш керакми?» («Қўриқчи минораси» 1 сентябрь, 2011)
Нега бир киши ҳаётини ўзгартирганига ва ҳалол ишлашга қарор қилганига эътибор беринг.
«Яҳова шафқатли ва кечиримли эканини билиб олдим» («Қўриқчи минораси» 1 май, 2015)