Дониёр
7 Бобил шоҳи Валтасар+ ҳукмронлигининг биринчи йили Дониёр ўз ётоғида туш ҳамда ваҳийлар кўрди+. Сўнгра тушини қаламга олиб+, ҳаммасини батафсил ёзди. 2 Дониёр деди:
«Тунда ваҳий кўриб ётганимда, бирданига бепоён денгиз+ узра тўрт томондан қаттиқ шамол эса бошлади. 3 Денгиздан бир-бирига ўхшамайдиган тўртта баҳайбат ҳайвон+ чиқиб келди.
4 Биринчиси шерга ўхшарди+. Унинг бургутникидай қанотлари бор эди+. Мен қараб турганимда, унинг қанотлари узиб ташланди. Сўнгра у ердан кўтарилиб, худди одамдай икки оёққа турғизилди ва унга инсон юраги берилди.
5 Кейин яна бир ҳайвонни, айиққа ўхшаган иккинчи ҳайвонни кўрдим+. У бир оёғини кўтариб, учта қовурғани тишлаб турарди. Унга: “Қани бўл, тўйгунча гўшт е!” — дейилди+.
6 Сўнг бошқа бир ҳайвонни, қоплонга ўхшаган ҳайвонни кўрдим+, аммо унинг тўртта боши ва орқасида қушларникидай тўртта қаноти бор эди+. Унга бошқариш ҳуқуқи берилди.
7 Бундан кейин мен тунда кўрган ваҳийда тўртинчи ҳайвонни — қўрқинчли ҳамда ваҳимали ҳайвонни кўрдим. У ғайритабиий кучга эга бўлиб, катта темир тишлари бор эди. У барча нарсани ютиб юборар, ғажиб ташлар, қолганини эса оёқлари билан топтарди+. У ўзидан олдинги ҳайвонлардан фарқ қилиб, ўнта шохи бор эди. 8 Унинг шохларига қараб турганимда, уларнинг орасидан бошқа бир шохча ўсиб чиқди-да+, аввалги учта шохи эса узиб ташланди. Шохчанинг инсонникига ўхшаган кўзлари, манманлик билан гапирадиган оғзи бор эди+.
9 Кузатишда давом этдим, тахтлар ўз ўрнига қўйилди ва Азалий Нуроний+ Ўз тахтига ўтирди+. Унинг либоси қордай оқ+, сочлари эса оппоқ жундай эди. Тахти олов алангасидай, ғилдираклари оташин оловдай эди+. 10 Унинг тахтидан оловли дарё оқиб келарди+. Минг-минглар Унинг хизматида бўлиб, ҳузурида лак-лак* фаришталар турарди+. Суд мажлиси бошланди+, китоблар очилди.
11 Ўша ўсиб чиққан шох манманлик билан гапираётган сўзларини+ эшитдим ва қарашни давом эттирдим. Сўнг ҳайвон ўлдирилиб, танаси ёниб турган оловга ташланди-да, йўқ қилинди. 12 Қолган ҳайвонлардан+ бошқариш ҳуқуқи тортиб олиниб, умрлари муайян бир муддатга узайтирилди.
13 Тунда ваҳий кўриб ётганимда, инсон ўғлига+ ўхшаш биттаси осмон булутлари билан келаётган эди. Унга Азалий Нуроний+ ҳузурига киришга изн берилди ва уни ўша Зотнинг ёнига келтиришди. 14 Унга барча халқлар, миллатлар ва турли тилда гапирадиганлар хизмат қилиши учун+, унга ҳукмдорлик+, шон-шараф+ ҳамда салтанат берилди. Унинг ҳукмдорлиги абадий бўлиб, унга асло чек қўйилмайди, шоҳлиги йўқ қилинмайди+.
15 Шунда мен, Дониёр, кўрган ваҳийдан қўрқиб, руҳим тушди+. 16 Бунинг асл маъносини сўрамоқчи бўлиб, ўша ерда турганларнинг биттасига яқинлашдим. У менга жавоб қайтариб, буларнинг маъносини тушунтирди:
17 “Тўртта баҳайбат ҳайвон+ ер юзидан чиқадиган тўртта подшоҳни билдиради+. 18 Аммо шоҳлик Худойи Таолонинг муқаддас зотларига+ берилади+ ва улар тоабад, ҳа, абадулабад унга эга бўлишади”+.
19 Шунда бошқа ҳайвонлардан фарқ қилган тўртинчи ҳайвон тўғрисида кўпроқ билишни истадим. У ниҳоятда даҳшатли бўлиб, тишлари темирдан, тирноқлари мисдан эди. У барча нарсани ютиб юборар, ғажиб ташлар, қолганини эса оёқлари билан топтарди+. 20 Бошидаги ўнта шох+ ҳамда аввалги учта шох+ ўрнига ўсиб чиққан шох ҳақида билгим келди. Бу шохнинг кўзлари, манманлик билан гапирадиган оғзи бор бўлиб, бошқа шохлардан кўра каттароқ эди.
21 Бу шох муқаддас зотларга қарши жанг қилиб+, улардан устун келаётганини кузатиб турганимда, 22 Азалий Нуроний+ келди-да, Худойи Таолонинг муқаддас зотлари+ фойдасига ҳукм чиқарди, муқаддас зотлар шоҳликка эга бўладиган вақт етиб келган эди+.
23 У менга шундай деди: “Тўртинчи ҳайвон ер юзида пайдо бўладиган тўртинчи шоҳликни билдиради. Бу шоҳлик бошқа шоҳликлардан фарқ қилиб, бутун ер юзини ютиб юборади, уни топтаб эзиб ташлайди+. 24 Ўнта шох эса шу шоҳликдан келиб чиқадиган ўнта подшоҳни англатади. Улардан сўнг бошқа бири келиб чиқиб, аввалгиларидан фарқ қилиб туради ва учта подшоҳни ўзига бўйсундиради.+ 25 У ҳақ Таолога қарши сўзлар гапириб+, Худойи Таолонинг муқаддас зотларига тинимсиз зулм ўтказади. У муддат ҳамда қонунни ўзгартирмоқчи бўлади ва улар унинг қўлига бир муддат, икки муддат* ва ярим муддатга* берилади+. 26 Суд мажлиси бошланиб, уни батамом йўқ қилиб ташлаш учун бошқариш ҳуқуқи ундан тортиб олинди+.
27 Шоҳлик, ҳукмдорлик ва осмон остидаги барча шоҳликлар ҳашамати Худойи Таолонинг муқаддас халқига+ берилди. Уларнинг шоҳлиги мангу шоҳликдир+, жами ҳукуматлар уларга хизмат қилиб, итоат этади”.
28 Кўрган ва эшитганларим шу билан ўз ниҳоясига етди. Мен, Дониёр, ўй-фикрларимдан шу қадар ташвишга тушдимки, рангим оқариб кетди. Аммо буларни дилимга тугиб қўйдим».