Ибронийларга
11 Имон бу умид қилаётган нарсалар амалга ошишидан шубҳаланмасликдир+. Гарчи бу нарсалар кўринмайдиган бўлса ҳам, бу нарсалар чин эканига амин бўлишдир. 2 Ушбу имон туфайли қадимда яшаган кишилар Тангри улардан мамнун экани ҳақида шаҳодат олишган.
3 Имон орқали биз, замоналар* Худонинг каломи бўйича пайдо бўлганини, яъни кўринадиган нарсалар кўринмайдиган нарсалардан вужудга келганини англаб етамиз.
4 Имон билан Ҳобил Тангрига Қобилдан кўра яхшироқ қурбонлик келтирган+. Шу имони туфайли у одил киши деб топилган, чунки Аллоҳ унинг инъомларини маъқул кўрган+. Гарчи Ҳобил ўлган бўлса-да, имони орқали ҳозиргача гапирмоқда+.
5 Имони туфайли Ханўх+ пайғамбар ўлим кўрмасдан Аллоҳ томонидан олиб кетилган. Шундай қилиб, уни ҳеч ким топа олмаган+. Лекин олиб кетилишдан олдин у Худонинг розилигини олгани ҳақида шаҳодатга эга бўлган. 6 Устига-устак имон бўлмаса Аллоҳнинг розилигини олиш имконсиздир. Зеро, Тангрига яқинлашаётган киши Унинг бор эканлигига ва Уни астойдил излаётганларни мукофотлашига ишониши лозим+.
7 Имони билан Нуҳ+ пайғамбар ҳали кўринмайдиган нарсалар тўғрисида Тангри томонидан огоҳлантирилгач+, худотарс эканини кўрсатиб, уйидагиларни қутқариш учун кема қурган+. Имони билан у дунёни ҳукм этиб+, имон туфайли одилликнинг меросхўри бўлган.
8 Имони орқали Иброҳим пайғамбар+ Аллоҳ уни чақириб олганда Унга итоат этиб, Худо унга ваъда қилган жойга кетган. Ҳатто ўзи қаерга кетаётганини билмаса-да, йўлга тушган+. 9 Имонли бўлгани учун у ўша ваъда қилинган ерда мусофир бўлиб+, Исҳоқ ва Ёқуб билан чодирларда яшаган+. Улар ҳам бу ваъданинг меросхўри эдилар+. 10 Чунки Иброҳим пойдевори мустаҳкам, лойиҳачиси ва бунёдкори Аллоҳ бўлган шаҳарни кутарди+.
11 Имони туфайли Сора биби ҳам ёши ўтиб қолганига қарамай ҳомиладор бўлган*+, сабаби у ваъда қилган Зот ишончли эканига амин эди. 12 Шу йўсин, битта инсондан, бунинг устига авлод қолдиришга яроқсиз* кишидан+, осмондаги юлдузлар ва денгиз соҳилидаги қум каби сон-саноқсиз+ болалар туғилган+.
13 Бу кишиларнинг ҳаммаси ўлимгача имонларини сақлаб қолган. Гарчи ваъдалар улар яшаган пайтда амалга ошмаган бўлса-да+, бу ваъдаларни узоқдан кўриб қувонишган+. Ўша юртда бошқаларга ҳам мусофир ҳамда вақтинчалик фуқаролар эканини очиқдан-очиқ эълон этишган. 14 Бундай деб эълон этган одамлар ўзлари эгаллайдиган ерни астойдил излашаётганини кўрсатишарди. 15 Борди-ю, улар чиққан ерларини+ қўмсашганида эди, имкон топиб унга қайтиб борган бўлишарди. 16 Аммо улар ундан яхшироқ бўлган осмонга тааллуқли жойга интилмоқдалар. Шу боис Аллоҳ, улар Уни «Худо» деб чақиришидан уялмай+, уларга бир шаҳар тайёрлаб қўйган+.
17 Имони туфайли Иброҳим синалган вақтида+, Исҳоқни гўё қурбонликка келтиргандай бўлган. Ҳа, ваъдаларни қувонч билан қабул қилган ўша киши ягона ўғлини қурбонликка келтирмоқчи эди+. 18 Гарчи унга: «Сенга ваъда қилинган зурриёт* Исҳоқдан келиб чиқади»+,— деб айтилган бўлса ҳам, 19 Иброҳим пайғамбар Аллоҳ унинг ўғлини тирилтиришга қодир деб ҳисобларди. Чиндан ҳам у ўғлини ўлимдан қайтариб олган ва бу келажакда бўладиган воқеанинг рамзи бўлиб қолган+.
20 Имони орқали Исҳоқ Ёқуб+ билан Эсовга+ келажакка тааллуқли дуосини берган.
21 Имони билан Ёқуб оламдан кўз юмаётганда+, Юсуфнинг ҳар бир ўғлини дуо қилиб+, ҳассасига суяниб Аллоҳга сажда этган+.
22 Имони туфайли Юсуф ҳам ўлим тўшагида ётганида, Исроил ўғилларининг Миср юртидан чиқишини айтиб, ўзининг суякларини у ердан олиб кетиш ҳақида йўл-йўриқлар берган+.
23 Мусо пайғамбарнинг ота-онаси имонли бўлгани учун унинг туғилганидан кейин уч ой давомида уни яширган+. Чунки улар чақалоқ чиройли эканини кўриб+ шоҳнинг буйруғидан ҳам қўрқишмаган+. 24 Мусо улғайганда+, имони туфайли фиръавн қизининг ўғли деб аталишдан воз кечган+. 25 У гуноҳдан вақтинчалик ҳузур-ҳаловат олишдан кўра, Худонинг халқи билан азоб-уқубат чекишни афзал кўрган. 26 У мукофотга кўз тиккани учун Миср хазиналаридан кўра, мойланган* қатори бошига тушган ҳақоратларни улуғроқ хазина деб ҳисоблаган. 27 Имонли бўлгани учун Мусо пайғамбар Миср юртини тарк этган+. Аммо буни шоҳнинг ғазабидан қўрққани учун қилмаган+, чунки у кўринмас Зотни+ кўргандай саботли эди. 28 Имони билан у Фисиҳ байрамини* нишонлаб, Тангрининг фариштаси уларнинг тўнғичларини ҳалок қилмаслиги учун эшикларининг ёндорларига қон сачратган+.
29 Имонли бўлишгани учун улар Қизил денгиздан худди қуруқликдан ўтгандай ўтишган+. Мисрликлар ҳам ўтишга ҳаракат қилгач, чўкиб кетишган+.
30 Халқ имони туфайли Ерихо атрофида етти кун айлангандан кейин шаҳар деворлари қулаб тушган+. 31 Фоҳиша Раҳоба ҳам имони бўлгани учун итоат этмаганлар билан бирга ҳалок бўлмаган, сабаби у айғоқчиларни дўстона қабул қилган+.
32 Яна кимлар ҳақида гапирай? Гидўн+, Барақ+, Шимшўн+, Йифтох+, Довуд+, Шомуил+ ҳамда бошқа пайғамбарлар тўғрисида айтиб беришга вақтим етмайди. 33 Улар имонлари билан шоҳларни мағлуб қилишган+, адолат ўрнатишган, Аллоҳдан ваъдаларни олишган+, шерларнинг оғизларини ёпишган+. 34 Шунингдек, улар ловуллаган оловни ўчириб юборишган+, қилич тиғидан қочиб қутулишган+, заиф бўлганда қувватга тўлишган+, жангда матонат кўрсатишган+, душманларнинг қўшинини тор-мор қилишган+. 35 Аёлларнинг ўлган яқинлари тирилишган+. Бошқа кишилар эса ўлимгача жафо тортишган, чунки улар яхшироқ тирилишга эга бўлиш учун ҳар қандай тўлов орқали озод этилишни қабул қилишмаган. 36 Тағин бошқалар масхараланишу қамчиланишларни бошдан кечиришган. Бунинг устига кишанланишган+, қамоққа ўтқазилишган+. 37 Уларни тошбўрон қилишган+, имонларини сотишсин дея, уларни синашган, арралашган, қилич билан ваҳшийларча ўлдиришган+. Қўй ва эчкиларнинг терисини кийиб+, сарсон-саргардон юришган, муҳтожликка дуч келишган, азоб-уқубат чекишган+ ҳамда ёмон муомалага гирифтор бўлишган+. 38 Улар чўл-саҳроларда, тоғларда кезиб юриб, ғорлару ер остидаги чуқурликларда яшашган+. Лекин бутун дунё бундай кишиларнинг тирноғига ҳам арзимаган.
39 Гарчи уларнинг барчаси имонлари туфайли ўзлари ҳақида шаҳодат олган бўлса-да, Аллоҳ ваъда қилган нарсаларга эришмаган. 40 Улар биздан аввал* камолотга эришмасин дея, Тангрининг Ўзи бизларга яхшироқ нарса атаб қўйган+.