«Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури» учун манбалар
4–10 НОЯБРЬ
АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР ЗАБУР 105
«У Ўз аҳдини абадий ёдда тутади»
11 Келинг, Яҳованинг амалга ошиши имконсиздай туюлган баъзи ваъдаларини кўриб чиқайлик. У Иброҳим билан Сорани кекса ёшида фарзанд кўришларига ишонтирган. (Ибт. 17:15–17) Қолаверса, У Иброҳимнинг авлодлари Канъон юртига эга бўлишини айтган. Кўп йиллар давомида унинг авлодлари, яъни исроилликлар Мисрда қулликда бўлганида бу ваъда ҳеч қачон рўёбга чиқмайдигандай туюлган бўлиши мумкин. Лекин биламизки, у амалга ошган. Кейинчалик Худо Элисабет ҳам кекса ёшида фарзандли бўлишини аён қилган. Шунингдек, бокира Марям Унинг Ўғлини дунёга келтиришини айтган. Шу йўсин Яҳованинг минглаб йиллар олдин Адан боғида айтган башорати амалга ошган. (Ибт. 3:15)
12 Яҳованинг ваъдалари ва улар қандай амалга ошгани ҳақида фикр юритсак, У қанчалик қудратли эканини билиб оламиз. Бу эса янги дунё борасидаги ваъда амалга ошишига бўлган ишончимизни янада мустаҳкамлайди. (Ёшуа 23:14; Ишаё 55:10, 11 ни ўқинг.) Шунда бошқаларга бу ваъда шунчаки хомхаёл эмаслигини тушунишга кўмаклаша оламиз. Қолаверса, Яҳованинг Ўзи янги осмон ва янги ер борасидаги ваъдаси тўғрисида: «Бу сўзлар ишончли ва ҳаққонийдир»,— деб айтган. (Ваҳ. 21:1, 5)
Ёшуа давом этиб: «Эгангиз Худо сизларга яхши ваъдалар берган эди, шу ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди, уларнинг бирортаси ҳам бажарилмай қолмади»,— деди. Қизиқ, нимага у шунчалар Аллоҳга ишонарди? Гап шундаки, Ёшуа барча воқеаларни хаёлига келтириб, Тангри Яҳова доимо ваъдаларини амалга оширганига амин бўлган. Шубҳасизки, унинг қабиладошлари ҳам худди шундай нуқтаи назарга эга бўлишларини у жуда ҳам хоҳларди.
Ёшуа 23:14-оят бўйича бир китобда шундай изоҳ келтирилган: «Муқаддас Китобдаги барча ваъдаларни бирма-бир ёзиб, у ердаги барча ҳодисаларни пухта ўрганиб чиқинг. Кейин эса Худо қайсидир ваъдасини рўёбга чиқармай ёки уни ёдидан чиқаргани ҳақида ҳар бир кишидан сўраб чиқинг». Агар биз ҳам ўша пайтдаги воқеаларни бошимиздан кечирганимизда эди, Худованд Яҳованинг ваъдалари доимо бажарилишида Ёшуа пайғамбар сингари амин бўлардик. (3 Шоҳлар 8:56; Ишаё 55:10, 11)
Маънавий марваридлар
13 Яҳова сизни поклашига йўл қўйинг. Бошқалар сизга адолатсизларча муносабатда бўлишганда, қандай йўл тутган бўлардингиз? Эҳтимол, сиз масалани шу заҳоти ҳал қила оларсиз. Лекин баъзида ўзингизни оқлаш учун бор кучингиз билан ҳаракат қилиб, муаммони баттар чигаллаштиришингиз мумкин. Бу борада Юсуфнинг мисолидан кўп нарсани ўргансак бўлади. Юсуфнинг биродарлари у билан ноҳақларча йўл тутишганди, аммо у қалбида кек сақламади. Кейинчалик уни ноҳақ айблаб, зиндонга ташлашди. Бироқ шундай қийин пайтларда ҳам Юсуф Яҳовага таянди. Хўш, бунинг натижаси қандай бўлди? «Эгамизнинг каломи Юсуфни синади [пок қилган эди, ЯДТ]». (Заб. 104:19) Синовлар тугагач эса, Юсуф ўзгача бир вазифани олишга лаёқатли бўлди. (Ибт. 41:37–44; 45:4–8) Шундай экан, қалтис муаммоларга дуч келганингизда ибодатда донолик сўранг, мулойим гапириб, шунга яраша йўл тутинг ҳамда Худо сизга куч беришини кутинг. Зотан, Яҳова сизга албатта ёрдам беради! (1 Бутрус 5:10 ни ўқинг.)
11–17 НОЯБРЬ
АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР ЗАБУР 106
«Улар... Нажоткори Худони унутиб қўйди»
13 Исроил халқи қора булутни, чақмоқни ва Худодан келган ҳайратга солувчи бошқа белгиларни кўрганда қўрқиб кетган эди. Халқнинг илтимосига кўра, Мусо уларнинг ўрнига Синай тоғида Яҳова билан гаплашишга рози бўлди. (Чиқ. 20:18–21) Мусо узоқ вақт давомида тоғдан тушмади. Исроил халқи саҳрода ишончли йўлбошчисиз қолдими? Афтидан, халқнинг имони Мусони том маънода кўриб туриш билан боғлиқ бўлган. Улар хавотирга тушиб Ҳорунга шундай деди: «Бизни бошлаб юрадиган худо ясаб бер. Чунки бизни Миср юртидан олиб чиққан анави Мусо билан нима юз берганини билмаймиз». (Чиқ. 32:1, 2)
Маънавий марваридлар
105:36, 37. Бу оятлар бутпарастлик билан жинларга қурбонлик олиб келиш ўртасидаги бўлган умумийликни кўрсатади. Бундан келиб чиқдики, бутларга ёки суратларга сиғинган инсон жинларнинг таъсири остига тушиб қолиши мумкин. Шунинг учун Муқаддас Китоб бизни: «Бутлардан сақланинглар»,— деб даъват этмоқда. (1 Юҳанно 5:21)
18–24 НОЯБРЬ
АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР ЗАБУР 107–108
«Яҳовага шукрона айтинг, чунки У яхшидир»
2 Жамоат — бу шунчаки дўстлар давраси эмас. Бу муайян спорт турига қизиқиш кўрсатаётган инсонлар ёки ижтимоий келиб чиқиши бир хил бўлган кишилар тўгараги ҳам, оммавий жамият ҳам эмас. Аксинча, жамоат биринчи навбатда Яҳова Таолони мадҳ этиш учун мўлжалланган. Ушбу қадимги тузум ҳақида Забур китобида қуйидагича ёзилган эди: «Улуғ жамоат ичра Сенга шукрлар дейман, беҳисоб эл аро Сенга ҳамд-санолар айтаман». Шунингдек, у ерда: «Худовандга шукр қилсинлар берган инояти учун, одам болаларига кўрсатган мўъжизалари учун! Халқ йиғинларида Уни кўкка кўтарсинлар»,— деб рағбатлантирилган. (Забур 34:18; Забур 106:31, 32)
4 Қалбимизда миннатдорликни ривожлантириб, уни сақлаб қолишни истасак, Яҳова баракалар бераётганини эътироф этишимиз ва бизга нисбатан намоён этган содиқ севгиси ҳақида мулоҳаза юритишимиз ўта муҳим. Сано бастакори ҳам Яҳова қилган кўплаб ажойиб ишлар борасида фикр юритганида эҳтиром ҳиссига тўлган. (Забур 39:6; 106:43 ни ўқинг.)
Маънавий марваридлар
20 Ҳатто заиф бўлганимизда «Аллоҳ бизга куч беради». (Заб. 108:13) Яҳова сизни мустаҳкамлаш учун керакли барча нарсани бериб келган. Шундай экан, бирон вазифани бажариш, қийинчилик пайтида бардошли бўлиш ёки қувончни сақлаб қолиш учун ёрдамга муҳтож бўлганингизда сидқидилдан ибодат ва тадқиқ қилиш орқали Яҳовадан йўл-йўриқ изланг. Имондошларингиз далда берганида буни қабул қилинг. Умидингизни тирик сақланг. Шунда «қувонч ва сабр-тоқат билан охиригача дош беришингиз учун, Худо буюк қудрати ила сизларга куч-қувват ато этади». (Колос. 1:11)
25 НОЯБРЬ–1 ДЕКАБРЬ
АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР ЗАБУР 109–112
Шоҳ Исони қўллаб-қувватланг!
109:1, 2. Довуднинг «Рабби [Ҳазрати, ЯДТ]» Исо алайҳиссалом Худованднинг ўнг томонида ўтирган пайтида нима билан машғул эди? Тирилганидан сўнг Исо Масиҳ осмонга кўтарилиб, 1914 йилга довур Худонинг ўнг томонида ўтирган эди. У йили Худо уни Шоҳ қилиб тайинлади. Бу пайт келмасидан олдин, Исо мойланган издошларига ваъзгўйликда ва шогирд орттириш фаолиятида ёрдам бериб, келажакда у билан биргаликда ҳокимлик қилишлари учун уларни тайёрлар эди. (Матто 24:14; 28:18–20; Луқо 22:28–30)
9 Забур 44:4 ни ўқинг. Аллоҳ Яҳова Шоҳга мурожаат қилиб, қиличини белига боғлашни буюрди. Шу йўсин Худо Исога Унинг ҳукмдорлигини рад этган барчага қарши жанг қилиш ҳамда Ўзининг ҳукмларини амалга ошириш ҳуқуқини берди. (Заб. 109:2) Исо енгилмас Жангчи Шоҳ бўлгани учун унга «эй қудратли шоҳ» деб мурожаат қилинмоқда. Исо 1914 йили белига қиличини боғлаган эди. Ўшанда Исо Шайтон ва унинг жинларини осмондан ер юзига улоқтириб, ғалаба қозонганди. (Ваҳ. 12:7–9)
Қобилиятларни ишга солишнинг яна бир усули — ташаббус кўрсатишдир. Биродару опа-сингиллар билан хизматга келишиб олиш учун уларнинг олдига биринчи бўлиб келяпсизми? Жамоатингиздаги янгиларга, ёшларга ёки касал бўлганларга ёрдам беришга ҳаракат қиляпсизми? Йиғилиш залини йиғиштириш ёки анжуманларда бирон ёрдам керак бўлиб қолганда ўз хизматингизни таклиф қиляпсизми? Вақти-вақти билан кўмакчи кашшоф бўлиб хизмат қила оляпсизми? Ёки доимий кашшоф бўла оласизми, ё бўлмаса, эҳтиёж бор бўлган жамоатга ўта оласизми? Агар биродар бўлсангиз, жамоат хизматкори ва оқсоқол бўлиш учун Муқаддас Китобдаги талабларга мос келишга интиляпсизми? Бошқаларга кўмаклашиш ва ўз зиммангизга масъулият олишга тайёр бўлиш олға қадам ташлаётганингизнинг белгисидир. (Заб. 109:3)
Маънавий марваридлар
15 Иброҳим ва Довуд билан тузилган аҳдлар — хотиннинг уруғи шоҳ бўлишининг кафолатидир. Бироқ бутун инсоният тўлалигича фойда олиши учун уруғ шунчаки шоҳ бўлишининг ўзи етарли эмас. У, шунингдек, руҳоний бўлиши керак. Фақатгина руҳоний керакли қурбонлик тақдим этиши мумкин. Шундагина одамлар гуноҳдан фориғ бўлиб, Яҳованинг самодаги ва ердаги садоқатли хизматчиларидан иборат бўлган оила аъзоси бўла олади. Уруғ руҳоний бўлишга сазовор эканини кўрсатиш учун Яҳова яна бир қонуний аҳд тузган. У «Маликисидқ каби руҳоний билан тузилган аҳд» деб аталади.
16 Яҳова шахсан Ўзи Исо билан аҳд тузиб, шоҳ Довуд орқали иккита нарсани ошкор этган: биринчиси — Исо Худонинг ўнг томонида ўтириши ва барча душманларни йўқ қилиш ҳуқуқига эга бўлиши, иккинчиси эса — Исо «Маликисидқ насаби бўйича» тоабад руҳоний бўлиши. (Забур 109:1, 2, 4 ни ўқинг.) Нима учун «Маликисидқ насаби бўйича»? Боиси Иброҳимнинг авлодлари ваъда қилинган юртни эгаллашидан анча олдинроқ Маликисидқ Салим шоҳи бўлиб, «Аллоҳ Таолонинг руҳонийси» сифатида хизмат қилган. (Иброн. 7:1–3) Яҳованинг Ўзи уни шундай хизматга тайинлаган. Тавротда фақатгина у ҳам шоҳ, ҳам руҳоний сифатида хизмат қилгани тўғрисида ёзилган. Бундан ташқари, ундан олдин ёки ундан кейин ҳеч ким бу мавқега эга бўлган, деб ёзилмагани учун у «тоабад руҳоний» деб аталади.
17 Ушбу аҳд орқали Исо тўғридан-тўғри Аллоҳ томонидан руҳоний этиб тайинланган. Исо «Маликисидқ каби абадий руҳоний» бўлиб қолади. (Иброн. 5:4–6) Бу Яҳова Масиҳий Шоҳликдан фойдаланишининг гарови бўлиб, инсонлар ва ер юзи ҳақидаги ниятини амалга оширишини тасдиқламоқда.
2–8 ДЕКАБРЬ
АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР ЗАБУР 113–118
Яҳованинг бизга қилган яхшиликларини қандай қайтарамиз?
2 Яҳова бизга бўлган севгисини турли йўллар билан намоён этяпти. У яшашимиз учун гўзал ерни ва ҳаётдан завқланишимиз учун керакли барча нарсани берди. (Матто 5:43–48; Ваҳий 4:11) Аллоҳ У билан яхши муносабатларга эга бўлишимизни истайди ва У ҳақида билим олишимизга имкон беряпти. Муқаддас Китобни ўқиганда Яҳованинг овозини эшитгандай бўламиз. Ибодат қилганимизда эса У бизни тинглайди. (Забур 65:2) Худо Ўзининг қудратли муқаддас руҳи орқали бизга йўл-йўриқ кўрсатиб, куч беради. (Луқо 11:13) У бизни гуноҳ ва ўлимдан халос этиш учун ҳаттоки Ўзининг қадрдон Ўғлини ер юзига юборди. (Юҳанно 3:16; Римликларга 5:8 ни ўқинг.)
ЯҲОВА Ўзини чўпон билан солиштирган. (Ҳиз. 34:11–14) Бундай солиштириш бизга Яҳованинг шахсиятини янада яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Меҳрибон чўпон ўз қарамоғидаги сурувга ғамхўрлик қилиб, асраб-авайлайди. У сурувини ўтлоқ ва серсув жойларга олиб боради (Заб. 22:1, 2); кеча-кундуз уларга кўз-қулоқ бўлади (Луқо 2:8); йиртқич ҳайвонлардан ҳимоя қилади (1 Шоҳ. 17:34, 35); қўзичоқларга ғамхўрлик қилади (Ишаё 40:11); подадан адашиб қолганларини қидиради. (Ҳиз. 34:16)
Сано бастакори: «Менга қилган барча яхшиликлари учун Худовандни қандай тақдирлайман?» — деб ҳайратда қолганди. (Заб. 115:3) У қайси яхшиликларни назарда тутган? Гап шундаки, у «сиқилиб, дард-аламда қолган» пайтларда Яҳова уни доим қўллаб-қувватларди. Устига-устак, Яҳова унинг «жонини ўлимдан» сақлаб қолган. Ана шу сабабдан у Яҳовани «тақдирламоқчи» эди. Қандай қилиб? Сано бастакори ўзи шундай деб ёзган: «Худовандга атаганларимни бажо этаман». (Заб. 114:3, 4, 8; 115:1–5) Ҳа, у Яҳовага берган ваъдаларини битта қўймай бажаришга қарор қилган.
Аллоҳнинг қонун-қоидаларига мувофиқ ҳаёт кечириб, сиз ҳам шунга эриша оласиз. Бинобарин, Яҳовага хизмат қилиш ҳаётингизда энг муҳим ўринни эгаллаётганига ва барча ишларингизда Унинг руҳи сизни бошқараётганига ишонч ҳосил қилинг. (Воиз 12:13; Галат. 5:16–18) Аслини олганда, Яҳованинг бизга қилган яхшиликларини ҳеч қачон қайтара олмаймиз. Аммо кучимизни аямай Унга хизмат қилсак, «қалбини қувонтирган» бўламиз. (Ҳик. 27:11) Тангри Яҳовани хурсанд қилиш нақадар катта шараф-а!
9 Иккинчи сабоқ: Яҳовадан миннатдор бўлганимиз туфайли Унга хизмат қиламиз. Бу сабоқдан фойда олиш учун, келинг, Исроил халқи келтирган тинчлик қурбонликларига диққат қаратайлик. Бу ҳам ҳақ топинишнинг бир қисми эди. Левилар китобидан Исроил халқи «тинчлик қурбонлигини миннатдорчилик сифатида олиб келганини» билиб оляпмиз. (Лев. 7:11–13, 16–18) Улар уни мажбурият юзасидан эмас, истаги борлиги учун келтиришган. Улар Тангри Яҳовани яхши кўришгани учун ўша ихтиёрий назрни олиб келишган. Қурбонлик келтирган киши ва унинг оила аъзолари ҳамда руҳонийлар қурбонлигининг гўштидан ейиши мумкин эди. Лекин қурбонликнинг муайян қисмлари фақатгина Яҳовага келтириларди. Қизиқ, қайси қисмлари?
10 Учинчи сабоқ: Яҳовани яхши кўрганимиз учун энг аълосини берамиз. Яҳова учун ҳайвоннинг ёғи энг яхши қисми бўлган. У, шунингдек, муайян аъзолар, жумладан, буйраклар ўзгача аҳамиятга эга, деб айтган. (Левилар 3:6, 12, 14–16 ни ўқинг.) Демак, исроилликлар ихтиёрий назр сифатида ўша аъзоларни ва ёғни Яҳовага тақдим этганда, У жуда мамнун бўларди. Бу билан улар Худога энг аълосини бериш истаги борлигини кўрсатишарди. Шу сингари, Исо Яҳовани яхши кўргани туфайли Унга бажонидил хизмат қилиш учун энг аълосини беришга тайёр эди. (Юҳан. 14:31) Исо Аллоҳнинг иродасини бажаришдан завқ олган; у Худонинг қонунини жуда ҳам яхши кўрган. (Заб. 40:8) Исо шу қадар тайёрлик ила хизмат қилганини кўриш Яҳова учун қанчалар ёқимли бўлгандир-а?!
11 Ўша тинчлик қурбонликлари каби Яҳовага қилган хизматимиз Унга нисбатан нималарни ҳис этаётганимизни кўрсатади. Биз энг аълосини Яҳовага берамиз, буни Уни сидқидилдан севганимиз учун қиламиз. Яҳованинг миллионлаб хизматчилари Уни ҳамда меъёрларини қаттиқ севгани учун ихтиёрий равишда хизмат қилаётганини кўриш Унга роса ёқади! Яҳова нафақат ҳаракатларимизни, балки ниятларимизни ҳам кўриб, уларни қадрлаётганини ёдимизда сақлаш бизга тасалли бахш этиши мумкин. Масалан, ёшингиз улуғ бўлиб, хоҳлаганингиздай кўп хизмат қила олмаётгандирсиз. Шунга амин бўлингки, Яҳова чекланган имкониятларингизни тушунади. Балки сиз кам хизмат қиляпман, деб хавотирланаётгандирсиз, бироқ Яҳова қўлингиздан келганини қилишга ундаётган севгингизни кўряпти. Сиз бера олишингиз мумкин бўлган энг аълосини қабул қилишдан Яҳова мамнун.
Маънавий марваридлар
Сано бастакори илоҳий илҳом остида шундай куйлаган: «Ўз азизларининг ўлими Худованд назарида бебаҳодир». (Заб. 115:6, Туркия 1998) Яҳова ҳар бир садоқатли хизматчисининг ҳаётини жуда қадрлайди. Аммо Забурнинг 115-саносидаги сўзларда алоҳида хизматчиларнинг ўлими ҳақида гап кетмаган. Чунки бу оят остида кенгроқ тушунча ётибди.
Яҳованинг Шоҳиди оламдан ўтса, дафн маросимида айтиладиган нутқда Забур 115:6 ни ишлатмаган маъқул, ҳатто марҳум умрининг охиригача Яҳовага содиқ қолган бўлса ҳам. Нега? Чунки сано бастакорининг сўзлари кенг маънога эга, яъни садоқатли хизматчилари гуруҳ сифатида ўлиб кетса, бу Аллоҳга жуда қимматга тушган бўлади. (Забур 71:14; 114:8 га қаранг.)
9–15 ДЕКАБРЬ
АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР ЗАБУР 119:1–56
«Йигит йўлини қандай пок сақлай олади?»
9 Ушбу воқеадан кўриниб турибдики, агар инсон ҳушёр бўлмаса, тана нафси уни булғаб юбориши мумкин. Ҳозир ахлоқсизлик одатий тусга кириб қолгани сабабли, бу воқеани ёдимизда тутишимиз лозим. (1 Коринфликларга 10:6, 8) АҚШдаги аҳвол ҳақида бир мақолада бундай дейилган: «Қарийб 1970 йилларга қадар никоҳсиз бирга яшаш Американинг барча штатларида қонунни бузиш ҳисобланарди. Ҳозир эса бу одат тусига кирган. Ёш йигит-қизларнинг ярмидан кўпи никоҳга қадар бирга яшаяпти». Бу каби ахлоқсизликлар нафақат Америкада, балки бутун дунёда учрамоқда. Афсуски, айрим масиҳчилар ҳам ахлоқсизлик таъсирига берилиб, имондошлари орасида ҳурматларини йўқотишди ва ҳатто жамоатдан четлатилишди. (1 Коринфликларга 5:11)
11 Қочишимиз керак бўлган хавфлардан бири — хулқи ёмон одамлар билан дўстлашиш. Қуйидаги вазиятга эътибор беринг. Сиз имондошингиз бўлмаган инсон билан ишлайсиз. У Яҳованинг Шоҳидлари ҳақида яхши фикрда бўлиши учун сиз меҳрибон ва доим ёрдамга тайёр бўласиз. Баъзида у билан тушлик қиласиз. Кейинчалик бу одатга айланади. Гоҳида ҳамкорингиз ахлоқсиз нарсалар ҳақида гапиради. Бошида сиз буни ёқтирмассиз, лекин вақт ўтиб, унинг гапларига ўрганиб қоласиз ва нима деяётганига эътибор бермай қўясиз. Бир куни у сизни ишдан кейин ичишга таклиф қилади ва сиз рози бўласиз. Охир-оқибат ҳамкорингиз каби фикр юрита бошлайсиз. Энди ўйлаб кўринг: худди у каби йўл тутишингизга кўп вақт керак бўладими? Албатта, барча инсонларга меҳрибон бўлиб, ҳурмат кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Лекин ким билан вақт ўтказаётганимиз бизга қаттиқ таъсир қилишини унутмаслигимиз лозим. (1 Кор. 15:33) Агар Исо Масиҳ айтганидай, ўзимизга диққат қилсак, Яҳованинг меъёрлари бўйича яшамайдиган инсонлар билан дўстлашишдан эҳтиёт бўламиз. (2 Кор. 6:15) Шунда хавфни кўриб, ундан қоча оламиз.
ХУДОНИНГ «ваҳийлари» ёки эслатмалари ушбу қийин вақтларга бардош беришга ёрдам бермоқда. Баъзи эслатмаларни Муқаддас Китобни ўқиганимизда, бошқаларини эса жамоат йиғилишларимиздаги маърузаю шарҳлардан олишимиз мумкин. Эҳтимол, бу фикрларни олдин ҳам эшитгандирмиз. Бироқ эсдан чиқаришга мойил бўлганимиз учун Худованд Яҳованинг ниятлари, қонунлари ва йўл-йўриқларини хотирамизда янгилатиб туришимиз керак. Дарҳақиқат, Худонинг эслатмаларини қадрлаш даркор. Зеро, улар бизга далда бериб, нима сабабдан ушбу ҳақиқат йўлига турганимизни ёдда тутишга кўмаклашадилар. Шу йўсин Забур бастакори Худога қарата: «Ваҳийларинг мен учун завқдир»,— деб куйлаган. (Забур 118:24)
2 Лекин баъзида кўриш қобилияти зиён ҳам келтириши мумкин. Гап шундаки, кўз билан онг бир-бирига боғлиқ. Шу сабабли кўраётган нарсалар ҳиссиётлар ва хоҳиш-истакларимизга таъсир қилади. Шайтон ҳукми остидаги разиллашиб бораётган дунёда яшаётган эканмиз, аллақандай тасвир ва фикрлар ҳар томондан бизга зарба бермоқда. Баъзан уларга ҳаттоки бир кўз ташлашнинг ўзи кифоядир. (1 Юҳан. 5:19) Шунинг учун сано бастакори: «Беҳуда иш-ҳаракатларга қаратма кўзим, Ўз йўлларингда мени тирик тутгин!» — деб бекорга илтижо қилмаган. (Заб. 118:37)
Маънавий марваридлар
14 Яҳованинг меъёрлари бўйича яшаш қарорингиз қатъий бўлсин. Аюб масхараларга қарамай, Яҳованинг меъёрлари бўйича яшаган. Аюбнинг сохта дўсти унинг тўғри йўл тутиш-тутмаслиги Худо учун аҳамиятсиз эканига ишонтирмоқчи бўлган. (Аюб 4:17, 18; 22:3) Лекин у бундай ёлғонга лаққа тушмаган. Аюб Яҳованинг нима тўғри ва нима нотўғри экани борасидаги меъёрларини тан олиб, уларга амал қилиш қарори қатъий бўлган. Ҳеч ким уни бенуқсонлик йўлидан оғдиришига йўл қўймаган. (Аюб 27:5, 6) Ундан қандай ўрнак олишимиз мумкин? Масхаралар Яҳованинг меъёрларига нисбатан шубҳа уйғотишига йўл қўймаслигимиз керак. Бошдан кечирганларингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Ҳойнаҳой, Яҳованинг меъёрларига амал қилганингизда ҳаётингиз яхшиланганини ҳис қилгансиз. Улар асосида таълим бераётган ташкилотимизни қўллаб-қувватлаш қарорингиз қатъий бўлсин. Қанча кўп инсон устимиздан кулмасин, улар бизни Яҳовадан жудо қилишига йўл қўймаймиз. (Забур 119:50–52 ни ўқинг.)
16–22 ДЕКАБРЬ
АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР ЗАБУР 119:57–120
Қийинчиликларни қандай енгиш мумкин?
2 Эҳтимол, ўзингизга савол берарсиз: қандай қилиб Худонинг қонуни санолар бастакори учун тасалли манбаи бўлган? У Яҳованинг нигоҳида қадрли эканига ишонган ва бу унга мадад берган. Қонунни Худо одам манфаати учун берганини сано бастакори билган ва бу уни қийинчиликларга қарамасдан бахтиёр қилган. У Яҳова унга доимо яхши муносабатда бўлганига ишонч ҳосил қилган. Бундан ташқари, Худо қонунига амал қилиб у душманларидан ҳам доно бўлди ва ўз ҳаётини сақлаб қолди. Қонунга бўйсунгани учун унинг виждони пок, ўзи эса хотиржам эди. (Забур 118:1, 9, 65, 93, 98, 165)
w00 1/12 14-саҳ., 3-хб.
3 Худонинг эслатмалари қуйидаги санони куйлаган сано бастакори учун қадрли бўлган: «Амрларингни бажаришга ошиқаман ва кечикмайман. Ёвузлар арқони мени ўраб олди, аммо мен қонунингни эсдан чиқармадим». (Забур 119:60, 61) Яҳованинг эслатмалари таъқибларга дош беришимизга ёрдам беради, чунки самовий Отамиз душманлар устимиздан боғлаб қўйган арқонни узиб ташлай олишига аминмиз. Шоҳлик ҳақида ваъз қилиш ишини бажара олишимиз учун У ўз вақтида бизни бундай тўсиқлардан халос этади. (Марк 13:10)
118:71. Жафо тортишдан қандай фойда бор? Оғир вақтлар Яҳовага кўпроқ умид қилишга, янада сидқидилдан ибодат қилишга, Муқаддас Китобни астойдил ўрганишга ва унинг маслаҳатларини ҳаётда қўллашга ўргатиши мумкин. Боз устига қийинчиликларга бўлган нуқтаи назаримиз камчиликларимизни кўрсатиб, уларни енгишга ёрдам беради. Агар жафо орқали яхшироқ бўла оламан, деб ўйласак, бағритош бўлиб қолмаймиз.
3 Шак-шубҳасизки, тасаллининг асосий манбаи — ҳамдард самовий Отамиз Яҳовадир. (2 Коринфликларга 1:3, 4 ни ўқинг.) У ҳамдардликда аъло ўрнак кўрсатиб, Ўз халқини: «Мен Ўзим сизларни юпатаман!» — деб ишонтирган. (Ишаё 51:12; Заб. 118:50, 52, 76)
5 Яҳова бизнинг фойдамизни кўзлаб иш тутишига буткул амин бўлишимиз мумкин. Шунинг учун ҳеч иккиланмай дилимиздаги ҳасратларимизни Унга ибодатда тўкиб солишимиз даркор. Яҳова ҳис-туйғуларимизни тушуниши ва бизга ниҳоятда зарур бўлган тасаллини тақдим эта олишини билиш нақадар таскин бахш этади-я! Бироқ У буни қандай қилади?
Маънавий марваридлар
118:96. «Камолотнинг ҳадди» нимани англатади? Сано куйчиси камолот тўғрисида инсоний нуқтаи назардан гапирган эди. Эҳтимол, у одамнинг камолот ҳақидаги тасаввури чегараланганини билар эди. Аммо Худонинг амри ҳадсиз-поёнсиздир. Зеро, унинг таъсири ҳаётимизнинг турли соҳаларига тегишли.
23–29 ДЕКАБРЬ
АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР ЗАБУР 119:121–176
Ўзимизни ортиқча изтироблардан қандай асрашимиз мумкин?
5 Худонинг қонунларидан фойда кўришни истасак, уларни шунчаки ўқиш ёки кўз югуртириб чиқишнинг ўзи етарли эмас. Уларни яхши кўриб, қадрлашимиз зарур. Худонинг Каломида: «Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни севинг»,— деб ёзилган. (Амос 5:15) Хўш, буни қандай қилиб уддалай оламиз? Бунинг сири Яҳова каби фикрлашга ўрганишдир. Бир тасаввур қилинг: кечаси яхши ухлай олмаяпсиз. Шунда шифокор сизга парҳез, жисмоний машқлар ва ҳаётингизга тегишли бошқа тавсиялар беради. Ушбу маслаҳатларга риоя қилиб фойда кўрасиз! Албаттаки, шифокор сизга ёрдам бергани учун жуда миннатдор бўласиз.
6 Шу сингари, Парвардигоримиз бизни гуноҳнинг ёмон оқибатларидан ҳимоя қилиш ва ҳаётимизни яхшилаш ниятида қонунлар ато этган. Ёлғон гапириш, ҳийла-найранг, ўғирлаш, жинсий ахлоқсизлик, зўравонлик ва сеҳр-жоду борасида Муқаддас Китобдаги қонунларга амал қилишдан қанчалар фойда кўраётганимизни айтмайсизми?! (Ҳикматлар 6:16–19 ни ўқинг; Ваҳ. 21:8) Яҳовага бўйсунганимиз туфайли қут-баракаларга эга бўлганимизда қалбимиздаги севги ўсиб, ҳам Яҳовага, ҳам Унинг қонунларига нисбатан миннатдорчилигимиз ошади.
20 Юсуф оиласи ва уйидан олисда бўлишига қарамай, Яҳовага садоқатини сақлаган ва У Юсуфга барака берган. (Ибтидо 41:39–49) Яҳова Юсуфнинг садоқатли эканидан мамнун эди. (Ҳикматлар 27:11) Ахлоқсизликни рад этиш осон бўлмаслиги мумкин. Аммо қуйидаги сўзларни доим ёдда тутинг: «Эй, Яҳовани севадиганлар, ёмонликдан нафратланинг. Аллоҳ Унга содиқ бўлганларнинг жонини асрайди, ёвуз кимсаларнинг қўлидан уларни қутқаради». (Забур 97:10)
21 Ҳар куни Яҳованинг хизматчилари «ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни севишини» жасорат ила намоён этишяпти. (Амос 5:15) Ёшингиз нечада бўлишидан қатъи назар, Яҳовага садоқатингизни сақлай оласиз. Бир ёш биродаримизнинг имони мактабда синалди. Битта қиз агар биродаримиз унга математикадан тестни бажаришга ёрдамлашса, эвазига у билан ётишни таклиф қилди. Биродаримиз нима қилди? У Юсуф каби йўл тутди. У шундай дейди: «Мен ўйлаб ўтирмай унинг таклифини рад этдим. Чунки покликни сақлаб, қадр-қимматим ва ҳурматимни асраб қолдим». Ахлоқсизлик келтирадиган «вақтинчалик ҳузур-ҳаловат» кўпинча оғриқ ва азоб олиб келади. (Ибронийларга 11:25) Яҳовага итоат этиш эса абадий бахт келтиради. (Ҳикматлар 10:22)
Маънавий марваридлар
2 Яҳованинг хизматчилари сифатида У «ҳақиқат Тангриси» эканига ва доим фойдамизни кўзлаб иш тутишига аминмиз. (Заб. 31:5; Ишаё 48:17) Шунингдек, Муқаддас Китобда ёзилганларга ишонамиз, сабаби унинг «асоси ҳақиқатдир». (Забур 119:160 ни ўқинг.) Бир илоҳиётшунос шундай деган: «Худо айтган барча нарса рост ва доим амалга ошади. Унга хизмат қилаётганлар бунга ишониши мумкин. Чунки улар ўша сўзларнинг Муаллифига — Худога ишонишади». Бунга қўшилишимиз шубҳасиз.
30 ДЕКАБРЬ–5 ЯНВАРЬ
АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР ЗАБУР 120–126
Улар кўз ёшлар билан уруғ экишган, аммо қувонч билан ҳосил йиғишган
w04 1/6 16-саҳ., 10-хб.
10 Исонинг шогирди бўлиш бўйинтуруғини олганимизда Шайтонга қарши чиққан бўламиз. Ёқуб 4:7 да шундай ваъда ёзилган: «Иблисга қарши туринглар, ўшанда у сизлардан қочади». Аммо бундай йўл тутиш осон эмас. Худога хизмат қилиш учун жон куйдириш керак. (Луқо 13:24) Лекин Забур 126:5 да: «Кўз ёшлар билан уруғ экканлар қувонч билан ҳосил йиғади»,— деган ваъда ёзилган. Ҳа, биз топинаётган Тангри Яҳова миннатдор Худо бўлиб, «Уни астойдил излаётганларни мукофотла[йди]» ва Унга шон-шараф келтираётганларга барака ёғдиради. (Ибронийларга 11:6)
17 Яқин инсонингизнинг ўлимидан қайғуряпсизми? Унда Муқаддас Китобдан тирилган инсонлар ҳақидаги баёнотларни ўқиб, тирилишга бўлган умидингизни мустаҳкамлаш учун вақт ажратинг. Оила аъзоларингиздан бири жамоатдан четлатилгани учун қайғуряпсизми? Шундай бўлса, Худонинг таълим-тарбияси доим энг аълоси эканига ўзингизни ишонтириш учун тадқиқ ўтказинг. Қандай муаммога дуч келишингиздан қатъи назар, буни имонингизни мустаҳкамлашнинг имконияти деб билинг. Ичингиздагини Яҳовага тўкиб солинг, ўзингизни бошқалардан олиб қочманг. Аксинча, биродару опа-сингилларга яқинроқ бўлинг. (Ҳик. 18:1) Ҳатто кўз ёш билан қилишга тўғри келса ҳам, сабр-бардошли бўлишингизга ёрдам берадиган ишлар билан банд бўлинг. (Заб. 126:5, 6) Маънавий одатларингизни, масалан, йиғилишларни қолдирманг, ваъз қилинг, Муқаддас Китобни ўқишни канда қилманг. Бутун диққатингизни Яҳова сиз учун кўзлаб қўйган ажойиб баракаларга қаратинг. Яҳова сизга қандай ёрдам бераётганига диққат қаратар экансиз, Унга нисбатан ишончингиз ошиб бораверади.
w01 15/7 18–19-саҳ., 13-, 14-хб.
13 Ўрим-йиғим ишида қатнашаётган Яҳованинг хизматчиларига, айниқса, қувғунларга дуч келаётганларга Забур 126:5, 6 даги мана бу сўзлар тасалли беради: «Кўз ёшлар билан уруғ экканлар қувонч билан ҳосил йиғади. Уруғ халтасини кўтариб, йиғлаганча далага чиқиб кетган киши, ҳосилини кўтариб, шодлик ҳайқириқлари билан қайтади». Сано бастакорининг экиш ва ҳосил йиғиш борасидаги сўзларидан Яҳова Бобил асирлигидан қайтган яҳудийларга кўрсатган ғамхўрлигини ва ёғдирган баракаларини кўрсак бўлади. Улар озод қилинганидан бахтиёр эди, аммо уруғ экишганларида йиғлаган бўлишлари мумкин, чунки уларнинг ерлари 70 йил давомида қаровсиз қолиб, қаттиқ бўлиб кетганди. Шунга қарамай, экишни ва қуришни тўхтатмаганлар ўз меҳнатидан завқ олишган ва маҳсулини кўриб қувонишган.
14 Хоҳ ўзимиз, хоҳ имондошларимиз одиллик учун азоб чекканида ёки синовлар пайтида кўзимизга ёш келиши мумкин. (1 Бутрус 3:14) Қолаверса, ўрим-йиғим ишида дастлаб қийинчиликларга дуч келармиз, чунки хизматда қилган ҳаракатларимиз самарасиздек кўринар. Аммо экишда ва суғоришда давом этсак, Худо эккан уруғларимизни кўпинча биз кутмаган тарзда ўстиради. (1 Коринфликларга 3:6)
Маънавий марваридлар
18 Яҳова Уни севган ва итоатли инсонларни ҳимоя қилади. Рафидимдаги исроилликларга ўхшаб, биз ҳам душманларнинг ҳужумига рўбарў келганимизда Худонинг ҳимоясига таянамиз. Яҳова кўпинча бизни гуруҳ сифатида ҳимоялаб, Иблиснинг тузоқларидан асрайди. Аллоҳ бетарафликни сақлаб қолишга интилган биродарларимизни ҳимоя қилган кўпгина воқеалар ҳақида бир ўйлаб кўринг. Мисол учун, бу Германияда нацистлар ҳукм сурган даврда ҳамда бошқа мамлакатларда 1930 йилларда ва 1940 йилнинг бошида юз берган. Қувғин пайтларида Худо ҳимоя қилгани тўғрисидаги таржимаи ҳоллар ва «Йилнома»даги воқеаларни ўқиб, мулоҳаза қилганимизда, Яҳова Нажоткоримиз эканлигига бўлган имонимиз мустаҳкамланади. (Заб. 90:2)