Эфесликларга
4 Хуллас, Ҳазратимиз учун занжирбанд бўлган мен+ сизлардан ўтинаман: даъват этилганингизга яраша йўл тутинглар+. 2 Ҳамиша камтар*+, мулойим, сабр-тоқатли+ ва севги билан бир-бирингизга бардошли бўлиб+, 3 тинчлик ришталари орқали муқаддас руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар+. 4 Сизлар даъват этилган умид битта бўлгани каби+, битта бадан+, битта муқаддас руҳ+, 5 битта Ҳазрат+, битта имон, битта сувга чўмиш 6 ва барчадан устун, ҳамма орқали ва ҳаммада кучи билан амал қилаётган, барчанинг Отаси бўлган битта Худо бор.
7 Ҳар биримизга Масиҳ белгилагани бўйича иноят ҳадя қилиб берилди+. 8 Шу сабабли, Аллоҳ: «У тепаликка кўтарилганда, асирларни олиб кетди, одамларни ҳадя сифатида берди»+,— деб айтган. 9 «Кўтарилганда» сўзи нимани билдиради? Бу шунингдек, у пастга, яъни ерга тушганини англатади. 10 Пастга тушган кимса ҳамма нарсани амалга ошириш учун осмону фалакдан ҳам юқорига+ кўтарилди+.
11 У айримларни ҳаворийлар+, баъзиларни пайғамбарлар+, бошқаларни хушхабар ваъзгўйлари+, ўзгаларни эса чўпону устозлар+ қилиб, 12 муқаддас кишиларни тузатиш*, бошқаларга хизмат қилиш ва Масиҳнинг танасини барпо этиш учун берди+. 13 Токи натижада бизлар Худонинг Ўғли ҳақидаги аниқ билимда ва имонда якдил, Масиҳнинг тўлиқ қоматига етишган инсондай етук бўлайлик+. 14 Энди ёлғон ишлатиб, айёрлик билан йўлдан урадиган одамларни тинглаб, ҳар турли таълимотнинг шамолидан тўлқинланиб+, у ёқдан бу ёққа тебранадиган болалардай бўлмайлик. 15 Аксинча, ҳақиқатни гапираётиб, бош бўлмиш Масиҳга+ муносиб тарзда ҳамма нарсада севги орқали ўсиб борайлик. 16 У орқали тананинг барча аъзолари+ бўғинлар ёрдамида ўзаро бирикиб, ҳар бир аъзо ўзига ажратилган муҳим вазифани бажаради ва бир-бири билан ҳамкорлик қилади. Шу тариқа, бутун тана аъзолари севгида мустаҳкамланиш учун биргаликда ўсиб боради+.
17 Шу сабабли, мен сизларга Ҳазратимиз номидан гапириб шоҳидлик беряпман, токи сизлар бундан буён ўзга халқларнинг+ бемаъни* ўй-фикри бўйича+ йўл тутманглар. 18 Чунки улар ақлан зулматда бўлиб, ўзларининг нодонлиги ва бағритошлиги* дастидан Худодан келиб чиқаётган ҳаётдан йироқлашганлар. 19 Улар ҳар қандай ор-номусни йўқотиб, турли ифлос ишларни очкўзлик билан бажариш учун ахлоқсиз хулққа*+ берилиб кетишган.
20 Аммо сизлар Масиҳдан бундай киши бўлишни ўрганмагансизлар. 21 Ҳақиқат Исода бўлгани учун уни тинглаб, ундан таълим олдингизлар. 22 Алдамчи эҳтирослари билан бузилиб бораётган ва аввалги турмуш тарзига хос бўлган+ эски ўзликни ечиб ташлаш+ кераклигини ўргандингизлар. 23 Бундан буён фикрлаш тарзингизни ва муносабатингизни ўзгартириб*+, 24 ҳақиқий одиллик ва садоқатга асосланган, Худонинг ниятига кўра яралган янги ўзликни кийиб олинглар+.
25 Энди ёлғонни соқит қилган экансизлар, ҳар бирингиз яқинингизга ҳақиқатни гапиринглар+, зеро биз бир тананинг аъзоларимиз+. 26 Ғазабланганда гуноҳ қилманглар+. Қуёш ботгунча ғазабдан қайтинглар+. 27 Иблисга имкон берманглар+. 28 Ўғрилик қилган бошқа ўғрилик қилмасин. Ундан кўра муҳтожларга бирор нарса бера олиши учун+ астойдил ишлаб, ўз қўллари билан меҳнат қилсин+. 29 Оғзингиздан ҳеч қандай ярамас сўз чиқмасин+. Лекин тингловчиларга фойда келтириш учун, зарур бўлганда уларни мустаҳкамлайдиган эзгу сўзларни гапиринглар+. 30 Шунингдек, Худонинг муқаддас руҳини ранжитманглар+. Зеро бу руҳ билан сизлар тўлов орқали озод бўладиган кун учун+ муҳрлангансизлар+.
31 Ҳар қандай адоват, қаҳру+ ғазаб, бақириқ ва ҳақоратли сўзларни+ ҳар қандай ярамаслик+ билан бирга ўзингиздан соқит қилинглар. 32 Яхшиси бир-бирингизга меҳрибон, раҳм-шафқатли бўлинглар+. Аллоҳ сизларни Масиҳ орқали чин дилдан кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни чин дилдан кечиринглар+.