Тимўтийга йўлланган биринчи мактуб
2 Авваламбор, мен ҳаммани турли инсонлар учун илтижолар, ибодатлар, ўтинчлар ва шукроналар айтишга ундайман. 2 Ҳа, бундан буён ҳам ҳар соҳада художўйлик* ва жиддийлик билан сокин ҳаёт кечиришимиз учун+ подшоҳлар ва юқори мавқега эга кишилар учун ибодат қилинглар+. 3 Бундай йўл тутиш Қутқарувчимиз Аллоҳнинг+ назарида яхши ва ёқимлидир. 4 Чунки У ҳар турли одамлар ҳақиқат тўғрисида аниқ билимга эга бўлиб, нажот топишларини истайди+. 5 Худо ягона+ ва Худо билан инсонлар орасидаги+ воситачи ҳам ягонадир+. Бу одам Исо Масиҳдир+. 6 У ўзини ҳамма инсонлар учун муносиб тўлов сифатида берди+. Вақти келганда бу ҳақда шоҳидлик берилиши лозим. 7 Айнан шу шоҳидлик учун+, мен бошқа халқларга+ имон ҳамда ҳақиқатни ўргатиш мақсадида воиз ва ҳаворий этиб тайинланганман+. Мен ростини айтяпман, алдаётганим йўқ.
8 Шу сабабли, сизлар биргаликда йиғиладиган жойларда Худога садоқатли эркаклар қўлларини кўтариб+, ғазаб+ ва баҳсларсиз+ ибодат қилишларини хоҳлайман. 9 Худди шундай, аёллар ҳам ўзларини турли хил ўрилган сочлар, олтин, марваридлар ва қимматбаҳо либослар билан эмас, балки муносиб кийим, ор-номус ва фаҳм-фаросат билан+, 10 худотарс аёлларга муносиб равишда+, хайрли ишлари билан безашларини истайман.
11 Аёл тўла итоаткорлик билан+ сукут сақлашни ўргансин. 12 Аёлларга таълим беришга ҳам, эркаклар устидан ҳукмронлик қилишга ҳам рухсат этмайман, аксинча, улар сукутда бўлсинлар+. 13 Чунки аввал Одамато, кейин Момоҳаво яратилган+. 14 Бундан ташқари Одамато эмас, балки хотин алданган+. У тамомила ёлғонга берилиб, гуноҳга қўл урган. 15 Бироқ хотинлар фаҳм-фаросат билан+ имонини, севгисини ва муқаддаслигини сақлашсагина, она бўлиш уларни ҳимоялайди+.