Матто баён этган хушхабар
6 Одамларга кўриниш учун одиллигингизни кўз-кўз қилишдан эҳтиёт бўлинглар+. Акс ҳолда, самовий Отангиздан мукофот ололмайсизлар. 2 Шунинг учун, хайр-садақа* бераётганингизда жар солманг*. Иккиюзламачилар ҳам одамлардан мақтов олиш учун ибодатхоналарда ва кўчаларда бундай қилишади. Ишонаверинг, улар ўз мукофотини тўлиғича олиб бўлишди. 3 Аммо хайр-садақа бераётганингизда, чап қўлингиз ўнг қўлингиз нима қилаётганини билмасин, 4 яъни хайр-садақангиз яширин бўлсин. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи самовий Отангиз сизни мукофотлайди+.
5 Ибодат қилаётганингизда ҳам иккиюзламачилардек бўлманглар+, чунки улар одамларга кўриниш учун ибодатхоналарда ва катта кўчаларнинг бурчакларида туриб ибодат қилишни яхши кўришади+. Ишонаверинг, улар ўз мукофотини тўлиғича олиб бўлишди. 6 Сиз эса ибодат қилаётганингизда ўз хонангизга киринг ва эшикни ёпиб, яширин бўлган самовий Отангизга ибодат қилинг+. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи самовий Отангиз сизни мукофотлайди. 7 Ибодат қилаётганингизда ўзга халқлар сингари ўша-ўша сўзларни такрорлайверманг. Чунки улар, кўп сўзласам Тангрим мени эшитади, деб ўйлашади. 8 Сизлар эса уларга ўхшаманглар, ахир самовий Отангиз нималарга муҳтож эканингизни, Ундан сўрашингиздан аввал билади-ку+.
9 Сизлар эса шундай ибодат қилинглар+:
“Осмондаги Отамиз, исминг+ муқаддас бўлсин*+. 10 Шоҳлигинг+ келсин. Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам+ Сенинг ироданг+ бажо бўлсин. 11 Бугунги ризқ-рўзимизни* бер+. 12 Бизга қарши гуноҳ қилганларни* биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечир+. 13 Васвасага берилиб кетишимизга йўл қўйма*+, Шайтондан* халос эт”+.
14 Бошқаларнинг хатоларини кечирсангиз, самовий Отангиз ҳам сизларни кечиради+. 15 Агар кечирмасангиз, унда Отангиз ҳам хатоларингизни кечирмайди+.
16 Рўза тутаётганингизда+ иккиюзламачилар каби маъюс бўлиб юрманглар. Чунки улар рўза тутишганини одамларга билдириш учун, ўзларини бечораҳол қилиб кўрсатишади+. Ишонаверинг, улар ўз мукофотини тўлиғича олиб бўлишди. 17 Сиз эса рўза тутаётганингизда бошингизга мой суртилган, юзингиз ювилган бўлсин. 18 Токи рўза тутганингиз одамларга эмас, аксинча, яширин бўлган самовий Отангизга аён бўлсин. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи самовий Отангиз сизни мукофотлайди.
19 Ўзингиз учун ер юзида хазина тўпламанглар+. Чунки бу ерда уни куя ва занг еб битиради ҳамда ўғрилар кириб талайди. 20 Бунинг ўрнига, хазинани осмонда тўпланглар+. У ерда уни на куя, на занг еб битиради+ ва на ўғрилар кириб талайди. 21 Зеро хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлади.
22 Кўз — тананинг чироғи+. Агар кўзингиз фақат бир нарсага қаратилган* бўлса, бутун танангиз ёруғ бўлади. 23 Борди-ю, кўзингиз нарсаларга ҳасад билан қарайдиган* бўлса+, унда бутун танангиз зим-зиё бўлади. Агар сиздаги нур аслида қоронғилик бўлса, унда танангиз қоронғиликка тўла бўлади!
24 Ҳеч ким икки хўжайинга қуллик қилолмайди. У ё биридан нафратланиб, иккинчисини севади+ ёки бирига содиқ қолиб, иккинчисини менсимайди. Сизлар ҳам Худонинг, ҳам бойликнинг қули бўла олмайсизлар+.
25 Сизларга айтадиган гапим шу: нима еймиз ва нима ичамиз, деб жонингиз учун ёки нима киямиз деб+ танангиз учун ташвишланманглар+. Жон егуликдан, тана эса кийимдан афзал эмасми?+ 26 Қушларни диққат билан кузатинглар+: улар на уруғ экади, на ҳосил ўради ва на омборга дон йиғади. Шундай бўлса-да, самовий Отангиз уларнинг ризқини беради. Сизлар эса улардан анча афзалроқ эмасмисиз? 27 Сизлардан ким ташвишланиб, ўз умрини бир лаҳзага* бўлса-да, узайтира олади?+ 28 Шунингдек, кийим ҳақида нега ташвишланяпсизлар? Даштдаги лолаларнинг қандай ўсишига қараб, ибрат олинглар: улар на меҳнат қилади, на чарх йигиради. 29 Лекин сизларга шуни айтиб қўяй: ҳатто шоҳ Сулаймон+ ҳам ўзининг шуҳрат чўққисида уларнинг ҳеч биридай кийинмаган. 30 Агар Аллоҳ бугун бор бўлиб, эртага оловга ташланадиган дашт ўтини шундай кийинтириб қўйган бўлса, унда сизларни ҳам кийинтириб қўймасмикин, эҳ имони сустлар?! 31 Хуллас: “Нима еймиз, нима ичамиз ёки нима киямиз?”+ — деб асло ташвишланманглар+. 32 Ўзга халқлар ҳадеб бу нарсалар ҳақида қайғуришади. Ахир самовий Отангиз буларнинг барига муҳтож эканингизни билади-ку.
33 Шундай экан, Худонинг Шоҳлиги ва Унинг адолати ҳаётингизда ҳамиша биринчи ўринда бўлсин, ўшандагина буларнинг бари сизларга қўшимча қилиб берилади+. 34 Зинҳор эртанги кун учун ташвишланманглар+, чунки эртанги куннинг ўз ташвишлари бўлади. Ҳар бир куннинг ўзига яраша муаммолари бор.