Луқо баён этган хушхабар
22 Фисиҳ деб аталмиш Хамиртурушсиз нон байрами*+ яқинлашаётган эди+. 2 Бош руҳонийлар ва уламолар Исодан қандай қутулсак экан, деб ўйлашарди+. Аммо улар халқдан қўрқишарди+. 3 Шунда 12 шогирддан бири бўлган Яҳудо Ишқариётнинг ичига Шайтон кириб олди+. 4 У бош руҳонийлар ва маъбад назоратчиларининг олдига бориб, Исони тутиб бериш йўлини улар билан келишиб олди+. 5 Улар хурсанд бўлиб Яҳудога кумуш тангалар беришни ваъда қилишди+. 6 У рози бўлиб, халқ Исонинг ёнида бўлмаган пайтда уни тутиб бериш учун қулай фурсатни пойлаб юрди.
7 Фисиҳ қурбонлиги келтириладиган Хамиртурушсиз нон байрамининг биринчи куни ҳам келди+. 8 Исо Бутрус билан Юҳаннони жўнатиб, уларга: «Боринглар, Фисиҳ таомини ейишимиз учун тайёргарлик кўринглар»+,— деди. 9 Улар эса ундан сўрашди: «Уни қаерда тайёрлашимизни истайсиз?» 10 Исо уларга деди: «Шаҳарга кирганингизда, сопол идишда сув олиб кетаётган кишини учратасизлар. У қайси уйга кирса, унинг орқасидан бориб+, 11 ўша уй эгасига айтинглар: “Устозимиз сиздан: “Шогирдларим билан Фисиҳ таомини ейишимиз учун меҳмонларга аталган хона қайси?” — деб сўраяпти”. 12 Ўшанда у сизларга катта болохонани кўрсатади, у ерда керакли нарсалар бўлади. Ўша жойда ҳозирлик кўринглар». 13 Шогирдлари боришди ва барча нарса Исо уларга айтганидек юз берди. Улар Фисиҳ таомини тайёрлашди.
14 Ниҳоят ўша вақт келди ва Исо ҳаворийлари билан бирга хонтахта атрофида ёнбошлади+. 15 Шунда Исо уларга қуйидагиларни айтди: «Бошимга тушадиган азоблардан олдин сизлар билан мана шу Фисиҳ таомини ейишни жуда орзу қилгандим. 16 Сизларга айтиб қўяй, шу таомга тааллуқли бўлган барча нарсалар Худонинг Шоҳлигида амалга ошмагунча мен уни бошқа емайман». 17 Кейин косани олди-да, Аллоҳга шукрона айтиб, шундай деди: «Уни олинглар-да, бир-бирингизга узатинглар. 18 Шуни билиб қўйингларки, Худонинг Шоҳлиги келмагунча, мен шароб ичмайман».
19 Бундан сўнг у нонни+ олди-да, Тангрига шукрона айтди. Нонни синдиргач, шогирдларига бериб, шундай деди: «Бу сизлар учун фидо қилинадиган+ танамни билдиради+. Буни мени эслаб туриш учун қилинглар»+. 20 Худди шундай кечки овқатдан кейин косани олиб, шуларни айтди: «Бу коса, сизлар учун тўкиладиган+ қоним асосида кучга кирадиган+ янги аҳдни+ англатади.
21 Лекин мен билан бирга хонтахта атрофида хоин ҳам бор+. 22 Ҳа, Инсон Ўғли белгиланган йўлдан кетяпти+. Аммо унга хиёнат қиладиганнинг ҳолига вой!»+ 23 Шу пайт шогирдлар, бундай қилишга кимнинг ҳадди сиғар экан, дея ўзаро муҳокама қилишга тушишди+.
24 Шундан кейин, ораларида ким буюк деб ҳисобланиши кераклиги тўғрисида қаттиқ баҳс-мунозара кўтарилди+. 25 Бироқ Исо уларга қуйидагича деди: «Шоҳлар халқлар устидан ҳукмронлик қилишади. Халқларни бошқаришга ҳуқуқи борларни валинеъмат деб аташади+. 26 Сизлар бўлса уларга ўхшаманглар+. Орангизда ким буюк бўлишни истаса, ўзини паст олсин+ ва бошқарувчи бўлишни хоҳласа, хизматкор бўлсин. 27 Ким буюк: хонтахта атрофида ёнбошлаганми ёки хизмат қилаётганми? Ёнбошлаган эмасми? Мен эса ораларингизда хизмат қилувчидайман+.
28 Бироқ синовларга дуч келганимда+ сизлар мен билан бўлгансизлар+. 29 Шундай экан, Отам Шоҳлик қилишим учун мен билан аҳд қилганидек, мен ҳам сизлар билан аҳд қиляпман+. 30 Шунда сизлар Шоҳлигимда дастурхонимдан еб-ичасизлар+ ва тахтларга ўтириб+, Исроилнинг 12 қабиласини ҳукм қиласизлар+.
31 Симун, Симун! Шайтон ҳаммангизни буғдой каби ғалвирдан ўтказишни талаб қилди+. 32 Лекин мен сиз учун ёлвориб, имонингиз сусаймаслигини Худодан тиладим+. Сиз эса тавба қилганингиздан кейин, биродарларингизни қўллаб-қувватланг»+. 33 Бутрус бўлса Исога: «Ҳазратим, сиз билан қамоқда ўтиришга ҳам, ўлишга ҳам тайёрман»+,— деб айтди. 34 Аммо Исо унга шундай деди: «Сизга айтиб қўяй, Бутрус, бугун хўроз қичқирмасданоқ сиз мендан уч марта тонасиз»+.
35 Шунингдек, Исо улардан сўради: «Сизларни ҳамёнсиз, егулик солинган тўрвасиз, сандалсиз жўнатганимда+, бирон-бир нарсага муҳтож бўлганмидингиз?» Улар: «Йўқ!» — дейишди. 36 Кейин Исо уларга қуйидагиларни айтди: «Бундан буён кимнинг ҳамёни ва егулик солинган тўрваси бўлса, ўзи билан олсин. Шунингдек, қиличи бўлмаган киши устки кийимини сотиб, қилич олсин. 37 Сизларга айтиб қўяй, Муқаддас Ёзувлардаги: “У жиноятчилар қаторида саналди”+,— деб айтилгани менда бажо бўлиши керак. Чунки мен ҳақимда ёзилгани амалга ошяпти»+. 38 Сўнг шогирдлар унга: «Ҳазрат, бу ерда иккита қилич бор»,— дейишди. Исо уларга: «Бунинг ўзи етарли»,— деди.
39 Ўша ердан чиқиб, Исо одатдагидек Зайтун тоғига йўл олди. Шогирдлари ҳам орқасидан кетишди+. 40 У ерга етиб келгач, Исо шогирдларига: «Васвасага тушмаслик учун ибодат қилинглар»+,— деб айтди. 41 Ўзи эса улардан бир тош отар масофа нарига ўтиб, тиз чўкиб шундай дея ибодат қила бошлади: 42 «Отажон, агар истасанг бу косани* мендан узоқлаштир. Лекин мен хоҳлагандек эмас, Сен хоҳлагандек бўлсин»+. 43 Шунда осмондан фаришта тушиб, уни қўллаб-қувватлади+. 44 Исо бўлса ич-ичидан эзилиб, жон-жаҳди билан ибодат қилишда давом этди+. Унинг тери қонга айланиб ерга тома бошлади. 45 Ибодат қилиб бўлгандан сўнг, Исо шогирдлари ёнига қайтди. Уларни қайғудан чарчаб ухлаб ётган ҳолда кўрди+. 46 Уларга: «Нега ухлаяпсизлар? Туринглар энди, васвасага тушмаслик учун ибодат қилинглар»+,— деди.
47 Исо бу гапларни тугатмасидан, 12 шогирддан бири Яҳудо анча одамларни бошлаб келди. У Исони ўпмоқчи бўлиб унга яқинлашди+. 48 Исо эса унга: «Яҳудо, Инсон Ўғлига ўпич билан хиёнат қиляпсизми?» — деди. 49 Исонинг ёнида бўлганлар нима юз беришини пайқаб, шундай дейишди: «Ҳазрат, қилични ишга солайликми?» 50 Улардан биттаси эса олий руҳоний хизматкорининг ўнг қулоғини кесиб ташлади+. 51 Аммо Исо жавобан: «Бўлди, етар!» — деди ва хизматкорнинг қулоғига қўлини теккизиб, уни соғайтирди. 52 Сўнг Исо, уни тутиб олишга келган бош руҳонийлар, маъбад назоратчилари ва оқсоқолларга деди: «Мен сизларга қароқчимидимки, қиличу таёқ кўтариб келибсизлар?+ 53 Ҳар куни сизлар билан бирга маъбадда бўлганимда+ мени ҳибсга олмаган эдингиз-ку+. Бироқ ҳозир сизларнинг даврингиз ва зулмат ҳукм сураётган вақтдир»+.
54 Шунда улар Исони ҳибсга олиб+, олий руҳонийнинг уйига етаклаб боришди. Бутрус ҳам муайян масофада орқаларидан эргашиб кетди+. 55 Одамлар ҳовли ўртасида гулхан ёқиб ўтиришганда, Бутрус улар билан бирга ўтирди+. 56 Бир чўри Бутруснинг гулхан олдида ўтирганини кўрди-да, унга тикилиб: «Бу одам ҳам у билан бирга эди»,— деб айтди. 57 Лекин Бутрус инкор этиб: «Мен уни танимайман»*,— деди. 58 Бир оз вақт ўтиб бошқа киши унга: «Сиз ҳам улардан бирисиз»,— деди. Аммо Бутрус унга ҳам: «Йўғ-э, ундай эмас!»+ — деди. 59 Тахминан бир соат ўтгач, яна кимдир: «Бу киши аниқ у билан бирга эди, ахир у жалилалик-ку!» — деб туриб олди. 60 Бироқ Бутрус унга рад жавобини бериб: «Нималар деяпсиз, тушунмаяпман»,— деб айтди. У ҳали гапини тугатмасидан, хўроз қичқирди 61 ва Ҳазратимиз ўгирилиб Бутрусга қаради. Шунда Бутрус Ҳазратимизнинг: «Бугун хўроз қичқирмасданоқ сиз мендан уч марта тонасиз»+,— деган гапларини эслади. 62 Сўнг ташқарига чиқиб, аччиқ-аччиқ йиғлади.
63 Исони қўриқлаб турган кишилар уни масхара қилиб+, ура бошлашди+. 64 Унинг юзини беркитиб: «Пайғамбар бўлсанг айт-чи, сени ким урди?» — деб сўрашарди. 65 Шунингдек, унга кўп ҳақоратли сўзларни айтишарди.
66 Тонг отгач, халқ оқсоқоллари — бош руҳонийлар ва уламолар тўпланишди+. Исони Олий Кенгашга* етаклаб келишганда, улар унга: 67 «Масиҳ бўлсанг, бизларга очиғини айт»+,— дейишди. Бироқ Исо уларга шундай деди: «Айтганим билан барибир ишонмайсизлар. 68 Сизларга савол берсам ҳам жавоб қайтармайсизлар. 69 Лекин бундан буён Инсон Ўғли+ Қодир Аллоҳнинг ўнг томонида ўтиради»+. 70 Шунда ҳаммаси ундан сўради: «Демак, сен Худонинг Ўғли экансан-да?» Исо жавоб бериб деди: «Ўша мен эканимни ўзларингиз айтяпсизлар». 71 Улар: «Бизга яна қандай шаҳодат керак? Ахир ўз оғзи билан айтганини эшитдик-ку»+,— деб айтишди.